ح ل ق
Ҳ-л-қ
حَلْق сўзи бизга маълум бўлган бўғиздир. حَلَقَهُ унинг бўғзини кесди дегани. У сочни кесиш ва қисқартириш маъносида ҳам ишлатилади. حَلَقَ شَعْرَهُ Сочини қирди дейилиши шундандир. Аллоҳ буюради: وَلاَ تَحْلِقُوا رُؤُوسَكُمْ Бошларингизни қирдириб олманглар (2/Бақара 196); مُحَلِّقِينَ رُؤُوسَكُمْ وَمُقَصِّرِينَ Бошларингизни қирдириб олган ва сочларингиз қисқартирилган ҳолда (48/Фатҳ 27). رَأْسٌ حَلِيقٌ Қирилган бош ва لِحْيَةٌ حَلِِيقٌ қирилган соқол иборалари ҳам шу ўзакдандир.
عَقْرَى حَلْقَى ибораси бирор кишига қарғиш айтилганда ишлатилади. Яъни: Сен шундай бир балога дучор бўлгинки, аёллар сен учун сочларини кессинлар. Бу сўзнинг маъноси: Аллоҳ сенинг ҳалқумингни кессин, деганидир, деб ҳам айтилган. Шунга яқин маънода, дағаллиги билан сочни юлиб оладиган дағал кийимларга ҳам مَحَالِقُ деб ном берилган.
حَلْقَة эса: шакли жиҳатидан бўғизга ўхшагани учун бу номни олган. Баъзилар уни حَلَقَهُ деб айтадилар. Мен حَلَقَة сўзи сочни қирувчилардан бошқа маънода ишлатилганини билмайман. Бу ҳам حَالِق сўзининг кўплигидир; худди كَافِر ва كَفَرَة каби. Ломнинг устун (фатҳа) билан ўқилиши орқали айтиладиган حَلَقَة сўзи гўзал бўлмаган лаҳжадир. إِبِلٌ مُحَلَّقَةٌ : кўриниши ҳалқа каби бўлган туялар деганидир. Ҳалқада думалоқлик маъноси ҳам кўзда тутилган, шунинг учун حَلْقَةُ اْلقَوْمِ дейилган. حَلَّقَ الطَّائِرُ ибораси эса, юқорига кўтарилаётганда учишида доиралар чизиб учадиган қуш деганидир.