أ ف ق
У-ф-қ
Аллоҳ буюради: سَنُرِيهِمْ آيَاتِنَا فِي اْلآفَاقِ Уларга уфқларда оятларимизни кўрсатамиз (41/Фуссилат 53); уфқларда, яъни: ўнгда-чапда. آفَاق сўзининг бирлик шакли أُفْقٌ ва أُفُقٌ тарзида келади. Нисбат ясаш учун эса أُفُقِي дейилади. Уфқлар томон йўл олган киши ҳақида: قَدْ أَفَقَ فُلاَنٌ дейилади. Саховатда энг юксак чегарага етган кишига, уфқларда кўздан йўқоладиган уфққа ўхшатилиб, آفِق дейилади.

