Албатта, тун ва куннинг алмашиб туришида ҳамда осмонлар ва Ердаги Аллоҳ яратиб қўйган барча нарсаларда Аллоҳдан қўрқадиган қавм учун далиллар бор.
Сиз қидирган و ق ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 258 та оят мавжуд.
taqvodorlar uchun, saqlanasiz, unday bo'lsa saqining, saqining, va saqining, va saqinganlarida, taqvodorlar, saqinib yuradilar, taqvosidir, qo'rqing
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Албатта, тун ва куннинг алмашиб туришида ҳамда осмонлар ва Ердаги Аллоҳ яратиб қўйган барча нарсаларда Аллоҳдан қўрқадиган қавм учун далиллар бор.
Эй Муҳаммад, уларга: “Осмон ва Ердан сизларга беминнат ризқ бераётган ким, ёки қулоқ ва кўзларингизга эгалик қилаётган ким?! Ким ўликдан тирикни чиқаряпти ва ким тирикдан ўликни чиқармоқда ҳамда ишнинг тадбирини кўраётган кимдир?!” – деб сўранг. Улар тезда: “Албатта, Аллоҳ”, – деб айтадилар. Шунда уларга: “Ундай бўлса, Аллоҳдан қўрқмайсизларми?!” – деб айтинг.
Улар иймон келтирган ва Аллоҳдан қўрқадиган кимсалардир.
Эй Муҳаммад, булар Биз сизга Қуръонда ваҳий қилаётган ғайб хабарларидандир. Буларни олдин сиз ҳам қавмингиз ҳам билмас эдингиз. Бас, кофирларнинг сизга етказаётган озорларига сабр қилинг. Албатта, гўзал оқибат Аллоҳдан қўрқувчи кимсалар учундир.
Лут пайғамбарнинг олдига йигитлар келганини эшитган қавми унинг ёнига халлослаб югуриб келишди. Улар олдиндан баччабозлик каби ёмон ишларни қилар эдилар. Лут ўз қавмига: “Эй қавмим, уйланишингиз учун ана у қизларимиз бор-ку, ахир улар сиз учун покизароқдир. Бас, бундай қилманглар, Аллоҳдан қўрқинглар ва меҳмонларим олдида мени шарманда қилманглар. Наҳотки орангизда бирорта тўғри одам йўқ?!” – деди.
Шубҳасиз, охират мукофоти, иймон келтирган ва Аллоҳдан қўрқадиган кимсалар учун яхшироқдир.
Улар даҳшатга тушиб: “Сен ўша Юсуфмисан?” – деб сўрадилар. Юсуф уларга қараб: “Ҳа, мен Юсуфман, бу эса укамдир. Дарҳақиқат, Аллоҳ бизни яна бирлаштириб марҳамат қилди. Албатта, кимда-ким Аллоҳдан қўрқса ва сабр қилса, шубҳасиз, Аллоҳ хайрли иш қилувчиларнинг ажрини йўққа чиқармайди”, – деди.
Эй Муҳаммад, Биз сиздан олдин ҳам фақат шаҳар ва қишлоқ аҳлидан эркак кишиларни расул қилиб юбориб, уларга ваҳий қилганмиз, холос. Ахир, одамлар Ер юзида саёҳат қилиб, ўзларидан аввалги иймонсиз кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими? Аллоҳдан қўрқадиган кимсалар учун, албатта, охират диёри бу ўткинчи дунёдан яхшироқдир. Эй одамлар ҳали ҳам ақлни ишлатмайсизларми?!
Улар учун бу дунё ҳаётида азоб бордир. Охират азоби эса машаққатлироқдир. Уларни Аллоҳнинг азобидан сақлаб қолувчи ҳеч қандай куч йўқдир.
Тақводор кишилар учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли унинг тагидан анҳорлар оқиб туради, мевалари ва соялари доимийдир. Мана бу тақво қилган кимсаларнинг чиройли оқибатидир. Кофирларнинг оқибати эса мангу дўзахдир.
Тақводор кишилар учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли унинг тагидан анҳорлар оқиб туради, мевалари ва соялари доимийдир. Мана бу тақво қилган кимсаларнинг чиройли оқибатидир. Кофирларнинг оқибати эса мангу дўзахдир.
Шунингдек, Биз бу Қуръонни олдин ўтган элчиларимизга ўз тилларида ваҳий қилганимиздек, арабий ҳукм ҳолида нозил қилдик. Қасам бўлсинки, агар сизга келган шу билимдан кейин ҳам уларнинг ҳавойи истакларига эргашсангиз, сизга Аллоҳ томонидан бирор дўст ҳам, ҳимоячи ҳам йўқдир.
Албатта, Аллоҳдан қўрққан кимсалар боғлар ва чашмалар ичидадир.
Аллоҳдан қўрқинглар ва мени расво қилманглар.
Аллоҳ таоло: “Шубҳасиз, Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, фақат Мендан қўрқинглар”,-деб пайғамбарларига башариятни огоҳлантиришлари учун хоҳлаган кишисига Ўз амридан фаришталарни ваҳий билан туширади.
Аллоҳдан қўрққан кимсаларга: Роббингиз пайғамбарига нимани нозил қилди?” – дейилса, улар: “Яхшиликни”, – дейдилар. Бу дунёда гўзал иш қилганлар учун ҳам чиройли мукофот бор. Лекин шубҳасиз, охират диёри янада яхшироқдир. Тақводорларнинг диёри қандай ҳам яхши!
Аллоҳдан қўрққан кимсаларга: Роббингиз пайғамбарига нимани нозил қилди?” – дейилса, улар: “Яхшиликни”, – дейдилар. Бу дунёда гўзал иш қилганлар учун ҳам чиройли мукофот бор. Лекин шубҳасиз, охират диёри янада яхшироқдир. Тақводорларнинг диёри қандай ҳам яхши!
Улар остидан анҳорлар оқиб турадиган мангу Адн жаннатларига кирадилар. Улар учун у ерда хоҳлаган нарсалари бордир. Аллоҳ тақво қилганларни ана шундай мукофотлайди.
Осмонлар ва Ердаги барча нарсалар Унинг мулкидир. Дин ҳам доимий Уникидир. Шундай экан, Аллоҳдан бошқасидан қўрқасизларми?
Аллоҳ сизлар учун яратган нарсаларидан салқин сояли жойлар бунёд қилди ва сизлар учун тоғлардан бошпаналар қилди ҳамда сизлар учун иссиқ-совуқдан асрайдиган кийимлар ва сизларга душманнинг зиён етказишидан сақлайдиган совутлар яратди. Аллоҳга иймон келтириб мусулмон бўларсизлар, деб сизларга Ўз неъматини мана шундай комил қилиб бермоқда.