Аллоҳ кофирларнинг қалблари ва қулоқларига инкор қилганлари туфайли муҳр уриб қўйган. Ҳамда кўзларига ғафлат пардаси тортилган бўлиб, ҳақиқатни кўра олмайдилар. Қиёматда улар учун улкан азоб тайёрлаб қўйилгандир.
Сиз қидирган غ ش و масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 29 та оят мавжуд.
parda tushgandir, o'rab oluvchi, (olovdan) pardalar, o'rab-o'raydi, jufti o'rab-o'rtaanda, sizni o'rab oldi, qoplangan, o'ransa, yopishqoq baloning, o'rtaydi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Аллоҳ кофирларнинг қалблари ва қулоқларига инкор қилганлари туфайли муҳр уриб қўйган. Ҳамда кўзларига ғафлат пардаси тортилган бўлиб, ҳақиқатни кўра олмайдилар. Қиёматда улар учун улкан азоб тайёрлаб қўйилгандир.
Кейин бу ғамнинг кетидан сизларга бир омонлик уйқу ҳолатини тушириб, сиз мўминлардан бўлган бир тоифани бу туйғу қамраб олди. Мунофиқлардан бўлган бошқа тоифа эса жон талвасасига тушиб, Аллоҳ ҳақида жоҳилона фикрлари билан ноҳақ гумонда бўлар эдилар. Улар: “Ўзи бизга бу ишдан нима фойда?!” – дердилар. Эй Расулим, уларга: “Барча ишлар Аллоҳга оиддир”, – деб айтинг. Улар сизга ошкор қилмаган мунофиқликларини ичларида яшириб юрадилар. Ҳамда улар: “Агар бизда бу иш юзасидан танлов бўлганида эди, бу ерда ўлдирилмас эдик”, – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Агар уйларингизда ўтирган бўлсангиз ҳам, ўлдирилиши Аллоҳ томонидан ёзилган кишилар мутлақо ҳалокат жойларига келиб қолган бўлар эдилар. Аллоҳ бу мағлубиятни кўнгилларингиздаги иймон ёки нифоқни синаш ва қалбларингиздаги кирларни тозалаш учун қилди. Шубҳасиз, Аллоҳ кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.
Уларга тагларида жаҳаннам ўтидан тўшаклар ва устиларида ёпинчиқлар бўлади. Биз золимларни ана шундай жазолаймиз.
Шубҳасиз, Роббингиз Аллоҳ кўкларни ва Ерни олти кунда яратган кейин Арш узра ҳукмрон бўлган Зотдир. Аллоҳ кундузга кечани киритиб қоплайди. Кеча шитоб билан кундузни қувлаб юради. Ҳамда қуёш, ой ва юлдузларни амрига тобе ҳолда яратган Зотдир. Огоҳ бўлинглар, яратиш ва амр қилиш, фақат Унга хосдир. Оламларнинг Роббиси бўлган Аллоҳ энг улуғдир.
У сизларни бир жондан яратган ҳамда унга уйланиб ором топиши учун ундан жуфти Ҳаввони вужудга келтирган Зотдир. Вақтики, Одам унга қўшилгач, жуфти Ҳавво енгил ҳомиладор бўлди ва шу ҳолда у билан бир муддат юрди. Сўнгра ҳомила оғирлашиб туғиш вақти келганда иккови Роббиларига дуо қилиб: “Агарда бизларга солиҳ бир фарзанд ато этсанг, албатта, шукр қилувчилардан бўламиз”, – дедилар.
Ўша пайт сизларни Ўз ҳузуридан омонлик бўлсин деб, енгил уйқуга чўмдирган эди. Ҳамда у билан сизларни покиза қилиш, шайтоннинг нопокликларини кетказиш, қалб ришталарингизни ўзаро боғлаш ва қадамларингизни мустаҳкам қилиш учун осмондан сув ёғдирганини эсланглар.
