Аллоҳ уларнинг олдиларидаги нарсаларни ҳам, орқаларидаги нарсаларни ҳам билади. Одамлар эса, Уни илм билан қамраб ололмайдилар.
Сиз қидирган ي د ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 120 та оят мавжуд.
ularning ikki qo'li, qo'llari bilan, qo'llarining, o'zidan oldingilarini, o'z qo'llaringiz bilan, qo'lidagi, qo'li bilan, ularning oldida, o'zidan oldinaigini, sening qo'lingdadir
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Аллоҳ уларнинг олдиларидаги нарсаларни ҳам, орқаларидаги нарсаларни ҳам билади. Одамлар эса, Уни илм билан қамраб ололмайдилар.
Аллоҳ бандаларининг олдиларидаги ва орқаларидаги барча ишларини билади. Улар қиёмат кунида фақат Аллоҳ Ўзи рози бўлган кишиларга шафоат қиладилар. Ундай зотлар Унинг қўрқувидан титраб турувчилардир.
Бу азоб ўз қўлларинг билан қилган гуноҳинг сабабидандир. Зеро, Аллоҳ бандаларига асло зулм қилувчи эмасдир.
Аллоҳ уларнинг олдиларидаги ва орқаларидаги ҳамма нарсани билади. Шунингдек, барча ишлар ёлғиз Аллоҳга қайтарилади.
Эй Муҳаммад уларга: “Агар билсангиз, айтинглар-чи, барча нарсанинг ҳукмронлиги Унинг қўлида бўлган, ўзи барчага ҳомийлик қиладиган, лекин Унга нисбатан ҳомийлик қилинмайдиган Зот кимдир?” – деб айтинг.
Қиёмат куни қилган ишлари учун уларнинг тиллари, қўллари ва оёқлари ўз зарарларига гувоҳлик беради.
Ёки кофирларнинг қилган амаллари устма-уст тўлқин ва унинг устида қора булут қоплаб олган тубсиз денгиздаги қоронғиликларга ўхшайди. Улар бир-бирининг устидаги зулматлардир. У ўз қўлини чиқариб қараса ҳам уни кўра олмайди. Аллоҳ кимга иймон нурини бермаса, бас, унинг учун ҳеч қандай нурдан асар бўлмайди.
У кунда золим ўз қўлларини тишлаб надоматда: “Эҳ, қани, эди, мен ҳам пайғамбар билан бир йўлни тутганимда эди”, – дейди.
У Зот Ўз раҳмати олдидан ёмғир ёғиши учун хушхабар қилиб шамолларни юборди. Кейин осмондан тоза сув ёғдирдик.
Кейин қўлини қўйнига тиқиб чиқарган эди, қорамтир бўлган қўли кўрганларни ҳайратга туширадиган даражада кундек оппоқ бўлиб қолди.
Фиръавн ғазабланиб: “Ҳали мен сизларга рухсат бермасимдан олдин унга иймон келтирдингларми?! Албатта, у Мусо сизларга сеҳр ўргатган каттангиздир. Бас, яқинда биласизлар. Онт ичаманки, қўл-оёқларингизни чаппасига кесиб ташлайман, кейин барчангизни оломон олдида осиб қўяман”, – деди.
Қўлингни ёқангнинг ичига сол, ва қорамтир бўлган ранги ҳеч қандай ёмонликсиз оппоқ бўлиб чиқади. Бу мўъжизалар фиръавн ва унинг қавмига олиб борадиган тўққиз мўъжиза ичидадир. Дарҳақиқат, улар итоатсиз қавм бўлдилар.
Ёки сизларга қуруқлик ва денгиз қоронғиликларида тўғри йўлни кўрсатадиган ва Ўз раҳмат ёмғири олдидан шамолларни хушхабар қилиб жўнатадиган Зот яхшироқми?! Аллоҳ билан бирга яна бирор илоҳ борми?! Аллоҳ улар ширк келтираётган нарсалардан муназзаҳ ва олийдир.
Қўлингни ёқангнинг ичига сол, қорамтир бўлган ранги ҳеч қандай ёмонликсиз оппоқ бўлиб чиқади. Қўл-қанотингни бу мўъжизалардан қўрқиб кетсанг, қўлтиғингга қисиб ол у яна ўз ҳолига қайтади. Мана бу икки асо ва қўл мўъжизаси Роббинг томонидан фиръавн ва унинг зодагонларига икки далилдир. Ҳақиқатан, улар фосиқлар қавми эди.
Токи уларга ўз қилмишлари сабабли бирор мусибат етганида: “Эй Роббимиз, агарда бизларга пайғамбар юборганингда эди, оятларингга эргашар ва иймон келтирувчилардан бўлар эдик”, – деб баҳона айтмасинлар.
Қачонки, Биз одамларга ҳузуримиздан бирор марҳамат тоттирсак улар бундан хурсанд бўладилар. Агар ўз қўллари билан қи
Одамларнинг ўз қўллари билан қилган ёмон ишлари туфайли қуруқлик ва денгизда ҳар хил бузғунчиликлар ўртага чиқди. Бу уларнинг ўз қилмишларидан тавба қилиб қайтишлари учун қилган баъзи ёмон ишларининг жазосини уларга тоттириш учундир.
Ахир улар осмон ва ердаги нарсаларга, олдиларидаги ва ортларидаги нарсаларга назар солмайдиларми?! Агар Биз хоҳласак, уларни ерга юттириб юборамиз ёки устиларига осмондан парчалар ташлаб юборамиз. Албатта, бунда Аллоҳга тавба қилиб қайтувчи ҳар бир банда учун далолат бордир.
Сулаймонга эрталаб бир ойлик, кечки пайт бир ойлик масофани босиб ўтадиган шамолни хизматкор қилиб қўйдик ва унга мис булоғини оқизиб қўйдик. Ҳамда жинлардан ҳам Роббисининг изни билан унинг қўл остида ишлайдиган тоифаларни бўйсундириб қўйдик. Агар улардан ким амримиздан ташқари чиқса, унга ўт азобидан тоттириб қўярдик.
Куфр келтирган кимсалар: “Биз бу Қуръонга ҳам, ундан олдинги китобларга ҳам асло иймон келтирмаймиз”, – дедилар. Эй Расулим, агар сиз ўша золим кимсаларни қиёмат куни Роббилари ҳузурида тик турғизиб қўйилиб, бир-бирларига гап қайтараётганларини кўрсангиз эди?! Ўшанда заиф ҳисобланган кимсалар мутакаббир кимсаларга: “Агар сизлар бўлмаганингизда, бизлар, албатта, мўминлардан бўлар эдик”, – дейдилар.