Дарҳақиқат, сизлардан олдинги наслларни ҳам зулм қилганларида ва уларга пайғамбарлари илоҳий далилларни келтирган пайт иймон келтирмаганларида ҳалок қилган эдик. Биз шу тарзда жиноятчилар қавмини жазолаймиз.
Сиз қидирган ه ل ك масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 68 та оят мавжуд.
xavfga, va yo'q qilishga, uni mahv etgan, o'lgan, halok qilmoq, yo'q qildik, lekin ularni halok qildik, barbod qilyaptilar, halok qilinadi, halok qiluvchi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Дарҳақиқат, сизлардан олдинги наслларни ҳам зулм қилганларида ва уларга пайғамбарлари илоҳий далилларни келтирган пайт иймон келтирмаганларида ҳалок қилган эдик. Биз шу тарзда жиноятчилар қавмини жазолаймиз.
Шунингдек, Роббингиз аҳолиси солиҳ ишларни қилувчи бўлган шаҳарларни зулм билан ҳалок қилувчи бўлмади.
Отасининг аянчли аҳволини кўрган ўғиллари: “Аллоҳга қасамки, токи ҳолдан тойиб касал бўлгунингча ёки бир йўла ҳалок бўлгунингча Юсуфни эсга олаверасанми?” – дедилар.
Куфр келтирган кимсалар ўз пайғамбарларига: “Албатта, биз сизларни еримиздан ҳайдаб чиқарамиз ёки сизлар бизнинг динимизга қайтасизлар”, – дедилар. Шунда Роббилари у пайғамбарларга: “Албатта, Биз золимларни ҳалок қиламиз”, – деб ваҳий қилди.
Биз бирор шаҳар аҳолисини унинг учун маълум муддат ўтиб ажаллари келмагунча ҳалок қилмаганмиз.
Биз қачонки, бирор-бир шаҳарни ҳалок қилишни истасак, унинг маишатпарастларини юборган пайғамбарларимизга итоат қилишга буюрамиз. Ана шундан кейин улар у ерда итоат қилмай бузғунчилик қиладилар. Бас, уларга азоб тушиши ҳақидаги сўзимиз муқаррар бўлади. Кейин у шаҳар аҳолисини яксон қилиб вайронага айлантирамиз.
Нуҳ пайғамбардан кейин ҳам қанчадан-қанча наслларни итоатсизликлари туфайли ҳалок қилдик. Роббингиз ўз бандаларининг қилаётган гуноҳларидан етарли хабардор ва кўриб турувчидир.
Ер юзидаги бирор қишлоқ ёки шаҳар аҳли йўқки, Биз уларни қиёмат куни келишидан олдин ҳалок этувчи бўлмасак ёки уларни қаттиқ азоб билан азобловчи бўлмасак. Буларнинг тақдири китобда битилгандир.
Ўтмишдаги ана у шаҳарлар аҳолисини зулм қилганларида, уларни ҳалок қилганмиз ва уларнинг ҳалокатларига ваъда қилинган вақтни белгилаб қўйганмиз.
Ўтмишдаги ана у шаҳарлар аҳолисини зулм қилганларида, уларни ҳалок қилганмиз ва уларнинг ҳалокатларига ваъда қилинган вақтни белгилаб қўйганмиз.
Ҳолбуки, улардан олдин уй анжомлари ва кўриниш жиҳатидан яхшироқ бўлган қанчадан-қанча авлодларни ҳалок қилганмиз.
Биз улардан олдин ҳам қанчалаб осий наслларни ҳалок қилганмиз. Сиз улардан тирик қолган бирортасини сезяпсизми ёки уларнинг шивирлашини эшитяпсизми?!
Биз улардан илгари ўзларининг масканларида яшаб юрган қанчадан-қанча наслларни куфрлари сабабли ҳалок қилганимиз ҳам уларни тўғри йўлга солмадими?! Албатта, бунда ақл эгалари учун ибратлар бордир.
Агар Биз уларни Муҳаммаднинг келиши ва Қуръон нозил бўлишидан олдин бирор азоб билан ҳалок қилганимизда, улар, албатта: “Эй Роббимиз, бизларга бирор пайғамбар юборганингда эди, бизлар хор-зор ва шарманда бўлмай оятларингга эргашар эдик”, – дер эдилар.
Улардан олдин Биз ҳалок қилган бирор шаҳар аҳолиси иймон келтирмаган эди. Энди, улар иймон келтирармидилар?!
Сўнгра уларга берган ваъдага содиқ қолиб, Ўзимиз хоҳлаган иймонли кишилар билан бирга пайғамбарларга нажот берганмиз ва ҳаддан ошганларни эса ҳалок қилганмиз.
Биз ҳалок қилган қишлоқ аҳлларининг дунё ҳаётига қайтиб келишлари мумкин эмас.
Қанчадан-қанча шаҳар ва қишлоқларни золим бўлган ҳолларида ҳалок қилдик. Бас, улар ҳозирда томлари қулаб ҳувуллаб қолган, ташландиқ қудуқлари бўлган ва кимсасиз баланд қасрлар ҳолатида турибди.
Бас, Мусо ва Ҳорун пайғамбарни ёлғончига чиқариб, ҳалок қилинувчилардан бўлдилар.
Бас, улар Ҳудни ёлғончига чиқаришди, кейин Биз уларни ҳалок қилдик. Албатта, бунда катта ибрат бордир. Лекин уларнинг аксарияти иймон келтирувчи бўлмадилар.