د ب ب
Д-б-б
دَبّ, دَبِِيب : Секин юришдир. Бу сўз ҳайвонлар, кўпинча эса ҳашаротлар учун ишлатилади. Шунингдек, ичимлик, намлик ва сезги аъзоси ҳаракатини сеза олмайдиган шунга ўхшаш нарсаларда ҳам ишлатилади. دَابَّة сўзи, урф жиҳатидан гарчи от маъносида бўлса-да, барча ҳайвонлар учун ҳам ишлатилади.
Аллоҳ буюради: وَاللَّهُ خَلَقَ كُلَّ دَابَّةٍ مِنْ مَاءٍ : Аллоҳ ҳар бир жониворни сувдан яратди (24/Нур 45); وَبَثَّ فِيهَا مِنْ كُلِّ دَآبَّةٍ : Ер юзида ҳар хил жонзотни тарқатиб қўйди (2/Бақара 164); وَمَا مِنْ دَآبَّةٍ فِي اْلأَرْضِ إِلاَّ عَلَى اللّهِ رِزْقُهَا : Ер юзида ризқи Аллоҳга оид бўлмаган ҳеч бир жонзот йўқ (11/Ҳуд 6); وَمَا مِنْ دَآبَّةٍ فِي اْلأَرْضِ وَلاَ طَائِرٍ يَطِيرُ بِجَنَاحَيْهِ إِلاَّ أُمَمٌ أَمْثَالُكُم : Ер юзида юрувчи ҳеч бир ҳайвон ва икки қаноти билан учувчи ҳеч бир қуш йўқки, улар ҳам сизлар каби бир уммат бўлмасинлар (6/Анъом 38); وَلَوْ يُؤَاخِذُ اللَّهُ النَّاسَ بِمَا كَسَبُوا مَا تَرَكَ عَلَى ظَهْرِهَا مِنْ دَابَّةٍ : Агар Аллоҳ одамларни қилган ишлари туфайли (дарҳол) жазолайдиган бўлса эди, Ер юзида бирор жониворни қолдирмас эди (35/Фотир 45). Абу Убайда: Аллоҳ таоло оятда келган دَابَّةٍ сўзи билан инсонни назарда тутганини айтади, лекин унинг умумий маънода бўлиши муносиброқдир.
وَإِذَا وَقَعَ الْقَوْلُ عَلَيْهِمْ أَخْرَجْنَا لَهُمْ دَابَّةً مِنَ الْأَرْضِ تُكَلِّمُهُمْ أَنَّ النَّاسَ كَانُوا بِآَيَاتِنَا لَا يُوقِنُونَ : Айтилган (сўз) уларнинг бошларига келадиган вақтда, булар учун ердан бир "добба" чиқарамиз да у уларга, одамлар бизнинг оятларимизга керагича ишонмаганларини айтиб беради (27/Намл 82). Баъзиларга кўра оятда келган دَابَّةً фақат қиёмат вақтида пайдо бўладиган, биз билмайдиган бир ҳайвондир. Айримларга кўра эса ундан мурод — жаҳолат борасида ҳайвонлар ўрнида бўлган ёмон кишилардир.
Бунга кўра دَابَّة сўзи, судралиб юрадиган ҳар бир нарсани ўз ичига оладиган исмдир. Худди خَائِن (хоин) сўзининг кўплиги бўлган خَائِنَة каби. Ушбу оят ҳам барча жонли мавжудотларни ўз ичига олади: إِنَّ شَرَّ الدَّوَابَّ عِنْدَ اللّهِ الصُّمُّ الْبُكْمُ الَّذِينَ لاَ يَعْقِلُونَ Аллоҳ наздида жонзотларнинг энг ёмони — ақл юритмайдиган кар ва соқовлардир (8/Анфол 22). نَاقَةٌ دَبُوبٌ : Секин бўлгани учун юрганида судралиб борадиган туя. مَا بِالدَّارِ دُبِّيٌّ : Уйда судралиб юрадиган ҳеч ким йўқ. أَرْضٌ مَدْبُوبَةٌ : Судралиб юрувчилар кўп бўлган ер.