د ر س
Д-р-с
دَرَسَ الدَّارُ: Уйнинг/юртнинг изи қолди. Бирор нарсанинг изи қолиши, ўша нарсанинг йўқ бўлишини тақозо этади. Шу боис دُرُوس йўқ бўлмоқ/ўчиб кетмоқ деб изоҳланган. دَرَسَ الْكِتَابُ: Китоб йўқ бўлди/ўчди деган сўз ҳам шу маънодадир. دَرَسْتُ اْلعِلْمَ: Илмни ёдлаш орқали унинг изини қўлга киритдим. Билимни эгаллаш доимий ўқиш билан амалга ошгани сабабли, бундай ўқиш ҳам دَرْس сўзи билан ифодаланади.
Аллоҳ буюради: وَدَرَسُوا مَا فِيهِ: Улар Китобдагини доимий ўқирдилар (7/Аъроф 169); كُونُوا رَبَّانِيِّينَ بِمَا كُنْتُمْ تُعَلِّمُونَ الْكِتَابَ وَبِمَا كُنْتُمْ تَدْرُسُونَ: Ўргатган Китобингиз ва ўқиган нарсаларингиз бўйича Роббга холис бандалар бўлинглар! (3/Оли Имрон 79); وَمَا آتَيْنَاهُمْ مِنْ كُتُبٍ يَدْرُسُونَهَا: Биз уларга ўқийдиган бир Китоб бермаган эдик (34/Сабаъ 44); وَلِيَقُولُوا دَرَسْتَ: “Сен дарс олибсан” дейишлари учун (6/Анъом 105). Оятдаги دَرَسْتَ сўзи دَارَسْتَ шаклида ҳам ўқилган. Бунга кўра сўзнинг маъноси шундай бўлади: Сен китоб аҳли билан қўшничилик қилгансан.
Баъзилар وَدَرَسُوا مَا فِيهِ (7/Аъроф 169) сўзини; Китобдагига амал қилишни тарк этдилар, деб талқин қилганлар. Бу маъно қуйидаги сўздан келиб чиқади: دَرَسَ الْقَوْمُ اَلْمَكَانَ: Яъни, қавм маконнинг изини эскиртди. دَرَسَتِ اْلمَرْأَةُ: Аёлнинг ҳайзли бўлишидан киноядир [яъни, аёл ҳайз кўрди]. دَرَسَ اْلبَعِيرُ: Туяда қўтир изи ҳосил бўлди.