Шунда оталари Яъқуб: “Уни ўзингиз билан олиб кетишингиз мени жуда ташвишлантиради, сизлар ундан бехабар қолган пайтингизда уни бўри еб кетишидан қўрқаман”, – деди.
Сиз қидирган ح ز ن масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 42 та оят мавжуд.
g'amgilardan, g'am, g'amgilanmoq, g'amginlanmaydilar, g'amginlanmang, g'amginlanmasligingiz, g'amga uchramasliklariga, seni g'amga solmasin, g'am, seni g'amga solyapti
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Шунда оталари Яъқуб: “Уни ўзингиз билан олиб кетишингиз мени жуда ташвишлантиради, сизлар ундан бехабар қолган пайтингизда уни бўри еб кетишидан қўрқаман”, – деди.
Яъқуб улардан юз ўгириб: “Эҳ, эсизгина Юсуф!” – деди. Ғам-ғуссадан унинг кўзлари оқариб ожиз бўлиб қолди бас, у дардини ичига ютувчи бўлди.
Шунда Яъқуб: “Албатта, мен ғам ва ташвишларимни ёлғиз Аллоҳга шикоят қиламан ва мен Аллоҳдан меҳрибонлиги ҳақида сизлар билмайдиган нарсаларни биламан”, – деди.
Биз кофирлардан айрим тоифаларни ўткинчи дунёда у билан баҳраманд қилиб қўйган нарсаларимизга кўз тикманг. Уларнинг иймонсизликлари устида ғамгин ҳам бўлманг. Мўминлар учун эса шафқат қанотингизни паст тутиб хокисор бўлинг.
Эй Муҳаммад, бу даъват йўлида азиятларга сабр қилинг. Сабр қилишингиз эса фақат Аллоҳнинг ёрдами билан бўлади. Уларнинг қилмишлари юзасидан ғамгин бўлманг ва уларнинг қилаётган макрларидан эзилманг.
Шунда хурмо дарахтининг остидан Жаброил: “Ғамгин бўлма, Роббинг оёқ остингдан бир оқар сув қилиб қўйди”, – деб нидо қилди.
Ўшанда опанг сени дарёдан ушлаб олган одамлар ортидан юриб: “Сизларни бу болага кафил бўлиб эмизадиган аёл олдига бошлаб борайми?” – деганларини эсла! Сўнг Биз сени кўзлари қувонсин, ғамгин бўлмасин, – деб онангга қайтарган эдик. Йигитлик чоғингда бир жонни ўлдириб қўйганингда, Биз сени бу дарддан ҳам қутқарган эдик. Кейин Биз сени кўп синовлар билан синаб кўрдик. Мадян аҳли орасида ҳам анча йиллар қолдинг, сўнгра эй Мусо, пайғамбарлик учун белгилаб қўйилган тақдирга кўра бу ерга келдинг.
Кофирларни даҳшатга солган катта қўрқув уларни хафа қилмайди. Уларни фаришталар: “Бу сизларнинг ваъда қилинган бахтли кунингиздир”, – деб кутиб оладилар.
Эй Муҳаммад, уларнинг иймонсизликлари борасида ғам чекманг ва улар қилаётган найранглардан сиқилманг.
Биз Мусонинг онасига уни туғгач фиръавн одамлари келиб ўлдиришларидан қўрқиб турган пайтида ваҳий қилиб: “Уни эмизиб туравер, агар Мусони ўлдириб юборишларидан қўрқсанг, уни дарёга ташла. Ҳамда бу ишингдан қўрқмагин ва қайғурмагин. Албатта, Биз уни сенга қайтарувчимиз ва уни пайғамбарлардан қилувчимиз”, – дедик.
Бас, Мусонинг онаси уни дарёга ташлагач, фиръавн хонадони уни улғайганда ўзларига душман ва ташвиш бўлиши учун тутиб олдилар. Албатта, фиръавн, Ҳомон ва уларнинг лашкарлари хато қилувчи бўлган эдилар.
Шундай қилиб, Биз Мусонинг онасининг кўзлари қувониши ва ташвиш чекмаслиги ҳамда Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини билиши учун уни яна онасига қайтардик. Лекин одамларнинг кўпчилиги Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини билмайдилар.
Вақтики, элчиларимиз Лутнинг олдига келганларида, у бундан ёмон аҳволга тушди ва уларнинг келишидан қўл-оёғи бўшашиб, юраги сиқилди. Фаришталар: “Қўрқма ва ташвишланма, албатта, биз сени ва аҳлингни балодан қутқарувчилармиз. Бироқ иймонсиз хотининг азобда қолувчилардан бўлди”, – дедилар.
Эй Муҳаммад кимки куфр келтирса, бас, сизни унинг куфри ғамгин қилмасин. Уларнинг қайтар жойлари Бизнинг ҳузуримизгадир. Бас, яқинда уларга қилган амалларининг хабарини берамиз. Шубҳасиз, Аллоҳ кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.
Сиз улардан ўзингиз хоҳлаган аёлни нари қўйиб, ўзингиз хоҳлаган аёлни ўзингизга яқин оласиз. Ўзингиз четлатган аёлларингиздан бирортасини ҳамхоналикка истасангиз, сизга ҳеч қандай гуноҳ бўлмайди. Бу уларнинг кўзлари қувонишига, хафа бўлмасликларига ва сиз уларга берган нарсага ҳаммалари рози бўлишларига яқинроқ йўлдир. Аллоҳ сизларнинг қалбларингиздаги нарсани ҳам билади. Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Жаннатга кирган пайтларида: “Бизлардан ғам-қайғуни кетказган Зот – Аллоҳга ҳамд бўлсин! Дарҳақиқат, Роббимиз мағфиратли ва кўп савоб берувчидир”, – дейдилар.
Бас, эй Муҳаммад, сизни уларнинг сўзлари хафа қилмасин! Зотан, Биз уларнинг беркитиб юрган нарсаларини ҳам, ошкора қилаётган ишларини ҳам биламиз.
Аллоҳ, тақво қилган зотларни ютуқлари сабабли дўзах азобидан қутқаради. Уларга бирор ёмонлик етмайди ва улар ғамгин бўлмайдилар.
Албатта, “Роббимиз ягона Аллоҳдир”, деб сўнгра ибодатда тўғри бўлган кимсалар ҳузурига ўлим пайтида фаришталар тушиб: “Қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабарини қабул қилинглар”, – дейдилар.
У кунда Аллоҳдан қўрққанларга: “Эй бандаларим, бу кунда сизларга хавфу хатар йўқдир ва сизлар асло ғам чекмайсизлар”, – дейилади.