У тақводор кимсалар ғойибдан келган хабарларга иймон келтирадиган ва барча намозларни тўлиқ адо этадиган ҳамда Биз уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан муҳтож одамларга нафақа, эҳсон ва садақа қиладиган кимсалардир.
Сиз қидирган غ ي ب масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 60 та оят мавжуд.
g'aybga, g'ayblarini, ko'rinmas olamning, g'ayb, yashirinni, yashirinda, yashirinlarini, g'aybni, g'aybning, ulardan uzoq
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
У тақводор кимсалар ғойибдан келган хабарларга иймон келтирадиган ва барча намозларни тўлиқ адо этадиган ҳамда Биз уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан муҳтож одамларга нафақа, эҳсон ва садақа қиладиган кимсалардир.
Шундан кейин Аллоҳ: “Эй Одам, қани, фаришталарга у нарсаларнинг номларини бирма-бир айтиб бер-чи!” – деди. Одам фаришталарга уларнинг исмлари ҳақида хабар бергач, Аллоҳ фаришталарга қарата: “Албатта, Мен осмонлару Ернинг барча сир-асрорини биламан ҳамда сизлар ошкора қилган ва ичингизда яширган нарсаларингизни ҳам биламан, демаганмидим?” – деди.
Эй Расулим, мана булар ғайб хабарларидан бўлиб, уни сизга ваҳий қилиб билдирмоқдамиз. Ораларидан қайси бирлари Марямни қарамоғига олишга кафил бўлади деб, қуръа ташлаш мақсадида қаламларини отган вақтларида сиз у ерда йўқ эдингиз. Шунингдек, улар бу борада талашиб тортишганларида ҳам уларнинг ёнида бўлмагансиз.
Аллоҳ мўминларни покдан нопокни ажратмасдан, сизларни ҳозирги бу ҳолатда ташлаб қўймайди. Шунингдек, Аллоҳ сизларни ғайбдан хабардор қилиб қўймади. Бироқ Аллоҳ Ўз Расулларидан хоҳлаган кишисини танлаб олади. Аллоҳга ва Унинг Расулларига иймон келтиринглар. Агар иймон келтириб, Аллоҳдан қўрқсангиз, сизлар учун улкан ажр бордир.
Эркаклар аёллар устидан раҳбардирлар. Бунинг сабаби Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан маълум хусусиятга кўра афзал қилиб яратиши ҳамда эркаклар ишлаб топган мол-мулкларидан ўз оилалари учун сарф-харажат қилиб туришларидир. Солиҳа аёллар эса итоаткор бўлганларидир. Ҳамда Аллоҳ аёлларнинг ҳақини қандай муҳофаза қилган бўлса, улар ҳам эрлари ёнларида бўлмаганида мол-мулкларини, сир-асрорларини ва ўз иффатларини шундай ҳимоя қилувчилардир. Агарда у хотинларнинг исён қилиб сизга бош кўтаришларидан қўрқсангиз, олдин уларга чиройли насиҳат қилинглар. Насиҳат кор қилмаса уларни ётоқларда ёлғиз тарк қилиб, улардан узоқ туринглар. Борди-ю унда ҳам бўлмаса, у ҳолда секингина уринглар. Бироқ сизга итоат қилсалар, уларга қарши бошқа баҳона қидириб, йўл ахтарманглар. Албатта, Аллоҳ энг устун бўлган – Аълий ва барчадан улуғ бўлган – Кабир Зотдир.
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳ ғойибона, кўрмаган ҳолда Ўзидан қўрқадиган кишиларни билиш учун эҳромда эканлигингизда қўлларингиз ва найзаларингиз уни осонликча тутиб оладиган баъзи бир ов ўлжалари билан сизларни, албатта, синаб кўради. Кимки шу ҳукмдан кейин ҳаддидан ошиб ов қилса, унга аламли азоб бордир.
Аллоҳ барча пайғамбарларни жамлайдиган кунда уларга: “Даъватингизга сизларга қандай жавоб берилди?” – дейди. Шунда улар: “Бизлар билмаймиз, албатта, Сен Ўзинг ғайбларни яхши билувчисан”, – дейдилар.
Аллоҳ ўшанда: “Эй Марям ўғли Исо, одамларга Аллоҳни қўйиб, мени ва онамни икки худо қилиб олинглар деб сен айтдингми?” – деди. Исо эса: “Субҳаналлоҳ, мен ҳақим бўлмаган нарсани айта олмайман-ку. Борди-ю уни айтган бўлсам ҳам, албатта, Сен уни билар эдинг. Чунки Сен менинг ичимдагиларни биласан, мен эса Зотингдагини билмайман. Сен Ўзинг ғайбларни яхши билувчисан”, – деб жавоб берди.
