د ح ض
Д-ҳ-з
حُجَّتُهُمْ دَاحِضَةٌ عِنْدَ رَبِّهِمْ (42/Шуро 16). Яъни уларнинг ҳужжатлари Роббилари ҳузурида ботилдир, доимий эмасдир. أَدْحَضْتُ فُلاَنًا فيِ حُجَّتِهِ فَدَحَضَ : Фалон кишини келтирган далили борасида бекор қилдим/пучга чиқардим; у ҳам ботил бўлди, дейилади: وَيُجَادِلُ الَّذِينَ كَفَرُوا بِالْبَاطِلِ لِيُدْحِضُوا بِهِ الْحَقَّ : Куфр келтирганлар ҳақни ботил билан бартараф этиш учун тортишадилар (18/Каҳф 56). أَدْحَضْتُ حُجَّتَهُ فَدَحَضَتْ : Унинг далилини бекор қилдим/пучга чиқардим; у ҳам ботил бўлди. Бу сўзнинг асли, دَحْضُ الرِّجْلِ : Оёқ тойиши сўзидан келиб чиққандир. Шоир бир-бирларига боқишни тасвирлар экан, шу маънода шундай дейди:
نَظَرًا يُزِيلُ مَوَاقِعَ اْلأَقَدَامِ -155
155- Оёқларни жойларидан тойдирадиган бир нигоҳ.
دَحَضَتِ الشَّمْسُ : Қуёш ботишга юз тутди, сўзи ҳам шу маънодан истиора қилингандир.
نَظَرًا يُزِيلُ مَوَاقِعَ اْلأَقَدَامِ -155
155- Оёқларни жойларидан тойдирадиган бир нигоҳ.
دَحَضَتِ الشَّمْسُ : Қуёш ботишга юз тутди, сўзи ҳам шу маънодан истиора қилингандир.

