Эй иймон келтирганлар, сизлардан олдинги китоб берилганлар ичидан динингизни масхара ва ўйин қилиб олган кимсаларни ва кофирларни дўст қилиб олманглар. Агар ҳақиқий мўмин бўлсангиз, ёлғиз Аллоҳдан қўрқинглар.
Сиз қидирган ل ع ب масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 20 та оят мавжуд.
va o'yin, bir o'yindan, o'yin, o'ynab tursinlar, o'ynab yurganlarida, va hazillashardik, va o'ynasin, o'ynab, ko'ngil ochar uchun, hazil qilyapsanmi?
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй иймон келтирганлар, сизлардан олдинги китоб берилганлар ичидан динингизни масхара ва ўйин қилиб олган кимсаларни ва кофирларни дўст қилиб олманглар. Агар ҳақиқий мўмин бўлсангиз, ёлғиз Аллоҳдан қўрқинглар.
Қачонки сизлар бир-бирингизни намозга чақирсангизлар, улар намозни масхара ва ўйин қиладилар. Мана бу қилиқлари уларнинг ақл ишлата олмайдиган қавм эканлигидир.
Бу дунёнинг ҳаёти ўйин-кулгу ва беҳуда ишлардан иборатдир. Аллоҳдан қўрқадиган кимсалар учун эса охират диёри яхшироқдир. Ақл ишлатсангиз, бўлмайдими?!
Эй Расулим, ўткинчи дунё ҳаёти уларни алдаб қўйиб, динларини ўйин-кулгу ва бекорчи нарса қилиб олганларни тарк қилинг. Ҳар бир нафс қилган ёмон ишлари сабабли ҳалокатга учрамасликлари учун бу Қуръон билан эслатиб, насиҳат қилинг. Унга қиёмат кунида Аллоҳдан ўзга бирор дўст ҳам, шафоатчи ҳам бўлмайди. Агар бор нарсани фидо қилиб берса ҳам, ундан қабул қилинмайди. Ана ўшалар қилган ишлари туфайли ҳалокатга учрагандирлар. Куфр келтирганлари учун уларга дўзахда қайноқ сув ва аламли азоб берилади.
Яҳудийлар: “Аллоҳ инсон зотига ҳеч нарса нозил қилмаган”, – деб Аллоҳнинг шаънини Унга лойиқ тарзда тўғри қадрламадилар. Эй Расулим, уларга: “Унда сизлар у китобни алоҳида қоғоз саҳифалар ҳолида қилиб олиб, баъзиларини маълум қилган, аксариятини эса яширган, илгари ота-боболарингиз ҳам сизлар ҳам билмаган маълумотлар сизларга билдирилган ҳамда одамларга нур ва ҳидоят бўлиб Мусо келтирган китобни ким нозил қилди?” – деб айтинг. Уларга жавобан: “Уларни Аллоҳ нозил қилди”, – денг. Шундан кейин уларни ўз ҳолларига ташлаб қўйинг, ботқоқларида чалғиб юраверсинлар.
Улар динларини бекорчи нарса ва ўйин-кулгу қилиб олган ҳамда уларни ўткинчи дунё ҳаёти алдаб қўйган кимсалардир. Демак, бугун улар бу кунга рўбарў келишни унутганлари ва оятларимизни инкор қилганлари учун биз ҳам уларни унутамиз.
Ёки бўлмаса у ўлкаларнинг аҳолиси чошгоҳ вақтида ўйин-кулги қилиб юрганларида азобимиз уларга келиб қолишидан хотиржаммилар?!
Қасам бўлсинки, агар улардан: “Нима учун масхара қиляпсиз?”- деб сўрасангиз, улар: “Биз фақатгина баҳсга шўнғиб, ҳазиллашяпмиз”, – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Аллоҳни, оятларини ва Расулини масхара қилаётган эдингизми?!” – деб айтинг.
Эртага уни биз билан бирга яйловга айланишга жўнат, яйрасин ва ўйнасин. Хавотир олма, албатта, биз уни турли фалокатлардан муҳофаза қилувчилармиз.
Қачонки уларга Роббиларидан бирор янги эслатма келса, уни ўйин қилиб тинглайдилар.
Биз осмон ва Ерни ҳамда уларнинг орасидагиларни ўйнаб бекорга яратмаганмиз.
Улар яна Иброҳимга: “Бизга ҳақ нарсани келтирдингми ёки сен ўйин қилувчиларданмисан?” – дедилар.
Бу дунё ҳаёти фақат беҳуда ўйин-кулгидан иборатдир. Агар билсалар эди, ҳақиқий ҳаёт бу – охират диёридир.
Бас, эй Расулим, ҳозирча уларни ўз ҳолига қўйиб тарк қилинг. Улар, то ўзларига ваъда қилинган қиёмат кунга дуч келгунларича, гуноҳга ботиб, ўз дунёларида ўйнаб юраверсинлар.
Йўқ, улар ҳали ҳам қайта тирилиш хусусида шак-шубҳа ичида ўйнаб юрибдилар.
Биз осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг орасидаги нарсаларни беҳудага ўйнаб яратмаганмиз.
Ҳақиқатан, бу дунё ҳаёти фақат бир онлик ўйин-кулгу ва кўнгилхушликдир. Агар сизлар иймон келтирсангизлар ва Аллоҳдан қўрқсангизлар, У мукофотларингизни тўлиқ қилиб беради ва сизлардан мол-дунёларингизни сўрамайди.
Улар залолатга шўнғиб, бепарво ўйнаб юрадиган кимсалардир.
Эй инсонлар, билингларки, бу дунё ҳаёти фақат ўйин, беҳудалик, зийнат, ўзаро фахрланиш ва мол-дунё ҳамда фарзандларни кўпайтиришдан иборатдир. У бамисоли бир ёмғирки, унинг сабабидан униб чиққан гиёҳ кофирларни таажжубга солади. Сўнгра у қуригач, уни сарғайган ҳолда кўрасиз. Сўнгра у хас-чўпга айланиб қолади. Охиратда эса ким учундир қаттиқ азоб, ким учундир Аллоҳ томонидан мағфират ва ризолик бордир. Дунё ҳаёти фақат алдов матосидир.
Бас, эй Муҳаммад, уларга бир муддат қўйиб беринг! Улар, то ўзларига ваъда қилинаётган кунларига йўлиққунларича, хомхаёлларига шўнғиб, ўйнаб юраверсинлар!