Аллоҳ қайтарган ёмон ишларни қилганларга эса, ҳар бир гуноҳга унинг баробарича жазо берилади ва уларни хорлик қоплайди. Улар учун Аллоҳ тарафидан сақловчи ҳам йўқ. Уларнинг юзлари худди зулматли туннинг бир бўлаги билан қоплангандек тимқаро бўлади. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар у ерда мангу қолувчидирлар.
Огоҳ бўлингларки, албатта, у кофирлар Ундан махфий тутиш учун дилларидаги адоватларини яшириб бошқа томонга бурадилар. Шуни билсинларки, кийимларига ўраниб олган пайтларида ҳам Аллоҳ уларнинг яширган ва ошкор қилган нарсаларини билади. Албатта, У кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.
Ёки улар Аллоҳнинг азобидан бир қуршаб олувчи бало келиб қолишидан ё уларга тўсатдан ўзлари сезмаган ҳолларида қиёмат соати келиб қолишидан хотиржам бўлдиларми?!
У Зот Ерни ёйиб ва унда тоғлар ва дарёлар пайдо қилгандир. У ердаги барча мевалардан иккитадан эркак-урғочи қилиб жуфт яратгандир. У тун билан кундузни қоплайди. Албатта, бу мисолларда фикр юритадиган қавм учун далиллар бордир.
Золимларнинг кийимлари қора мойдан бўлиб, юзларини олов қамраб олади.
Шундан кейин, фиръавн уларнинг ортидан ўз лашкарлари билан қувиб борди. Денгиз уларни ўраганча ўраб барчаларини денгизга ғарқ қилди.
Шундан кейин, фиръавн уларнинг ортидан ўз лашкарлари билан қувиб борди. Денгиз уларни ўраганча ўраб барчаларини денгизга ғарқ қилди.
Ёки кофирларнинг қилган амаллари устма-уст тўлқин ва унинг устида қора булут қоплаб олган тубсиз денгиздаги қоронғиликларга ўхшайди. Улар бир-бирининг устидаги зулматлардир. У ўз қўлини чиқариб қараса ҳам уни кўра олмайди. Аллоҳ кимга иймон нурини бермаса, бас, унинг учун ҳеч қандай нурдан асар бўлмайди.
Қиёмат кунида азоб уларнинг устиларидан ҳам, оёқларининг остидан ҳам ўраб олади ва Аллоҳ уларга: “Энди, қилиб ўтган ёмон ишларингизнинг жазосини тотинглар!” – дейди.
Қачонки, одамларни денгизда кетаётганларида тоғлардек тўлқинлар ўраб олса, Аллоҳнинг динига ихлос этган ҳолларида дуо қила бошлайдилар. Бас, қачонки, Аллоҳ уларга нажот бериб, эсон-омон қуруқликка чиқарса, у ҳолда улардан айримларигина тўғри йўл тутувчидир. Бизнинг оятларимизни фақат барча хоин ва ношукр кимсаларгина инкор қиладилар.
Жангга келсалар ҳам сизларга нисбатан бахиллик қилиб келадилар. Бас, агар душман томонидан хавф келса, ўлим талвасасидаги кишига ўхшаб, кўзлари айланиб сиз томонга қараётганларини кўрасиз. Бас, қачонки хавф кетганда яхшилик устида очкўзлик қилиб, ўткир тиллар билан сизларга озор берадилар. Улар чиндан иймон келтирмаган эдилар. Бас, шу сабабли Аллоҳ уларнинг амалларини беҳуда кетказди ва бу иш Аллоҳга осондир.
Яна уларнинг олдиларидан ҳам бир тўсиқ, орқаларидан ҳам бир тўсиқ қилиб, кўзларига парда тортдик. Бас, улар кўра олмайдилар.
У тутун барча одамларни ўраб олади. Бу аламли азобдир.
Эй Муҳаммад, ҳавойи нафсини ўзига илоҳ қилиб олган ва Аллоҳ уни билиб туриб адаштирган, қулоқ ва кўнглини муҳрлаб, кўзига парда тортиб қўйган кимсани кўрдингизми? Бас, уни Аллоҳ йўлдан адаштирганидан кейин ким ҳидоят қила олади?! Ахир, эслатма олмайсизларми?!