Эй Расулим: “Мен агар Роббимга исён қилсам, улуғ куннинг азобидан қўрқаман”, – деб айтинг.
Сиз қидирган خ و ف масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 124 та оят мавжуд.
bir qo'rquv, qo'rquv, qo'rqa-qo'rqa, qo'rqsa, qo'rqsalar, qo'rqsangiz, (bir xavfdan) qo'rqsangiz, qo'rquv yo'qligiga, sizni qo'rqitmoqda, ulardan qo'rqmang
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Расулим: “Мен агар Роббимга исён қилсам, улуғ куннинг азобидан қўрқаман”, – деб айтинг.
Улар учун жаҳаннамда устиларидан ҳам остиларидан ҳам оловдан бўлган соябонлар бордир. Бу бўлажак азоб билан Аллоҳ Ўз бандаларини қўрқитади. Эй бандаларим, Мендан қўрқинглар!
Аллоҳ Ўз бандаси Муҳаммадни асрашга етарли эмасми?! Эй Расулим, улар сизни Аллоҳдан ўзга нарсалар билан қўрқитадилар. Кимни Аллоҳ йўлдан оздирса, бас, унинг учун бирор тўғри йўл кўрсатувчи бўлмайди.
Фиръавн: “Менга қўйиб беринглар, Мусони ўлдираман. Қани, у Роббисига дуо қилсин-чи, уни қутқарар эканми?! Мен Мусо динингизни ўзгартириб юборишидан ёки ер юзида бузғунчилик чиқаришидан қўрқяпман”, деди.
Иймон келтирган киши: “Эй қавмим, мен сизларнинг устингизга ҳам худди ўтган иймонсиз фирқаларнинг куни келиб қолишидан қўрқаман”, – деди.
Эй қавмим, ҳақиқатан, мен сизларга қиёматдаги нидолашув кунидан қўрқаман.
Албатта, “Роббимиз ягона Аллоҳдир”, деб сўнгра ибодатда тўғри бўлган кимсалар ҳузурига ўлим пайтида фаришталар тушиб: “Қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабарини қабул қилинглар”, – дейдилар.
У кунда Аллоҳдан қўрққанларга: “Эй бандаларим, бу кунда сизларга хавфу хатар йўқдир ва сизлар асло ғам чекмайсизлар”, – дейилади.
Шубҳасиз, Роббимиз ягона Аллоҳ, – деб, сўнгра тўғри йўлда қоим турган кимсалар учун хавф йўқдир ва улар ғам чекмайдилар.
Эй Муҳаммад, Од қабиласининг биродари Ҳудни ёдга олинг! Ўшанда у қум тепаликларда қавмини: “Фақат ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилинглар! Мен, ҳақиқатан, сизларга улуғ куннинг азоби келишидан қўрқаман”, – деб огоҳлантирган эди. Ваҳоланки, ундан олдин ҳам кейин ҳам огоҳлантирувчи пайғамбарлар ўтган эди.
Қасам бўлсинки, Аллоҳ Расулининг кўрган тушини ҳақ билан тасдиқлади. Эй мўминлар, иншоаллоҳ, албатта, сизлар Масжид ул-Ҳаромга омонликда, сочларингизни қирдирган ёки қисқартирган ҳолларингизда қўрқмасдан кирасизлар. Бас, Аллоҳ сизлар билмаган нарсани билиб, Макка фатҳидан олдин яқин Хайбар ғалабасини насиб қилди.
Биз кофирлар айтаётган гапларни яхши биламиз. Эй Расулим, сиз уларнинг устида динга мажбурловчи эмассиз. Бас, ушбу Қуръон билан Менинг таҳдидимдан қўрқадиган кишиларга насиҳат қилинг.
Лекин улар овқатга қўл узатишмагач, улардан хавфсирай бошлади. Шунда улар: “Қўрқмагин, биз фаришталар таом емаймиз”, – дедилар ва Иброҳимга бир билимдон ўғил кўриши ҳақидаги хушхабарни айтдилар.
Лекин улар овқатга қўл узатишмагач, улардан хавфсирай бошлади. Шунда улар: “Қўрқмагин, биз фаришталар таом емаймиз”, – дедилар ва Иброҳимга бир билимдон ўғил кўриши ҳақидаги хушхабарни айтдилар.
Биз кофирларни ҳалок қилганимиздан сўнг аламли азобдан қўрқадиган кимсаларнинг ибрат олишлари учун у жойда белги қолдирдик.
Роббиси ҳузурида савол-жавоб учун туришдан қўрққан киши учун икки боғли жаннат бордир.
Улар худди шайтоннинг ўхшашидирлар. Шайтон инсонга: “Куфр келтир”, – дейди. Бас, агар инсон куфр келтиргач, шайтон унга: “Мен сенга алоқадор эмасман. Зеро, мен барча оламлар Роббиси – Аллоҳдан қўрқаман”, – дейди.
Биз Ҳидоятни эшитган пайтимизда унга иймон келтирдик. Бас, кимки Роббисига иймон келтирса, демак, у яхшиликларнинг камайиб қолишидан ҳам, ёмонликларнинг ортиб кетишидан ҳам хавфи бўлмайди.
Йўқ, аксинча, улар охиратдан қўрқмас эдилар.
Улар дунёда ўз зиммаларига олган назрларини адо қиладилар ва ёмонлиги кенг тарқаладиган кундан қўрқадилар.