ح ز ن
Ҳ-з-н
حُزْن ва حَزَن : ердаги қаттиқлик ва қалбдаги қаттиқлик деганидир. Бу — кишининг ғам-қайғуси туфайлидир. Зидди эса — шодликдир. Қаттиқлик ғам орқали ифодаланганлиги учун خَشَّنْتُ بِصَدْرِه дейилади, бу — кишини хафа қилмоқ деганидир. Шу маънода حَزَنَ يَحْزِنُ، حَزَنْتُهُ أحْزَنْتُهُ дейилади.
Аллоҳ буюради: لِكَيْلاَ تَحْزَنُوا عَلَى مَا فَاتَكُمْ нималарни бой берганингизга хафа бўлмаслигингиз учун (3/Оли Имрон 153); اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أذْهَبَ عَنَّا الْحَزَنَ Бизлардан ғам-қайғуни кетказган Аллоҳга ҳамд бўлсин (35/Фотир 34); تَوَلَّوْا وَأعْيُنُهُمْ تَفِيضُ مِنَ الدَّمْعِ حَزَناً ғамдан кўзларидан ёш оқиб турган ҳолда ортга қайтиб кетганлар (9/Тавба 92); إِنَّمَا أشْكُو بَثِّي وَحُزْنِي إِلَى اللّهِ Мен дардимни ва ғамимни ёлғиз Аллоҳга шикоят қиламан (12/Юсуф 86); وَلاَ تَحْزَنُوا Асло хафа бўлманг (3/Оли Имрон 139); وَلاَ تَحْزَنْ Ва хафа бўлма (15/Ҳижр 88) бу — ғамга берилишни тақиқлаш эмасдир. Чунки ғам хоҳлаш билан ҳосил бўладиган нарса эмас. Демак, бу ерда асл мақсад — ғамга сабаб бўладиган ва уни чекишга олиб келадиган нарсалар билан машғул бўлишдан сақлантиришдир. Шоир ҳам ушбу сўзи билан шу маънога ишора қилган:
112- مَنْ سَرَّهُ أنْ لاَ يَرَى مَا يَسُوءُهُ
فَلاَ يَتَّخِذَ شَيْئًا يُبَالِي لَهُ فَقْدَا
112- Ким ўзини хафа қиладиган нарсани кўришни истамаса,
Йўқолганида хафа бўладиган бир нарсани орттирмасин.
Бу, шунингдек, инсонни дунёнинг асл моҳиятини ўйлаб кўришга рағбатлантиришдир. Шундай қилиб, киши унинг бирон балосига дучор бўлганида, буни билгани сабабли, катта фалокат деб санамайди. Инсон ўзини кичик қийинчиликларга ўргатиши керакки, каттароқларига чидай олиш кучини қўлга киритсин.