د س س
Д-с-с
دَسّ : Бир нарсани бир нарсага қандайдир мажбурлаш билан тиқиб киритишдир. دَسَسْتُهُ فَدَسَّ : Уни яширдим, у ҳам яширинди. قَدْ دُسَّ الْبَعِيرُ بِالْهِنَاءِ : Туя қатрон билан бўялди. Дейилади: لَيْسَ الْهِنَاءُ بِالدَّسِّ : Яшириш билан мойланиш бўлмайди. Аллоҳ буюради: أَمْ يَدُسُّهُ فِي التُّرَابِ : Ёки уни тупроққа кўмиб юборсинми! (16/Наҳл 59).