Эй Муҳаммад, уларга: “Сизларга менда Аллоҳнинг хазиналари бор, демайман, ғайбни ҳам билмайман, “мен фариштаман”, ҳам демайман, мен фақат ўзимга ваҳий қилинганга эргашаман”, – деб айтинг. Яна уларга: “Кўрадиган одам билан кўрмайдиган тенг бўладими? Тафаккур қилмайсизларми ахир?!” – денг.
Ғайбнинг калитлари Унинг ҳузуридадир. Ундан бошқаси уларни билмайди. У Зот қуруқлик ва денгиздаги барча нарсаларни билади. Бирор бир барг узилиб тушса ҳам, уни билади. Ҳатто Ер қаъридаги қоронғиликларда бир уруғ ҳам, хўлу қуруқ – барча мавжудотлар ҳам аниқ китоб бўлган Лавҳ ул-Маҳфузда ёзиб қўйилгандир.
У осмонлар ва Ерни барҳақ яратган Зотдир. У Зот “Бўл!” – деган куни барчаси муҳайё бўлади. Унинг сўзи ҳақдир. Қиёмат кунидаги сурга пуфланадиган кунда бутун ҳукмронлик Унинг қўлидадир. Аллоҳ яширин ва ошкора барча нарсаларни билувчи Зотдир. У ҳикмат эгаси – Ҳаким ва барча ишлардан хабардор бўлган – Хобир Зотдир.
Кейин уларга қилмишларини аниқ маълумот билан айтиб берамиз. Биз бехабарлардан эмасмиз.
Эй Расулим, уларга: “Аллоҳ ирода қилганидан ташқари ўз нафсимга на бир фойда келтиришга, на бир зарарни даф қилишга қодир эмасман. Агарда ғайбни билганимда эди, хайрли ишлардан кўп қилган бўлар эдим. Шунингдек, менга ёмонлик ҳам етмаган бўларди. Мен фақат иймон келтирадиган қавмларга жаҳаннамдан огоҳлантирувчи ва жаннатдан хушхабар берувчи элчидирман холос”, – деб айтинг.
Мунофиқлар Аллоҳ уларнинг сирларини ҳам, яширин суҳбатларини ҳам, албатта, билишини билмасмидилар?! Дарҳақиқат, Аллоҳ ғайбларни ўта яхши билувчи Зотдир.
Сафардан уларнинг ёнларига қайтганингизда сизларга узрларини айтадилар. Уларга: “Узр сўраманглар! Биз сизларга асло ишонмаймиз. Дарҳақиқат, Аллоҳ бизларга ҳали йўлда эканимизда сиз ҳақингиздаги хабарларни билдирди. Яқинда Аллоҳ ва Унинг Расули бундан кейин қандай амал қилишингизни кўради. Кейин эса, ғойиб ва ошкора ишларни билувчи Зот бўлган Аллоҳнинг ҳузурига қайтариласизлар. Ана ўшанда сизларга барча қилган ишларингизнинг хабарини беради”, – деб айт.
Эй Муҳаммад, уларга: “Амалларингизни қилаверинглар! Бас, яқинда Аллоҳ ва Унинг Расули ҳамда мўминлар ишларингизни кўрадилар. Тез орада яширин ва ошкора ишларни билувчи Зот ҳузурига қайтариласизлар. Кейин сизларга қилган ишларингизнинг хабарини беради”, – деб айтинг.
У Муҳаммадга Роббиси томонидан биз ишонишимиз учун бирор мўъжиза туширилса эди!” – дейдилар. Бас, уларга: “Албатта, ғайб ишлари Аллоҳга хосдир. Кутиб туринглар, мен ҳам сизлар билан бирга кутиб турувчиларданман”, – деб айтинг.
Нуҳ уларга: “Мен сизларга ёнимда Аллоҳнинг хазиналари бор, демайман. Кўздан пинҳон бўлган ғайб ҳодисаларини ҳам билмайман. Мен фариштаман, – деб ҳам айтмайман. Шунингдек, сизлар кўзларингиз менсимай, ҳақир кўраётган кимсалар ҳақида Аллоҳ уларга ҳеч қандай яхшилик бермайди, – деб ҳам айтмайман. Уларнинг қалбларидаги ихлосни Аллоҳ жуда яхши билувчидир. Агар ундай десам, унда мен, шубҳасиз, золимлардан бўламан”, – деб айтди.
Эй Муҳаммад, булар Биз сизга Қуръонда ваҳий қилаётган ғайб хабарларидандир. Буларни олдин сиз ҳам қавмингиз ҳам билмас эдингиз. Бас, кофирларнинг сизга етказаётган озорларига сабр қилинг. Албатта, гўзал оқибат Аллоҳдан қўрқувчи кимсалар учундир.
Осмонлар ва Ернинг махфий ғайблари, фақат Аллоҳга хосдир. Барча ишлар Унга қайтарилади. Шундай экан, Унга ибодат қилинг ва Унга суянинг. Ҳамда Роббинг қилаётган ишларингиздан бехабар эмасдир.