ح ك م
Ҳ-к-м
حكم (Ҳакаме) феълининг асли — бирор нарсани ислоҳ қилиш мақсадида бир турдаги тўхтатиш/тўсишдир. Шунинг учун жилов حَكَمَةُ الدَّابَةِ ҳайвоннинг ҳакамаси деб аталган. حَكَمْتُهُ ва حَكَمْتُ الدَّابَة — ҳайвонни жилов билан бошқардим, дейилади. أحْكَمْتُهَا ҳайвонга жилов тақишни ифодалайди. Худди шунингдек: حَكَمْتُ السَّفِيهَ ва أَحْكَمْتُهُ ақли заиф кишини назорат остида ушладим, дейилади. Шоир шундай дейди:
120- أَ بَنِي حَنِيفَةَ أَحْكِمُوا سُفَهَاءَكُمْ
120- Эй Бани Ҳанифа, нодонларингизни назорат остида тутинглар.
Аллоҳ буюради: أحْسَنَ كُلَّ شَيْءٍ خَلَقَهُ У барча нарсани чиройли қилиб яратган Зотдир (32/Сажда 7); فَيَنْسَخُ اللَّهُ مَا يُلْقِي الشَّيْطَانُ ثُمَّ يُحْكِمُ اللَّهُ آيَاتِهِ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ Аллоҳ шайтон қўзғатган бу истакларни ҳар сафар йўқотиб, кейин ўз оятларини мустаҳкамлади. Аллоҳ ҳар нарсани энг яхши билувчи ва энг нуқсонсиз яратувчидир (22/Ҳаж 52)
Бирор нарса ҳақида ҳукм чиқариш — унинг муайян бир тарзда эканлигига ёки эмаслигига қарор беришдир. Бу қарор бошқасини боғласа ҳам, боғламаса ҳам бўлаверади. Аллоҳ буюради: وَإِذَا حَكَمْتُمْ بَيْنَ النَّاسِ أنْ تَحْكُمُوا بِالْعَدْلِ Одамлар ўртасида ҳукм қилаётганингизда адолат билан ҳукм чиқаришни буюради (4/Нисо 58); يَحْكُمُ بِهِ ذَوَا عَدْلٍ مِنْكُمْ Ичингиздан икки одил киши қарор қиладиган бир қурбонлик (5/Моида 95). Шоир шундай дейди:
121- فَاحْكُمْ كَحُكْمِ فَتَاةِ الْحَيِّ إذْ نَظَرَتْ
إلَى حَمَامٍ سِرَاعٍ وَارِدِ الثَّمَدِ
121- Ҳукм чиқар, қабила қизлари ҳукм чиқарганидек, улар қараган пайтда
Кичик бир сувга етмоқ учун тез чопиб келаётган каптарларга.
ثَمَد эса, оз сув деганидир. Дейиладики, бунинг маъноси: Донишманд бўл, деганидир.
Аллоҳ буюради: أفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أحْسَنُ مِنَ اللّهِ حُكْماً لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ Ёки улар жоҳилиятнинг ҳукминими излайдилар? Чиндан ишонувчилар наздида Аллоҳнинг тузумидан/Аллоҳ берган ҳукмдан яхшироғи бўлиши мумкинми ҳеч? (5/Моида 50). Шунинг учун одамлар ўртасида ҳукм чиқарувчиларга ҳам ҳоким ва ҳуккам дейилади. Аллоҳ буюради: وَتُدْلُوا بِهَا إِلَى الْحُكَّامِ Ҳокимларга пора сифатида узатманглар (2/Бақара 188)
Ҳакам эса, ҳукм борасида мутахассис бўлган кишидир. Бу сўз маъно жиҳатидан кучлироқдир. Аллоҳ буюради: أفَغَيْرَ اللّهِ أَبْتَغِي حَكَماً Мен Аллоҳдан ўзга бир ҳакамга мурожаат қилайми? (6/Анъом 114); فَابْعَثُوا حَكَماً مِنْ أهْلِهِ وَحَكَماً مِنْ أهْلِهَا Уларга бири эрнинг, бошқаси хотиннинг қариндоши бўлган иккита ҳакам юборинглар (4/Нисо 35).
