ح ر ر
Ҳ-р-р
حَرَارَة сўзи совуқликнинг зиддидир. Бу эса икки хилдир:
1. Иссиқ жисмлардан ҳавога ўтадиган ҳарорат. Бу — қуёш ва оловнинг ҳарорати каби иссиқликлардир.
2. Табиатдан инсон танасига ўтадиган ҳарорат. Ҳаммомдаги киши ҳис қиладиган иссиқлик каби. Ҳам кун, ҳам шамол учун يَحِرُّ حَرّاً حَراَرَةً феъли ишлатилади. حَرَّ يَوْمُنَا فَهُوَ مَحْرُورٌ Кунимиз иссиқ бўлди, иссиқ кун дейилгани каби, حَرَّ الرَّجُلُ одам исиди (иссиқ бўлди) деб ҳам айтилади. Аллоҳ буюради: لاَ تَنْفِرُوا فِي الْحَرِّ قُلْ نَارُ جَهَنَّمَ أشَدُّ حَرّاً Иссиқда жангга чиқманглар. Уларга: Дўзах оловининг иссиғи бундан-да шиддатлироқдир, деб айтинг (9/Тавба 81).
حَرُور эса иссиқ шамолдир. Аллоҳ буюради: وَلا الظِّلُّ وَلاَ الْحَرُورُ Соя билан жазирама ҳам баробар бўлмайди (35/Фотир 21). اِسْتَحَرَّ اْلقَيْظُ : Ёзнинг иссиғи кучайди, حَرَر : Ташналикдан жигарнинг қуриши, حَرَّة : иссиқликнинг бирлик шаклига айтилади; حَرَّةٌ تَحْتَ قَرَّة совуқлик остидаги иссиқлик ибораси каби. Яна حَرَّة : иссиқлик урганидан қорайиб кетган тошдир. Бундан истиора йўли билан олинган ибора сифатида: اِسْتَحَرَّ اْلقَتْلُ дейилади, бу эса жангнинг қизиганини англатади.
حَرُّ الْعَمَلِ эса ишнинг шиддатидир. Шу маънода дейилади: إنَّمَا يَتَوَلَى حاَرَّهاَ مَنْ تَوَلَّى قَارَّهَا яъни ишни қилган ва ундан фойда кўрган кишигина жазо ва калтакка чидайди.
حُرٌّ эса қулнинг зиддидир. Шу маънода الْحَرُورَة حُرٌّ بَيِّنُ الْحَرُورِيَّة وَ дейилади, яъни ҳурлиги ҳар бир ҳолатида аён бўлган киши деганидир.
Ҳурлик икки хилдир:
Биринчиси: бошқа кишининг унинг устидан ҳеч қандай ҳокимияти бўлмаган киши. اَلْحُرُّ بِالْحُرِّ Озод киши муқобилига озод киши (2/Бақара 178) оятида зикр қилинган киши каби.
Иккинчиси: дунё манфаатларига ҳаддан ортиқ ҳирс ва иштиёқ қўйиш каби ёмон сифатлар эгаллаб ололмаган киши. Бунинг зидди бўлган қулликка Пайғамбар (сав) ушбу сўзлари билан ишора қилганлар: تَعِسَ عَبْدُ الدِّرْهَمِ، تَعِسَ عَبْدُ الدِّينَارِ Дирҳамнинг қули ҳалок бўлди; динорнинг қули ҳалок бўлди. Шоир шундай дейди:
وَرِقُّ ذَوِي اْلأَطْمَاعِ رِقٌّ مُخَلَّدُ
106- Тамагир кишиларнинг қуллиги — абадий қулликдир.
عَبْدُ الشَّهْوَةِ أَذّلُّ مِنْ عَبْدِ الرِّقِّ Шаҳват қули асирликдаги қулдан ҳам хорроқдир дейилган.
تَحْرِير эса инсонни озод қилишдир. Биринчисига мисол: فَتَحْرِيرُ رَقَبَةٍ مُؤْمِنَةٍ Бунинг жазоси мўмин бир қулни озод қилишдир (4/Нисо 92); иккинчисига мисол: نَذَرْتُ لَكَ مَا فِي بَطْنِي مُحَرَّراً Қорнимдаги болани ҳар қандай ташвишдан холи ҳолда фақат Сенга назр қилдим (3/Оли Имрон 35); дейиладики: бу — кишининг ўз боласидан Аллоҳ таолонинг: بَنِينَ وَحَفَدَةً Ўғиллар ва набиралар (16/Наҳл 72) сўзида зикр қилган дунёвий манфаатини кўзламаслиги; аксинча, уни фақат ибодатга бағишлашидир. Шунинг учун Шаъбий: مُحَرَّراً сўзининг маъноси — Мухлас (бағишланган), дейди. Мужоҳид эса: Ибодатхонага хизматкордир, Жаъфар эса: Дунё ишларидан озоддир, деган. Бу маъноларнинг барчаси бир нуқтада бирлашади.
حَرَّرْتُ الْقَوْمَ : Қавмни озод қилдим, уларни ҳибс асоратидан озод этдим деганидир.حُرُّ الْوَجْهِ : эҳтиёж ўзини қул қилиб ололмаган ҳолатдир. حُرُّ الدَّارِ : уйнинг ўртасидир. أحْرَارُ الْبَقْلِ эса маълум бўлган кўкат ниҳолларидир. Шоир шундай дейди:
107- جَادَتْ عَلَيْهِ كُلُّ بِكْرٍ حُرَّةٍ
107- Барча ҳур қизлар унга саховат кўрсатди.
وَباَتَتِ الْمَرْأةُ بلَِيْلَةِ حُرَّةٍ Аёл кечани эркин ҳолда ўтказди. Буларнинг барчаси истиорадир. Кийимнинг ҳарири/ипаги — унинг ингичкасидир. Аллоҳ буюради: وَلِبَاسُهُمْ فِيهَا حَرِيرٌ У жойда уларнинг либослари ипакдан бўлади (35/Фотир 33).