أ ل م
А-л-м
أَلَمٌ алам сўзи ўта қаттиқ оғриқ деганидир. أَلِمَ يَأْلَمُ أَلَمًا فَهُوَ آلِمٌ бу феълнинг асосий қолипларидир. Аллоҳ буюради: فَإِنَّهُمْ يَأْلَمُونَ كَمَا تَأْلَمونَ Албатта, улар ҳам алам чекадилар сизлар алам чекканингиз каби (4/Нисо 104). قَدْ آلَمْتُ فُلاَنًا фалон кишига алам етказдим деганидир. أَلِيمٌ عَذَابٌ ўта қаттиқ алам етказувчи азоб деганидир. أَلَمْ يَأْتِكُمْ “Сизларга келмаганмиди?” (6/Анъом 130) оятидаги أَلَمْ ибораси эса أَ - لَمْ икки юкламадан иборат; уларнинг бири сўроқ ҳамзаси бўлиб, инкор юкламаси бўлган ламнинг олдига келган.