Сўнгги оятда: حَكَمًا деган, аммо حَاكِمًا демаган. Шу билан ҳар икки ҳакам зиммасига олиши лозим бўлган шартнинг ҳукмини ўз устига олишига ҳамда бунинг тақозосига биноан тафсилотларда уларга қайта мурожаат этмасдан ечим таклиф эта олишига эътибор қаратилган. Ҳакам сўзи ҳам бир киши, ҳам кўп кишилар учун ишлатилади. تَحَاكَمْنا اِلَي الْحَاكِمِ ҳакамга мурожаат қилдик ибораси ҳам шундандир. Аллоҳ буюради: يُرِيدُونَ أنْ يَتَحَاكَمُوا إِلَى الطَّاغُوتِ Улар Тоғутнинг ҳакамлигига мурожаат қилишни истайдилар (4/Нисо 60).
حَكَّمْتُ فُلاَناً фалончини ҳакам қилдим деганидир. Аллоҳ буюради: حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ Улар ўз ораларида чиққан келишмовчиликларда сенинг ҳакамлигингга мурожаат қилмагунларича (4/Нисо 65).
Ботил билан ҳукм қилди дейилганда, бунинг маъноси ботилни ҳукмнинг ўрнига қўйди дегани бўлади. حِكْمَةَ (Ҳикмат) эса, илм ва ақл билан ҳақни тўғри топишдир. Аллоҳ таолонинг ҳикмати эса — Унинг ашёларни билиши ва уларни ниҳоятда мустаҳкам тарзда яратишидир. Инсоннинг ҳикмати эса — мавжудотларни таниш ва хайрли ишларни бажаришдир. Мана, Ҳазрат Луқмон таърифланган сифат ҳам худди шудир.
Аллоҳ буюради: وَلَقَدْ آتَيْنَا لُقْمَانَ الْحِكْمَةَ Дарҳақиқат, Биз Луқмонга ҳикмат ато қилдик (31/Луқмон 12); шу тариқа у васфланган сифатларнинг барчасига эътибор қаратилган бўлади. Демак, Аллоҳ таоло ҳақида ишлатиладиган: هُوَ حَكِيمٌ У Ҳакимдир жумласининг маъноси, бошқа бир мавжудотнинг шу тарзда сифатланишидан фарқлидир. Шу жиҳатдан Аллоҳ таоло буюрган: ألَيْسَ اللَّهُ بِأَحْكَمِ الْحَاكِمِينَ Аллоҳ ҳукм қилувчиларнинг энг яхши ҳукм қилувчиси эмасми? (95/Тин 8).
Қуръоннинг ҳикмат билан сифатланиши — унинг (ҳикматни) ўз ичига олганидандир. الر تِلْكَ آيَاتُ الْكِتَابِ الْحَكِيمِ Алиф, Лом, Ро. Мана шулар ўша ҳикмат тўла Китобнинг оятларидир (10/Юнус 1) оятига ўхшаш. Шу жиҳатдан Аллоҳ буюрган: وَلَقَدْ جَاءَهُم مِنَ اْلأنْبَاءِ مَا فِيهِ مُزْدَجَرٌ حِكْمَةٌ بَالِغَةٌ Уларга бу қилмишларидан воз кечишларини таъминлайдиган хабарлар келди. Бу хабарлар ниҳоятда маъноли ва таъсирлидир (54/Қамар 4-5) дейилган.
Дейиладики: حَكِيم нинг маъноси муҳкам деганидир. Бу ҳам: أُحْكِمَتْ آيَاتُهُ оятлари мустаҳкамланган (11/Ҳуд 1) оятига ўхшашдир. Ҳар иккиси ҳам тўғридир. Чунки У ҳам муҳкам, ҳам ҳикматларни баён қилувчидир, шу боис унинг ичида ҳар икки маъно бирга мавжуддир. Ҳукм ҳикматдан кўра умумийроқдир. Шунинг учун ҳар бир ҳикмат — бир ҳукмдир, аммо ҳар бир ҳукм — ҳикмат эмас; чунки ҳукм — бир нарсани ўлчов қилиб олиб, бошқа нарса ҳақида қарор чиқаришдир. Бу, шундайдир ёки бу, шундай эмас дегандек.
