Қилган ишларидан пушаймон бўлиб, қўлларидаги туширилганда: “Онт ичамизки, агар Роббимиз бизга марҳамат қилмаса ва гуноҳимизни мағфират қилмаса, ҳақиқатан, бизлар зиён кўрувчилардан бўлиб қоламиз”, – дедилар.
Сиз қидирган ي د ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 120 та оят мавжуд.
ularning ikki qo'li, qo'llari bilan, qo'llarining, o'zidan oldingilarini, o'z qo'llaringiz bilan, qo'lidagi, qo'li bilan, ularning oldida, o'zidan oldinaigini, sening qo'lingdadir
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Қилган ишларидан пушаймон бўлиб, қўлларидаги туширилганда: “Онт ичамизки, агар Роббимиз бизга марҳамат қилмаса ва гуноҳимизни мағфират қилмаса, ҳақиқатан, бизлар зиён кўрувчилардан бўлиб қоламиз”, – дедилар.
Ахир у бутларнинг оёқлари бормидики, у оёқлар билан юрсалар ёки қўллари бормидики, у қўллар билан ушласалар ёки кўзлари бормидики, у кўзлар билан кўрсалар, ёхуд қулоқлари бормидики, у қулоқлар билан эшитсалар?! Эй Муҳаммад, уларга: “Бут ва санам каби шерикларингизга бемалол илтижо қилаверинглар. Менга муҳлат бермай хоҳлаганингизча макр қилаверинглар”, – деб айтинг.
Бу азоблар ўз қўлларингиз билан қилган ёмон ишларингиз учундир. Зеро, Аллоҳ ўз бандаларига зулм қилувчи эмас эди.
Эй Пайғамбар, қўлингиздаги асир олинган кимсаларга: “Агар Аллоҳ қалбларингизда яхшиликка мойиллик кўрганда эди, сизлардан олинган ўлжадан кўра яхшироқ неъматни сизларга ҳам берар ва сизларни кечирар эди. Зеро, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир”, – деб айтинг.
Улар билан жанг қилинглар, шунда Аллоҳ сизларнинг қўлларингиз билан уларни азоблайди. Ҳамда уларни шарманда қилади, сизларни уларнинг устидан сизларга нусрат ато этиб, иймон келтирган қавмнинг дилларига шифо беради.
Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмайдиган, Аллоҳ ва Расули ҳаром қилган нарсаларни ҳаром деб билмайдиган, ҳақ дин бўлмиш Исломни дин деб қабул қилмайдиган аҳли китоб берилган яҳудий ва насронийлар токи бўйсунган ҳолларида ўз қўллари билан жизя бермагунларича, жанг қилинглар.
Эй Расулим, уларга: “Сизлар бизни жангда ё шаҳид, ё ғолиб бўлишдек икки хайрли ишдан бирининг бўлишини кутмоқдасиз. Бизлар эса сизларни Аллоҳ Ўз даргоҳидан ёки бизнинг қўлимиз билан сизларга азоб етишини кутмоқдамиз. Бас, кутаверинглар, албатта, биз ҳам сизлар билан бирга кутувчимиз”, – деб айтинг.
Мунофиқ эркаклар ҳам, мунофиқ аёллар ҳам куфрда ҳаммаси бирдирлар. Улар ёмонликка буюриб, яхшиликдан қайтарадилар. Эҳсон қилмай, қўлларини қаттиқ тутадилар. Улар Аллоҳни унутдилар, бас, шунинг учун Аллоҳ ҳам уларни раҳматидан узоқлаштириб унутди. Шубҳасизки, мунофиқлар аниқ фосиқ кимсалардир.
Ушбу Қуръон Аллоҳдан бошқа кимдир тарафидан тўқиб чиқарилган бўлиши мумкин эмас. Балки у бутун оламлар Роббиси томонидан нозил қилинган, ҳақлигида унда ҳеч қандай шубҳа бўлмаган ва ўзидан олдинги илоҳий китобларни тасдиқловчи ҳамда батафсил баён этилган китобдир.
Фаришталар унга қўл узатишмаганини кўргач, Иброҳим улардан ётсиради ва улардан қаттиқ қўрқиб кетди. Улар: “Қўрқма, эй Иброҳим, фаришталар таом емайди биз Лут қавмини ҳалок қилишга юборилганмиз”, – дедилар.
