Ораларидан озгина инсофли бўлган бир сўзловчи: “Йўқ, Юсуфни ўлдирманглар, агар шу ишни қилмоқчи бўлсангиз, уни қудуқ қаърига ташланглар, шунда уни баъзи йўловчилар олиб кетади”, – деди.
Сиз қидирган غ ي ب масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 60 та оят мавжуд.
g'aybga, g'ayblarini, ko'rinmas olamning, g'ayb, yashirinni, yashirinda, yashirinlarini, g'aybni, g'aybning, ulardan uzoq
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ораларидан озгина инсофли бўлган бир сўзловчи: “Йўқ, Юсуфни ўлдирманглар, агар шу ишни қилмоқчи бўлсангиз, уни қудуқ қаърига ташланглар, шунда уни баъзи йўловчилар олиб кетади”, – деди.
Бас, оталарини ишонтириб уни олиб кетишгач, уни қудуқнинг қаърига ташлашга келишиб олишди ҳамда Юсуфни қудуққа ташлаб юбордилар. Шу пайт Биз унга: “Вақти келганда у акаларингга бу қилган ишлари тўғрисида, албатта, хабар берасан. Лекин улар асл ҳақиқатни сезмайдилар”, – деб ваҳий қилдик.
Элчи қайтиб келиб, бўлиб ўтган гапларни айтиб бергач, Юсуф: “Бу бегуноҳлигимни исботлаш талабини ҳоким йўқлигида унга хиёнат қилмаганимни ва Аллоҳ ҳеч қачон хоинларнинг ҳийласини ўнгламаслигини подшоҳ ҳам билиши учун қилдим”, – деди.
Сизлар энди оталарингиз олдига қайтинглар ва: “Эй отамиз, ўғлинг Бинямин ўғрилик қилди. Бизлар фақат билган нарсамизга гувоҳлик бермоқдамиз. Ахир биз ғайбга тааллуқли бўлган яширин ишларни билувчи эмасмиз”, – деб айтинглар.
Эй Муҳаммад, бу Биз сизга ваҳий қилаётган ғайб хабарларидандир. Чунки сиз Юсуфнинг акалари макр-ҳийла қилиб ўзларининг ишларини тузаётган вақтларида уларнинг ёнларида бўлмаган эдингиз.
Аллоҳ махфий ва ошкора барча нарсани билувчи буюк ва юксак Зотдир.
Осмонлар ва Ернинг ғайб илми Аллоҳга хосдир. Қиёмат иши эса кўзни очиб-юмгандек ёки ундан ҳам яқинроқдир. Шубҳасиз, Аллоҳ барча нарсага қодирдир.
Ҳали яҳудий ва насронийларнинг айримлари ўша Асҳоб ул-Каҳфнинг адади ҳақида: “Улар уч киши эди, тўртинчилари итларидир”, – дейдилар. Яна бошқалари: “Улар бешта бўлиб, олтинчилари итларидир”, – дея тахмин гап айтиб, ғайбга тош отадилар. Шунингдек, яна: “Улар еттитадирлар, саккизинчилари итларидир”, – дейишади. Эй Муҳаммад: “Уларнинг саноғини Роббим энг яхши билувчидир. Уларни жуда оз киши билади”, – деб айтинг. Бас, улар хусусида тортишманг, фақат ваҳий асосида очиқ мунозара қилинг. Ҳамда Асҳоби Каҳф ҳақида уларнинг бирортасидан фатво сўраманг.
Эй Муҳаммад, уларга: “Уларнинг қанча муддат ғорда қолганларини Аллоҳ энг яхши билувчидир. Осмонлар ва Ернинг сирлари фақат Унга оиддир. У нақадар мукаммал кўрувчи ва эшитувчидир! Ўша одамлар учун Ундан ўзга бирор дўст йўқдир. Аллоҳ Ўз ҳукмида ҳеч кимни шерик қилмайди”, – деб айтинг.
Улар Раҳмоннинг бандаларига ғайбдан ваъда қилган Адн номли абадий қолинадиган жаннатларга кирадилар. Албатта, Унинг ваъдаси ўз вақтида келувчидир.
Нима, у ғойибдан хабардор бўлибдими ёки Раҳмон даргоҳидан аҳд олганми?!
Улар Роббиларидан ғойибона қўрқадилар ва қиёмат соатидан ҳам титраб турувчидирлар.
Аллоҳ пинҳона ва ошкора барча нарсани билувчидир. Бас, Аллоҳ улар келтираётган ширкларидан олий ва покдир.
У қушларни кўздан кечирди ва уларнинг орасида ҳудҳудга кўзи тушмагач: “Нега мен ҳудҳудни кўрмаяпман ёки у берухсат кўздан ғойиб бўлувчилардан бўлдими?” – деди.
Яна уларга: “Аллоҳдан ўзга осмонлар ва Ердаги бирор кимса ғайб хабарларини билмайди. Шунингдек, улар қачон қайта тирилишларини ҳам сезмайдилар”, – деб айтинг.
Осмон ва Ердаги ҳар бир сир-асрор аниқ китобда ёзиб қўйилгандир.
Ана шу Зот сизларга кўринган ва кўринмаганни билувчи, ўта иззатли ва ўта раҳмлидир.
Куфр келтирган кимсалар: “Бизларга қиёмат келмайди”, – дедилар. Эй Муҳаммад, уларга: “Йўқ, ғайбни билувчи Роббимга қасамки, албатта, у сизларга келади. Осмонлар ва Ердаги бир зарра вазнича, ҳатто ундан ҳам кичик ёки катта бирор нарса Аллоҳдан махфий қолмайди, барчаси аниқ китобда мавжуддир”, – деб айтинг.
Бас, қачонки, Биз Сулаймонга ўлимни ҳукм қилганимизда, унинг ўлимига фақат ҳассасини еяётган ёғоч кемирувчи қуртгина далолат қилди. Вақтики, Сулаймон жойидан қулаб тушгач, жинларга аён бўлдики, агар улар ғайбни билганларида бу хор қилувчи меҳнат азобида қолмаган бўлар эдилар.
Яна уларга: “Албатта, Роббим ҳақни ўртага ташлайди. У Зот ғайбларни яхши билувчидир” –, деб айтинг.