أ ذ ن
А-з-н
أُذُن сўзи қулоқ деганидир. Қозон ва сопол идиш каби нарсаларнинг ҳалқа шаклидаги қисми ҳам шунга ўхшатилиб, қозоннинг қулоғи (дастаси) дейилган. Кўп эшитишни севадиган кишига ҳам, сўзи эшитиладиган кишига ҳам أُذُنٌ дейилган. Аллоҳ таоло буюради: وَيَقُولُونَ هُوَ أُذُنٌ قُلْ أُذُنُ خَيْرٍ لكُمْ Улар: “У бир қулоқдир”, – дейдилар. Айтинг: “У сизлар учун яхшилик қулоғидир” (9/Тавба 61). Бунинг маъноси: у сизлар учун яхшилик бўлган нарсаларга, яхшилик келтирувчига қулоқ солади, деганидир. وَفِي آذَانِهِمْ وَقْراً Уларнинг қулоқларида оғирлик бордир (6/Анъом 25) ояти эса уларнинг жоҳилликларига ишорадир, эшитмасликларига эмас.
أَذِنَ қулоқ солди, тинглади маъносини англатади. وَأَذِنَتْ لِرَبِّهَا وَحُقَّتْ Роббисига қулоқ солиб бўйсунадиган ҳолга келтирилганида (84/Иншиқоқ2). Бу сўз тинглаш орқали ҳосил бўладиган илмлар учун ҳам ишлатилади. Мана бу оятдаги каби: فَأْذَنُوا بِحَرْبٍ مِنَ اللّهِ وَرَسُولِهِ Аниқ равишда билиб қўйингки, сизлар Аллоҳ ва Расули билан уруш ҳолатидасизлар (2/Бақара 279).
أُذُن ва أَذَان сўзлари эшитиладиган нарсалар учун ишлатилади. Билим ҳам шу тарзда ифодаланади. Зеро, кўпгина билимларимизнинг илк қадами тинглаш билан ҳосил бўлади. Аллоҳ буюради: اِئْذَنْ لِي وَلاَ تَفْتِنِّي Менга изн бергин, мени фитнага дучор қилмагин (9/Тавба 49). وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ Ва Роббингиз сизларга шундай эълон қилган эди.. (14/Иброҳим 7). Бу маънода أَذَنْتُهُ بِكَذَا ва آذَنْتُهُ қолиплари ҳам ишлатилади. Булар ҳам айни маънодадир ва изн беришни ифодалайди.
مُؤَذِّن сўзи бирор нарсани баланд овозда билдирувчи/эълон қилувчи ҳар бир киши учун ишлатилади. ثُمَّ أَذَّنَ مُؤَذِّنٌ أَيَّتُهَا الْعِيرُ Сўнгра бир жарчи баланд овозда жар солди: Эй карвон! (12/Юсуф 70); فَأَذَّنَ مُؤَذِّنٌ بَيْنَهُمْ Ораларидан бир жарчи баланд овозда ҳайқирди (7/Аъроф 44); وَأَذِّنْ فِي النَّاسِ بِالْحَجِّ одамлар орасида ҳажга чақир/ эълон қил (22/Ҳаж 27).
أَذِين азон овози келадиган жойдир. Бир нарсадаги изн унда эркинлик ва рухсат борлигини англатади. Оятда: وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ رسُولٍ إِلاَّ لِيُطَاعَ بِإِذْنِ اللّهِ Биз ҳар бир пайғамбарни фақат Аллоҳнинг изни билан унга итоат қилиниши учун юборганмиз (4/Нисо 64). Бу ердаги Аллоҳнинг изни Унинг иродаси ва амри деганидир. وَمَا أَصَابَكُمْ يَوْمَ الْتَقَى الْجَمْعَانِ فَبِإِذْنِ اللّهِ Икки жамоат тўқнашган куни бошингизга тушган нарса Аллоҳнинг изни билан эди (3/Оли Имрон 166); وَمَا هُمْ بِضَآرِّينَ بِهِ مِنْ أَحَدٍ إِلاَّ بِإِذْنِ اللّهِ Улар Аллоҳнинг изни бўлмаса, у (сеҳр) билан ҳеч кимга зарар етказа олмайдилар (2/Бақара 102).