Пайғамбар буюрган: إنَّ مِنَ الشِّعْرِ لَحِكْمَةً Шеърнинг ичида ҳикмат борлари ҳам бордир; яъни, бу тўғри бир фикрдир. Бу Лабиднинг қуйидаги сўзига ўхшайди:
122- إنَّ تَقْوَى رَبِّنَا خَيْرُ نَفَلْ
122- Роббимиздан қўрқиш энг хайрли ишдир.
Аллоҳ буюради: وَآتَيْنَاهُ الْحُكْمَ صَبِيّاً Унга ҳали гўдаклигидаёқ донишмандлик ато қилдик (19/Марям 12).
Пайғамбар буюрган: اَلصَّمْتُ حُكْمٌ وَقَلِيلٌ فَاعِلُهُ Сукут — ҳукмдир, аммо уни бажарувчи оздир. Бу ерда ишлатилган ҳукм сўзи, ҳикмат маъносидадир. وَيُعَلِّمُهُمُ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ Уларга китобни ва ҳикматни ўргатади (3/Оли Имрон 164). Аллоҳ буюради: وَاذْكُرْنَ مَا يُتْلَى فِي بُيُوتِكُنَّ مِنْ آيَاتِ اللَّهِ وَالْحِكْمَةِ Уйларингизда тиловат қилинадиган Аллоҳнинг оятларини ва ҳикматни зикр қилинглар (33/Аҳзоб 34); дейиладики: Бу — Қуръоннинг тафсиридир ва Қуръон эътибор қаратган нарсалардир. إِنَّ اللّهَ يَحْكُمُ مَا يُرِيدُ Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ҳукмни чиқаради (5/Моида 1); яъни: Ўзи хоҳлаганини ҳикмат билан бажаради. Бу эса, бандалар учун Аллоҳнинг қилган ишларига рози бўлишга бир ундовдир.
Ибн Аббос: مِنْ آيَاتِ اللَّهِ وَالْحِكْمَةِ …Аллоҳнинг оятларини ва ҳикматни (33/Аҳзоб 34) оятининг шарҳида шундай дейди: Бу ерда сўз бораётган нарса — Қуръон илмидир; унинг носихи, муҳками ва муташобиҳидир. Ибн Зайд дейди: Бу — унинг оятлари ва ҳикматларининг илмидир. Суддий дейди: Бу — нубувватдир. Қуръоннинг ҳақиқатларини англашдир, деганлар ҳам бўлган. Бу — унинг пайғамбарлардан Улул-азм бўлганларига хос қисмига ишорадир. Бу борада бошқа пайғамбарлар уларга тобедир.
Аллоҳ буюради: يَحْكُمُ بِهَا النَّبِيُّونَ الَّذِينَ أسْلَمُوا لِلَّذِينَ هَادُوا Исломга таслим бўлган пайғамбарлар …яҳудийлар ўртасида шунга кўра ҳукм чиқарар эдилар (5/Моида 44). Мана, пайғамбарларга хос бўлган ҳикмат ёки ҳукм шудир. Аллоҳ буюради: آيَاتٌ مُحْكَمَاتٌ هُنَّ أُمُّ الْكِتَابِ وَأُخَرُ مُتَشَابِهَاتٌ Бу Китобнинг бир қисм оятлари аниқ маъноли (муҳкам)дир, булар унинг ўзагини ташкил этади. Бошқа қисми эса бир нечта маъноли (муташобиҳ)дир (3/Оли Имрон 7). مُحْكَم (Муҳкам) эса, лафз жиҳатидан ҳеч қандай шубҳа кўтармайдиган ва маъноси ҳам очиқ-ойдин бўлган қисмдир.
مُتَشَابِه (Муташобиҳ) ўз ичида бир неча хилдир. Иншооллоҳ, ўрни келганда қайд этилади.
Ҳадисда: إنَّ الْجَنَّةَ لِلْمُحَكِّمِينَ Жаннат муҳаккимлар учундир, деб буюрилган. Дейиладики, булар мусулмонлигича қолсалар ўлдирилиши, динларидан қайтсалар эса озод этилиши мумкин бўлатуриб, ўлимни ихтиёр этган кишилардир. Булар ҳикмат борасида мутахассис бўлган кишилардир, деганлар ҳам бор.