Барча ҳамд ва сано оламларнинг Роббиси бўлган Аллоҳ таолога хосдир.
Сиз қидирган ح م د масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 63 та оят мавжуд.
hamd bo'lsin, seni maqtab, maqtalgan, maqtalishni, maqtovga loyiqdir, hamd aytganlar, hamd bo'lsindir, uning maqtovi bilan, va maqtovga loyiq bo'lganining, hamd bilan
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Барча ҳамд ва сано оламларнинг Роббиси бўлган Аллоҳ таолога хосдир.
Эй Расулим, Роббингиз фаришталарга қарата: “Мен Ер юзида Одамни халифа қилмоқчиман”, – деганида, фаришталар: “У ерда бузғунчилик қиладиган, ноҳақ қон тўкадиган кимсаларни халифа қилиб яратасанми? Шундоқ ҳам биз Сенга ҳамд ва саноинг билан тасбеҳ айтиб ва Сени муқаддас деб биламизку”, – деб айтганлар. Шунда Аллоҳ: “Албатта, Мен сизлар билмаган нарсаларни биламан”, – деди.
Эй иймон келтирганлар, касбу корингиздан топганларингизни ва Биз сизлар учун Ердан ундириб чиқарган ҳосиллардан сифати яхшиларини хайру эҳсон қилинглар. Ўзингизга берилганда уни, фақат ёқтирмай кўз юмиб оладиган даражадаги ёмон ва сифатсизларидан беришни кўзламанглар. Шубҳасиз, Аллоҳ мақтовга сазовор – Ҳамид ва ҳеч кимга муҳтож бўлмаган – Ғаний Зот эканини билинглар.
Эй Расулим, қилган ёмон ишларига суюниб, қилмаган яхши ишларига мақталишни хуш кўрадиган кимсаларни азобдан нажотда деб ҳисобламанг.
Осмонлар ва Ер юзидаги барча мулк Аллоҳникидир. Сизлардан аввалги китоб берилган кимсаларга ҳам, сизларга ҳам, Аллоҳдан қўрқинглар, деб буюрганмиз. Агарда иймон келтирмай, куфр йўлида кетсангизлар, билиб қўйинки, осмону Ердаги барча нарса Аллоҳникидир. Шубҳасиз, Аллоҳ ҳеч кимга муҳтож бўлмаган – Ғани ва мақтовга сазовор – Ҳамид Зотдир.
Осмонлару Ерни яратган, қоронғиликлар ва ёруғликни пайдо қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Шундан кейин ҳам куфр келтирган кимсалар Роббиларига бошқаларни тенглаштирмоқдалар.
Шундай қилиб, зулм қилган қавмларнинг кети қирқилди. Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.
Жаннат аҳлларининг дилларидан гина-кудуратларни олиб ташлаймиз. Уларнинг тагларидан анҳорлар оқиб туради. Улар: “Бизларни бу неъматларга бошлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Агар Аллоҳ бизни буларга бошламаганида, биз йўлимизни топа олмас эдик. Роббимизнинг элчилари ҳақиқатни келтирган эканлар. Мана бу сизларга қилган яхши амалларингиз учун мерос қилиб берилган жаннат деб, нидо қилинади.
Улар қилган гуноҳларига тавба қилувчилар, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилувчилар, доимо ҳамду сано айтувчилар, рўза тутувчилар, руку ва сажда қилувчилар, одамларни яхшиликка буюрувчилар ва ёмонликдан қайтарувчилар ҳамда Аллоҳнинг тайин қилган ҳудудлари ва буйруқларига риоя қилувчилардир. Эй Расулим, мўмин бандаларга хушхабар беринг!
Уларнинг у ердаги дуолари: “Эй Аллоҳ, Сенга тасбеҳ айтамиз!” – дейиш ва у ердаги сўрашишлари “Салом”дир. Дуоларининг охири эса: “Оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамд!” – айтмоқликдир.
Фаришталар унга: “Нима, Аллоҳнинг ишидан ажабланасанми?! Эй хонадон эгалари, сизларга Аллоҳнинг раҳмати ва баракати бўлсин! Албатта, У Зот ўта мақталган ва улуғлангандир.
Момақалдироқ ҳам Унга ҳамд билан тасбеҳ айтади. Фаришталар ҳам Ундан қўрққанларидан тасбеҳ айтадилар. У Зот яшинларни юбориб, Ўзи хоҳлаган кишиларни улар Аллоҳ ҳақида талашиб-тортишиб турганларида у билан уради. Унинг азоб билан ушлаши қаттиқдир.
Алиф, Лом, Ро. Эй Муҳаммад, бу Қуръон Роббиларининг изни билан одамларни зулматлардан нурга – иззатли ва мақталган Зотнинг йўлига олиб чиқишингиз учун сизга нозил қилган Китобимиздир.
Мусо яна ўз қавмига: “Агар сизлар ҳам ва Ер юзидаги барча кишилар ҳам куфр келтирадиган бўлсангиз, Аллоҳга ҳеч қандай зарар етказа олмайсизлар. Зеро, Аллоҳ сизларнинг шукр қилишингиздан беҳожат ва мақталган Зотдир”, – деди.
Менга кексаликда ўғилларим Исмоил ва Исҳоқни берган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Роббим, шубҳасиз, дуони эшитувчидир.
Бас, Роббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг ва ёлғиз Аллоҳга сажда қилувчилардан бўлинг.
Ҳеч нарсага кучи етмайдиган қарам қул билан Биз Ўз тарафимиздан унга чиройли ризқ берган ва у ундан яширин ва ошкора эҳсон қиладиган ҳур кимса баробар бўладими?, – деб, Аллоҳ бир мисол келтиради. Ҳамд ёлғиз Аллоҳга хосдир. Лекин уларнинг кўпчилиги буни билмайдилар.
Етти қават осмон ва Ер ҳамда улардаги бор жонзот Унга тасбеҳ айтади. Борлиқда Унинг ҳамди билан поклаб тасбеҳ айтмаган бир нарса йўқ. Лекин сиз уларнинг тасбеҳларини фаҳмламайсиз. Албатта, У бандаларига марҳаматли бўлган – Ҳалим ва гуноҳларни кечирувчи – Ғофур Зотдир.
Аллоҳ сизларни маҳшарга чақирадиган кунда Унга ҳамд айтиш билан жавоб берасизлар ва дунёда жуда оз муддат қолганингизни ўйлаб қоласизлар.
Туннинг бир қисмида уйғониб таҳажжудга туринг. Бу сизга хос бўлган нафл ибодатидир. Шоядки, Роббингиз сизни қиёмат кунида шафоат қиладиган мақтовли мақомда тирилтирса.