أ ز ر
А-з-р
أَزْر : Сўзнинг асли — либос деганини англатувчи إِزَار дир. Бу сўз ҳам إزَارٌ , ҳам إزَارَة , ҳам مِئْزَرٌ шаклларида ишлатилади. Киноя йўли билан аёлга ҳам изор деб ном берилади. Шоир шундай дейди:
13- أَلاَ أَبْلِغْ أَبَا حَفْصٍ رَسُولاً
فَدَى لَكَ مِنْ أَخِي ثِقَةٍ إِزَارِي
13- Абу Ҳафсга бирор киши элчи етказмасмикан;
Мен сенинг ишончли биродарингман, изорим сенга фидо бўлсин.
Аёлнинг бу номни олиши Аллоҳ таолонинг: هُنَّ لِبَاسٌ لَكُمْ وَأَنْتُمْ لِبَاسٌ لهُنَّ Аёллар сизлар учун, сизлар ҳам улар учун либосдирсизлар (2/Бақара 187) деган сўзи кабидир. اُشْدُدْ بِهِ أَزْرِي У билан белимни қувватла (Тоҳо 31); яъни: У билан бақувват бўлай. أَزْر — мустаҳкам кучдир. آزَرَهُ ёрдам берди ва қувватлантирди деганидир. Асли либосни боғлашдан келиб чиққан. Аллоҳ буюради: كَزَرْعٍ أَخْرَجَ شَطْأَهُ فَآزَرَهُ Улар майса чиқарган экинга ўхшайдилар; Аллоҳ уни қувватлантирди (48/Фатҳ 29).
آزَرْتُهُ فَتَأَزَّرَ ибораси унга мадад бердим, у шу туфайли кучайди деганидир. У чиройли, мадад берувчи кишидир, деган гап: هُوَ حَسَنُ اْلإِزْرَةِ шаклида ифодаланган. أَزَرْتُ اْلبِنَاءَ وَآزَرْتُهُ ибораси эса бинонинг пойдеворини мустаҳкамладим деганидир. تًأَزَّرَ النَبْتُ эса ўсимлик ўсди ва кучайди маъносини англатади.
آزَرْتُهُ ва وَازَرْتُهُ иборалари эса унинг вазири бўлдим деганидир; асли вовдир. فَرَسٌ آزَرُ — оёқларининг оқлиги эгар боғланадиган жойгача чўзилган отдир.
Аллоҳ буюради: وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ ِلأَبِيهِ آزَرَ Иброҳим отаси Озарга деган эди... (6/Анъом 74). Айтиладики, отасининг исми Торуҳ эди, арабчалаштирилиб Озар қилинди. Уларнинг тилида Озар йўлдан адашган маъносини англатарди, дегувчилар ҳам бор.