د و ن
Д-в-н
Бирон нарсадан орқада қолганга دُون дейилади. Баъзилар бу калима دُنُوّ дан ясалган деб айтади. أَدْوَن: паст/тубан. يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لاَ تَتَّخِذُوا بِطَانَةً مِنْ دُونِكُمْ : Эй иймон келтирганлар! Ўзингиздан қуйида бўлганлардан сирдош тутманг (3/Оли Имрон 118). Яъни диндорлик борасида; баъзиларга кўра эса яқинлик борасида, сизнинг мартабангизга етмаганлардан. وَيَغْفِرُ مَا دُونَ ذَلِكَ لِمَنْ يَشَاء : Бунинг дунидагисини истаган кишига мағфират қилади (4/Нисо 48). Яъни бундан камроғини; баъзиларга кўра эса бундан бошқасини. Бу ҳар икки маъно ҳам бир-бирини тақозо қилади.
أَأَنْتَ قُلتَ لِلنَّاسِ اتَّخِذُونِي وَأُمِّيَ إِلَهَيْنِ مِنْ دُونِ اللّهِ : Сен инсонларга: “Мени ва онамни, Аллоҳнинг дунидан икки худо қилиб олинглар”, деб айтдингми? (5/Моида 116); яъни Аллоҳдан бошқа. Баъзиларга кўра эса маъноси: “Ўзлари орқали Аллоҳга етиладиган икки илоҳ...”, шаклидадир.
لَيْسَ لَهُمْ مِنْ دُونِهِ وَلِيٌّ وَلاَ شَفِيعٌ : Улар учун Ундан бошқа дўст ҳам, шафоатчи ҳам йўқдир (6/Анъом 51); وَمَا لَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ مِنْ وَلِيٍّ وَلا نَصِيرٍ : Сизлар учун Аллоҳдан бошқа бирор дўст ҳам, ёрдамчи ҳам йўқдир (29/Анкабут 22). Яъни, уларнинг Аллоҳнинг амридан ташқари бирор ҳимоячиси йўқдир. Мана бу оят ҳам шу маънодадир: قُلْ أَنَدْعُو مِنْ دُونِ اللّهِ مَا لاَ يَنْفَعُنَا وَلاَ يَضُرُّنَا : Айт: “Биз Аллоҳдан бошқа, бизга на фойда, на зарар етказмайдиган нарсаларга илтижо қиламизми?” (6/Анъом 71). Баъзан دَوْن лафзи билан рағбатлантириш ифодаланади. Шундай дейилади: دَوْنَكَ كَذَا: Мана буни ол. Қутайбий эса دَانَ يَدُونُ دَوْنًا сўзининг “заиф бўлди” маъносида эканини айтади.