Ҳолбуки, олдин улар дунё ҳаётида уни инкор қилган эдилар. Улар узоқдан туриб, ғайбга тош отар эдилар.
Сиз қидирган غ ي ب масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 60 та оят мавжуд.
g'aybga, g'ayblarini, ko'rinmas olamning, g'ayb, yashirinni, yashirinda, yashirinlarini, g'aybni, g'aybning, ulardan uzoq
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ҳолбуки, олдин улар дунё ҳаётида уни инкор қилган эдилар. Улар узоқдан туриб, ғайбга тош отар эдилар.
Қиёмат кунида ҳеч бир гуноҳ юкини кўтарувчи ўзга кишининг юкини кўтармайди. Агар гуноҳ юки оғир эгаси ўз юкини кўтаришга бировни чақирса ҳам, гарчи чақирилувчи унинг қариндоши бўлса-да, у гуноҳдан бирор нарса юклатилмайди. Эй Муҳаммад, сиз фақат Роббиларидан ғойибона қўрқадиган ва намозни тўлиқ адо этган зотларнигина огоҳлантира оласиз. Кимки покланса, у фақат ўзи учун покланган бўлади. Охир оқибат қайтиш фақат Аллоҳнинг ҳузуригадир.
Албатта, Аллоҳ осмонлар ва Ернинг ғайб сирларини билувчидир. Шубҳасиз, У кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.
Сиз фақат эслатма бўлиб келган Қуръонга эргашган ва Раҳмондан ғойибона қўрққан кишиларнигина огоҳлантира оласиз. Бас, ўша кимсаларга мағфират ва улуғ мукофот борлиги ҳақида хушхабар беринг!
Эй Муҳаммад уларга: “Эй Аллоҳим, эй осмонлар ва Ерни йўқдан бор қилиб яратувчиси, эй яширин ва ошкор нарсаларни билувчи Зот, Сен бандаларнинг орасида улар ихтилоф қилиб юрган нарсалар хусусида ҳукм қиласан”, – деб айтинг.
Эй иймон келтирганлар, кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир! Ўзгаларнинг айбини излаб жосуслик қилманглар ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими?! Уни ёмон кўрасиз-ку, шундайми?! Аллоҳдан қўрқинглар! Шубҳасиз, Аллоҳ тавбаларни кўплаб қабул қилувчи – Таввоб ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Албатта, Аллоҳ осмонлар ва Ердаги ғайб сирларини билади. Аллоҳ барча қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир.
Шунингдек, булар Раҳмондан ғойибона қўрққан ва тавба қилувчи қалб билан келган кишилар учун ҳамдир.
Ёки уларнинг ҳузурларида ғайб илми бўлиб, улар ундан кўчириб ёзиб олаётгандирлар?!
Унинг ҳузурида ғайб илми бормидики, у келажакни кўра олса?!
Биз пайғамбарларимизни далиллар билан юбордик ва улар билан бирга китоб ҳамда одамлар адолатда туришлари учун мезон туширдик. Яна, Биз темирни туширдик унда катта куч ва одамлар учун кўплаб манфаатлар бордир. Аллоҳ Ўзига ва пайғамбарларига Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш билан ғойибона ёрдам берадиган кишиларни билиш учун ҳам темирни яратди. Албатта, Аллоҳ ҳаммадан кучли бўлган – Қовий ва иззати улуғ – Азиз Зотдир.
У – Аллоҳ, шундай Зотдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. У яширин ва ошкора нарсаларни билувчидир. У меҳрибон ва раҳмлидир.
Эй Расулим уларга: “Сизлар қочаётган ўлим, албатта, сизларга йўлиқувчидир! Сўнгра сизлар яширин ва ошкора нарсаларни билувчи Аллоҳга қайтариласизлар. Бас, У Зот қиёматда сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини беради”, – деб айтинг.
Аллоҳ махфий ва ошкора ишларни билувчи, қудрат ва ҳикмат соҳибидир.
Роббиларидан ғойибона қўрқадиган кимсалар учун мағфират ва катта мукофот бордир.
Ёки уларни олдиларида ғайб илми бор-у, улар айтаётган сўзларини ундан ёзиб оляптиларми?!
Аллоҳ ғайбни билувчидир. Бас, бирор кимсани Ўз ғайбидан хабардор қилмайди.
Аллоҳ ғайбни билувчидир. Бас, бирор кимсани Ўз ғайбидан хабардор қилмайди.
У пайғамбар ғайбга бахил эмасдир.
Ундан ғойиб бўлувчи эмаслар.