Вақтики, Зулайҳо аёлларнинг иғволарини эшитгач, уларнинг ҳузурига одам юборди ва уларга турли меваларни арчиш учун суяниб ўтирадиган жой тайёрлади ҳамда уларнинг ҳар бирига биттадан пичоқ бериб Юсуфга: “Қани, уларнинг олдига чиққин”, – деди. Аёллар уни кўришгач ҳуснининг гўзаллигидан беихтиёр Юсуфни олқишлаб ўзлари сезмаган ҳолларида қўлларини кесиб олдилар. Ҳамда: “Ё муқаддас Аллоҳ, бу башар фарзанди эмас, ахир у азизу мукаррам фаришта-ку!” – деб юбордилар.
Соқий подшоҳнинг ёнига қайтиб, Юсуф тушни қандай таъбир қилганини айтгач подшоҳ: “Уни дарҳол менинг ҳузуримга олиб келинг”, – деди. Қачонки унга подшоҳнинг элчиси келгач Юсуф: “Хожангнинг ёнига қайтиб бориб, олдин ундан қўлларини кесиб олган аёларнинг ҳоли нима бўлганини сўра. Албатта, Роббим уларнинг макрларини билувчидир”, – деди.
Дарҳақиқат, уларнинг ўтмиш қиссаларида ақл эгалари учун катта ибрат бор эди. Ушбу Қуръон тўқиб чиқариладиган сўз эмас, балки ўзидан олдинги самовий китобларни тасдиқловчи ва унга иймон келтирадиган қавм учун барча нарсаларни батафсил баён қилиб берувчи ҳидоят ва раҳмат манбаи бўлган илоҳий китобдир.
У инсоннинг олдида ҳам, орқасида ҳам таъқиб қилиб, кузатиб юрувчи фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амри билан уни сақлаб турадилар. Шубҳасиз, бир қавм ўзидаги ҳолатни ўзгартирмагунча Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмайди. Агарда Аллоҳ бирор қавмга ёмонликни раво кўрса, бас, уни орқага қайтариб бўлмайди ва улар учун Ундан Ўзга балодан сақлаб қолувчи ҳоким йўқдир.
Ёки сизларга ўзингиздан олдин ўтган Нуҳ, Од, Самуд ва улардан кейин ўтган, қавмларнинг хабари келмадими? Уларнинг ҳолатларини ва саноғини ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи билади. Уларга пайғамбарлари аниқ далиллар билан келганларида, улар қўллари билан пайғамбарларнинг оғизларини тўсиб: “Биз сизлар унга элчи қилиб юборилган динни инкор қилдик. Биз, албатта, сизлар бизни даъват қилаётган динингиздан шубҳадамиз”, – дедилар.
Бахиллик қилиб қўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг. Исрофгарчилик қилиш билан уни бутунлай очиб ҳам юборманг. Акс ҳолда, бундай феълдан маломат ва ҳасрат ичида ўтириб қоласиз.
Роббисининг оятлари билан эслатилиб насиҳат қилингач, улардан юз ўгирган ва ўзи қилиб ўтган гуноҳларини унутиб қўйган кимсадан ҳам золимроқ киши борми?! Дарҳақиқат, Биз бу Қуръонни англамасликлари учун уларнинг қалбларига пардалар ва қулоқларига оғирлик қилиб қўйдик. Демак, агар уларни ҳидоятга чақирсангиз ҳам ҳеч қачон тўғри йўлда юрмайдилар.
Жаброил: “Биз фаришталар фақат Роббингизнинг амри билан тушамиз. Олдимиздаги охират ҳам, ортимиздаги дунё ҳам, иккиси ўртасидаги барча ишлар ҳам, фақат Унинг измидадир. Роббингиз унутувчи бўлмаган”, – дейди.
Қўлингни қўлтиғингга тиқ, қорамтир бўлган қўлинг ҳеч қандай ёмонликсиз оппоқ ҳолда бўлиб чиқади. Бу эса яна бир бошқа мўъжизадир.
Фиръавн сеҳргарларга: “Мен сизларга рухсат бермай туриб, унга иймон келтирдингизми?! Шубҳасиз, у сизларга сеҳр ўргатган каттангиздир. Бас, энди мен, албатта, қўл ва оёқларингизни қарама-қаршисига қилиб кесаман ва сизларни хурмо шохларига осаман, ўшанда менми ёки Мусонинг худосими қайсимиз азоблашда қаттиқроқ ва узоқроқ эканлигини билиб оласизлар”, – деди.