Ёки қилган гуноҳлари оқибатидан қўрқиб юрган пайтларида, уларни бирор фалокат ушлаб қолишидан қўрқмайдиларми?! Дарҳақиқат, шунда ҳам Роббингиз одамларга шафқатли – Раъуф ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Сиз қидирган خ و ف масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 124 та оят мавжуд.
bir qo'rquv, qo'rquv, qo'rqa-qo'rqa, qo'rqsa, qo'rqsalar, qo'rqsangiz, (bir xavfdan) qo'rqsangiz, qo'rquv yo'qligiga, sizni qo'rqitmoqda, ulardan qo'rqmang
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ёки қилган гуноҳлари оқибатидан қўрқиб юрган пайтларида, уларни бирор фалокат ушлаб қолишидан қўрқмайдиларми?! Дарҳақиқат, шунда ҳам Роббингиз одамларга шафқатли – Раъуф ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Фаришталар тепаларидаги кузатиб турган Роббиларидан қўрқадилар ва, фақат ўзларига буюрилган ишларнигина қиладилар.
Аллоҳ бир шаҳарни мисол қилиб келтиради: “У тинч ва сокин шаҳар эди, унга ҳар томондан ризқи мўл-кўл бўлиб келиб турар эди. Бас, унинг аҳолиси Аллоҳнинг неъматларига ношукрлик қилгач, Аллоҳ унга бу қилмишлари туфайли очлик ва хавф балоси бўлган либосни тоттириб қўйди.
Аслида, улар худо деб илтижо қилаётган кимсаларнинг ўзлари ҳам қай бирлари Роббиларининг ризосига яқинроқ экан, – деб йўл излайдилар. Унинг раҳматидан умид қиладилар, азобидан эса қўрқадилар. Дарҳақиқат, Роббингизнинг азоби қўрқинчлидир.
Кофир ва мушриклар сўраган мўъжизаларни юборишимиздан Бизни фақат аввалги умматлар у мўъжизаларни ёлғонга чиқарганлари учун ман қилди. Самуд қабиласига очиқ мўъжиза сифатида туяни келтирганимизда унга зулм қилдилар. Биз мўъжизаларни фақат одамларни ҳалокатдан қўрқитиш учун юборамиз.
Эй Муҳаммад, сизга: “Роббингиз барча одамларни қамраб олган”, – деб айтганимизни эсланг. Биз сизга кўрсатган тушни ва Қуръонда лаънатланган заққум номли дарахтни одамлар учун фақат синов қилдик. Биз мушрикларни шу каби хабарлар билан қўрқитамиз, лекин бу уларнинг туғёнларини янада кўп орттиради.
Менинг ортимда қоладиган қариндошларимнинг динга даъватни тўхтатиб қўйишларидан қўрқаман. Хотиним эса туғмас бўлиб қолган. Энди, Сен Ўз даргоҳингдан менга ёрдамчи бўлган бир фарзанд бер.
Эй отажон, ростдан ҳам, мен сенга Раҳмон томонидан азоб етиб, дўзахда шайтонга яқин бўлиб қолишингдан қўрқаман”, – деди.
Аллоҳ унга: “Уни қайтиб ол, қўрқма. Биз уни аввалги ҳолига қайтарамиз”, – деди.
Мусо ва Ҳорун: “Эй Роббимиз, дарҳақиқат биз агар уни иймон келтиришга даъват қилсак бизга шошқалоқлик билан азобга дучор қилишидан ёки баттар туғёнга кетишидан қўрқамиз”, – дедилар.
Аллоҳ уларга: “Қўрқманглар, албатта, Мен сизлар билан биргаман, барчасини эшитиб тураман ва кўраман”, – деди.
Бас, Мусо ичида бир қўрқувни ҳис қилди.
Биз унга: “Қўрқмагин, албатта, сен улардан устунсан”, – дедик.
Биз Мусога: “Бандаларим бани Исроил авлодини тунда олиб кет ва улар учун асонг билан уриб денгиздан қуруқ йўл оч. Ортингдан душманлар етиб келишидан хавф қилмаган ва ғарқ бўлишдан ҳам қўрқма”, – деб ваҳий юбордик.
Кимда-ким мўмин бўлган ҳолда солиҳ амалларни қилса, бас, у зулмдан ҳам мукофоти камайишдан ҳам қўрқмайди.
Шундай кишилар борки, уларни тижорат ҳам савдо-сотиқ ишлари ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўлиқ адо қилишдан ва закот беришдан чалғита олмайди. Улар юраклар ва кўзлар у ерда изтиробга тушиб қоладиган қиёмат кунидан қўрқадилар.
Уларнинг қалбларида касаллик борми ёки Муҳаммаднинг ҳақ пайғамбар эканлигидан шубҳаландиларми ёхуд Аллоҳ ва Расули уларга адолатсизлик қилишидан қўрқадиларми?! Аксинча, уларнинг ўзлари золимлардир.
Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларга худди олдин яшаб ўтган иймонли зотларни ер юзига ўринбосар қилганидек, уларни ҳам ер юзига ўринбосар қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган Ислом динини мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг Маккадаги кўрган хавф-хатарларидан сўнг Мадинада хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар, фақат Менга ибодат қиладилар ва Менга бирор нарсани шерик қилмайдилар. Кимки ушбу ваъдадан кейин ношукрлик қилса, бас, улар фосиқлардир.
Мусо: “Эй Роббим бораман, фақат улар мени ёлғончи қилишларидан қўрқаман”, – деди.
Яна уларнинг наздида менинг бир гуноҳим бор. Кейин мени ўлдириб қўйишларидан қўрқаман.