Эй мўминлар, орангиздан хайрга чақирадиган, яхшиликка буюрадиган ва ёмонликдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўша кимсалар нажот топувчилардир.
Сиз қидирган ن ك ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 37 та оят мавжуд.
yomonlikdan, yomonlik, yomonligini, ulardan yoqtirmadi, tanib bilmasdilar, inkor qiluvchi(lar), tanilmagan, inkorchidir, buni inkor qiladilar, va yomonlikdan
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй мўминлар, орангиздан хайрга чақирадиган, яхшиликка буюрадиган ва ёмонликдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўша кимсалар нажот топувчилардир.
Эй мўминлар, сизлар инсонларнинг яхшилиги учун ўртага чиқарилган энг хайрли уммат бўлдингиз. Чунки сизлар яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарасизлар ҳамда Аллоҳга иймон келтирасизлар. Агарда аҳли китоблар ҳам иймон келтирганларида эди, ўзлари учун, албатта, яхши бўлар эди. Уларнинг орасида мўминлари ҳам бор, лекин уларнинг аксарияти фосиқ кимсалардир.
Улар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадилар. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадилар ҳамда эзгу ишлар қилишда шошиладилар. Ана ўшалар солиҳ кимсалардандир.
Улар бир-бирларини қилган номақбул ишларидан қайтармас эдилар. Уларнинг қилиб юрган ишлари нақадар ёмон эди.
У кимсалар эса ҳузурларидаги Таврот ва Инжилда номи ёзилган, деб топган ва ўқиш ёзишни билмайдиган уммий – Расул ва Набийга эргашадиганлардир. Бу пайғамбар эса уларни яхши ишларни қилишга буюради ва ёмон ишлардан қайтаради. Уларга покиза ризқларни ҳалол қилади ва нопок нарсаларни ҳаром қилади. Ҳамда гарданларидаги оғир юкларни ва бўйинларидаги зиллат занжирларини улардан олиб ташлайди. Шунингдек, у кимсалар унга иймон келтирган, пайғамбарга ҳурмат бажо қилган ва унга ёрдам кўрсатганлардир. Ҳамда Расулга нозил қилинган нур бўлмиш Қуръон ҳукмларига эргашган зотлардир. Айнан ўшалар нажот топганлардир.
Мунофиқ эркаклар ҳам, мунофиқ аёллар ҳам куфрда ҳаммаси бирдирлар. Улар ёмонликка буюриб, яхшиликдан қайтарадилар. Эҳсон қилмай, қўлларини қаттиқ тутадилар. Улар Аллоҳни унутдилар, бас, шунинг учун Аллоҳ ҳам уларни раҳматидан узоқлаштириб унутди. Шубҳасизки, мунофиқлар аниқ фосиқ кимсалардир.
Мўмин эркаклар ва мўмина аёллар бир-бирларига дўстдирлар. Улар инсонларни доимо яхшиликка буюрадилар ва ёмонликдан қайтарадилар, намозларни тўла-тўкис адо этадилар, нисобга етган молларидан закотни берадилар ҳамда Аллоҳ ва Расулига итоат қиладилар. Айнан ўшаларга Аллоҳ тезда марҳамат кўрсатади. Шубҳасиз, Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Улар қилган гуноҳларига тавба қилувчилар, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилувчилар, доимо ҳамду сано айтувчилар, рўза тутувчилар, руку ва сажда қилувчилар, одамларни яхшиликка буюрувчилар ва ёмонликдан қайтарувчилар ҳамда Аллоҳнинг тайин қилган ҳудудлари ва буйруқларига риоя қилувчилардир. Эй Расулим, мўмин бандаларга хушхабар беринг!
Фаришталар унга қўл узатишмаганини кўргач, Иброҳим улардан ётсиради ва улардан қаттиқ қўрқиб кетди. Улар: “Қўрқма, эй Иброҳим, фаришталар таом емайди биз Лут қавмини ҳалок қилишга юборилганмиз”, – дедилар.
Мўл-кўлчиликдан кейин қаҳатчилик йиллари бошланиб кетди. Юсуфнинг акалари егулик истаб Мисрга келдилар. Унинг олдига киришганда Юсуф уларни таниди, лекин акалари уни танимаган эдилар.
Биз Таврот ва Инжил Китобини берган кимсалар сизга нозил қилинган Қуръон сабабли хурсанд бўладилар. Бироқ яҳудий ва насронийлардан иборат гуруҳлар орасида Қуръоннинг баъзи бир қисмини инкор қиладиганлар ҳам бор. Эй Муҳаммад, уларга: “Албатта, мен ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмасликка буюрилдим. Фақат ёлғиз Унга қул бўлишга даъват қиламан ва охири қайтар жойим ҳам Унинг ҳузуригадир”, – деб айтинг.
Лут пайғамбар уларга: “Сизлар нотаниш қавмсиз, кимсизлар ўзи?” – деди.
Илоҳингиз ягона Илоҳдир. Бас, охиратга иймон келтирмайдиганларнинг қалблари Аллоҳнинг ягона эканлигини инкор қилувчидир, ўзлари эса такаббурдирлар.
Улар буларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг неъмати эканини яхши биладилар. Кейин била туриб уни инкор қиладилар. Уларнинг кўпчилиги кофирлардир.
Албатта, Аллоҳ адолатга, яхши ишларга ва қариндошга ҳақини беришга буюради. Шунингдек, бузуқчилик, ёмон ишлар ва зулмдан қайтаради. Аллоҳ шояд, эслатма оларсизлар, деб сизларга ваъз-насиҳат қилади.
Кейин улар яна йўлга тушдилар. Ниҳоят, бир болани учратганларида, Хизр уни ўлдирди. Мусо Хизрга қараб: “Ҳеч кимни ўлдирмаган покиза жонни ўлдирасанми?! Ҳақиқатан, жуда хунук нарса қилдинг-ку?!” – деди.
Зулқарнайн: “Бироқ ким зулм қилган бўлса, тезда уни азоблаймиз, сўнгра у Роббисига қайтарилади бас, У Зот ҳам уни даҳшатли азоб билан азоблайди”, – деди.
Бу Қуръон Биз нозил қилган муборак эслатмадир. Ҳали сизлар уни инкор қилувчимисизлар?!
Уларга ер юзида имкон берсак, намозни тўлиқ адо қиладилар, ҳақдорларга закотни берадилар, одамларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадилар. Барча ишларнинг оқибати Аллоҳга оиддир.
Мадян шаҳрининг аҳолиси ҳам Шуъайб пайғамбарни ёлғончига чиқарган эдилар. Мусо пайғамбар ҳам ёлғончига чиқарилди. Мен кофирларга бир оз муҳлат бериб қўйиб, кейин уларни ўз азобим билан тутдим. Бас, Менинг инкорим қандай бўлди?!