وَلَيْسَ بِضَارِّهِمْ شَيْئاً إِلاَّ بِإِذْنِ اللَّهِ Улар Аллоҳнинг изни бўлмаса, уларга зарра қадар зарар етказа олмайдилар (58/Мужодала 10); бу ердаги Аллоҳнинг изни Аллоҳнинг илмидир, дейилган бўлса-да, илм билан изн орасида фарқ борлиги очиқдир. Чунки изн хосроқдир ва одатда фақат хоҳиш мавжуд бўлган ҳолатларда ишлатилади; қилинган ишдан рози бўлинадими ёки йўқми, фарқи йўқ. Чунки: وَمَا كَانَ لِنَفْسٍ أَنْ تُؤْمِنَ إِلاَّ بِإِذْنِ اللّهِ ҳеч бир жон эгаси Аллоҳнинг изни бўлмаса, иймон келтира олмайди (10/Юнус 100) оятида Аллоҳнинг хоҳиши ва амри борлиги очиқдир. وَمَا هُمْ بِضَآرِّينَ بِهِ مِنْ أَحَدٍ إِلاَّ بِإِذْنِ اللّهِ Улар Аллоҳнинг изни бўлмаса, у (сеҳр) билан ҳеч кимга зарар етказа олмайдилар (2/Бақара 102) оятида эса бир жиҳатдан Аллоҳнинг хоҳиши бордир.
Бунинг изоҳи шундай: Аллоҳ таоло инсонда бир куч яратгани, шу куч туфайли ўзига зулм қилмоқчи ва зарар етказмоқчи бўлган кишининг бу зулмини қабул қилиш имкони борлиги, аммо уни қабул қилаётганда тош каби оғриқ сезмайдиган мавжудот қилиб яратгани ёки яратмагани хусусида ихтилоф йўқдир. Шунингдек, бу имконни яратиш Аллоҳнинг феъли экани ҳам баҳссиздир. Шу жиҳатдан шундай дейиш тўғри бўлади: золим томонидан келадиган зарар бошқа кишиларга Аллоҳнинг изни ва хоҳиши билан етади. Бу сўзни кенгайтириш учун алоҳида китоб керак бўлади. Шунинг учун биз буни бу ерда муҳокама қила олмаймиз.
اِسْتِئْذَان изн сўраш деганидир. Аллоҳ буюради: إِنَّمَا يَسْتَأْذِنُكَ الَّذِينَ لاَ يُؤْمِنُونَ بِاللّهِ Фақатгина Аллоҳга иймон келтирмайдиганлар сендан изн сўрайдилар (9/Тавба 45); فَإِذَا اسْتَأْذَنُوكَ Агар улар сендан изн сўрасалар.. (24/Нур 62).
إذَنْ эдотига келсак, у шарт жумласининг иккинчи қисми бўлган шартнинг жавоби, ёки истилоҳий ибора билан айтганда, жазосининг олдида ишлатилади. Бу إذَنْ бир жавобни ёки жавоб ўрнини боса оладиган ифодани талаб қилади, деганидир. Сўзнинг у билан бирга ишлатиладиган қисми жазо/жавобни тақозо этади. Агар у сўзнинг бошида келса ва ортидан музореъ феъл бўлса, албатта, ўша музореъ феълни насб қилади; إذَنْ أَخْرُجَ Унда мен ҳам чиқаман жумласи каби. Агар изандан олдин бир жумла бўлса, ортидан эса музореъ феъл келаётган бўлса, у ҳам мансуб, ҳам марфуъ ҳолда ўқилиши мумкин. Шундайки: أنَا إذَنْ أخْرُجُ ёки أخْرُجَ дейиш мумкин. Агар إذَنْ феълдан кейин келса ёхуд у билан бирга музореъ феъл бўлмаса, бу ҳолда изан амал қилмайди. Шундайки: أنَا أخْرُجُ إذَنْ ифодаси каби. Аллоҳ буюради: إِنَّكُمْ إِذاً مثْلُهُمْ Акс ҳолда, сизлар ҳам у ҳолда улар каби бўласизлар (4/Нисо 140).