Роббингизни ичингизда ёлворган ҳолда, қўрқув билан ҳамда гапирганда овозни баланд кўтармасдан эртаю кеч зикр қилинг. Асло ғафлатда қолганлардан бўлманг.
Сиз қидирган خ و ف масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 124 та оят мавжуд.
bir qo'rquv, qo'rquv, qo'rqa-qo'rqa, qo'rqsa, qo'rqsalar, qo'rqsangiz, (bir xavfdan) qo'rqsangiz, qo'rquv yo'qligiga, sizni qo'rqitmoqda, ulardan qo'rqmang
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Роббингизни ичингизда ёлворган ҳолда, қўрқув билан ҳамда гапирганда овозни баланд кўтармасдан эртаю кеч зикр қилинг. Асло ғафлатда қолганлардан бўлманг.
Сизларни Макка ерида озчилик ва ночор аҳволда бўлиб, мушрик инсонларнинг мол-мулкингизни тортиб олишларидан қўрқиб юрган пайтингизда сизларга Мадинадан жой берганини ва Ўз ёрдами билан сизларни қўллаб-қувватлаганини, шояд, шукр қиласизлар деб, покиза неъматлардан ризқлантирганини эсланглар.
Бадр жанги аввалида шайтон турли баҳоналар билан уларга қилаётган ишларини чиройли қилиб кўрсатиб: “Бу кунда одамлар ичида сизларга ғолиб келадигани йўқ. Албатта, мен сизнинг ёнингизда мададкорман”, – деганини эсланг. Вақтики, икки қўшин бир-бири билан учрашганда, у орқасига қараб қочган эди. Шунда шайтон уларга: “Мен сизлар қилаётган ишлардан узоқман. Шубҳасиз, мен сизлар кўрмаётган нарсани кўряпман. Мен, албатта, Аллоҳдан қўрқаман, шунингдек, Аллоҳнинг азоби қаттиқдир”, – деган эди.
Борди-ю бирор қавм тарафидан қилинган аҳдга хиёнат бўлишидан аниқ хавотирга тушсангиз, у ҳолда икки томонлама баробар аҳд бузилганини ўртага ташланг. Шубҳасиз, Аллоҳ хоинларни яхши кўрмайди.
Эй иймон келтирганлар, албатта, Аллоҳга ширк келтирганлар нопок кимсалардир, бас, энди улар бу йилларидан кейин Масжид ул-Ҳаромга яқинлашмасинлар. Агарда сизлар мушрикларнинг ҳаж мавсумида Маккага келтирадиган озиқ-овқатлар ва бошқа тижоратга оид нарсалар тўхтаб қолиши сабабли камбағалликдан қўрқсангизлар, Бас, агар Аллоҳ хоҳласа Ўз фазли билан тезда сизларни бой-бадавлат қилиб қўяди.
Қачонки уларга аниқ бўлган оятларимиз тиловат қилинса, Бизга дуч келишдан умид қилмайдиганлар: “Бундан бошқа Қуръон келтир ёки унинг оятларини алмаштириб қўявер!” – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Мен учун уни ўз томонимдан ўзгартириб қўйиш асло мумкин бўлмайди. Мен фақат менга ваҳий қилинган оятларгагина эргашаман. Шубҳасиз, мен агар Роббимга итоатсизлик қилсам, буюк кун бўлмиш қиёмат азобидан қўрқаман”, – деб айтинг.
Эй мўминлар, огоҳ бўлинглар! Шубҳасиз, Аллоҳнинг дўстлари бўлган авлиёларига охиратда уларга ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва улар ғам-ташвиш чекмайдилар.
Мусога қавмидан фақат бир гуруҳ кишиларгина фиръавн ва унинг зодагонларининг қийноққа солиб фитна қилишларидан қўрққанлари учун иймон келтирдилар. Зеро, фиръавн ерда мутакаббир ва исрофгарлардан эди.
Аллоҳнинг буйруғи шуки, Роббингиздан мағфират тиланг сўнгра Унга тавба қилинг, шунда Аллоҳ сизларни маълум муддат дунё ҳаётида чиройли манфаат билан фойдалантиради. Шунингдек, ҳар бир сахий ва фазилатли кишига Ўз фазлини ато қилади. Агар чақириқларимдан юз ўгирсангиз, бас, мен сизларга улуғ кун бўлмиш қиёмат азоби етишидан қўрқаман.
Ҳамда “Аллоҳдан ўзгага ибодат қилманг! Акс ҳолда, мен устингизга аламли азоб кунининг келишидан қўрқаман”, – деб айтди.
Фаришталар унга қўл узатишмаганини кўргач, Иброҳим улардан ётсиради ва улардан қаттиқ қўрқиб кетди. Улар: “Қўрқма, эй Иброҳим, фаришталар таом емайди биз Лут қавмини ҳалок қилишга юборилганмиз”, – дедилар.
Фаришталар унга қўл узатишмаганини кўргач, Иброҳим улардан ётсиради ва улардан қаттиқ қўрқиб кетди. Улар: “Қўрқма, эй Иброҳим, фаришталар таом емайди биз Лут қавмини ҳалок қилишга юборилганмиз”, – дедилар.
Мадян қавмига биродарлари Шуъайбни пайғамбар қилиб юбордик. Шуъайб пайғамбар: “Эй қавмим, фақат Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан бошқа илоҳ йўқ. Ҳамда савдода ўлчов ва тарозудан уриб қолманг. Шубҳасиз, мен сизларни бу ҳаётда яхши фаровонликлар ичида кўряпман. Агарда даъватимга ижобат қилмасангиз, сизларга ҳаммани ўраб олувчи кун бўлган қиёматнинг азоби келишидан хавотир оляпман”, – деди.
Албатта, бу ҳодисаларда охират азобидан қўрққан кимсалар учун ибрат бордир. Бу кун одамлар ҳисоб учун тўпланадиган кундир. Ҳамда қилинган ишлар ҳақида адолатли гувоҳлик бериладиган кундир.
Шунда оталари Яъқуб: “Уни ўзингиз билан олиб кетишингиз мени жуда ташвишлантиради, сизлар ундан бехабар қолган пайтингизда уни бўри еб кетишидан қўрқаман”, – деди.
Эй одамлар, У сизларга момоқалдироқнинг кучли овозидан хавф ва унинг натижасида ёмғир ёғишидан умидвор бўлган ҳолингизда чақмоқни кўрсатадиган ва оғир булутларни пайдо қиладиган Зотдир.
Момақалдироқ ҳам Унга ҳамд билан тасбеҳ айтади. Фаришталар ҳам Ундан қўрққанларидан тасбеҳ айтадилар. У Зот яшинларни юбориб, Ўзи хоҳлаган кишиларни улар Аллоҳ ҳақида талашиб-тортишиб турганларида у билан уради. Унинг азоб билан ушлаши қаттиқдир.
Улар Аллоҳнинг қариндошлар билан алоқани мустаҳкамлашга доир буюрган ишларига амал қилиб ришталарни боғлайдилар, Роббиларидан қўрқадилар ва ҳисоб-китобнинг ёмон бўлишидан хавфсирайдилар.
Аллоҳ: “Уларнинг ҳалокатидан кейин шу ерга сизларни жойлаштирамиз. Бу ваъда Менинг ҳузуримда охират кунида ҳисобот учун туришдан қўрқадиган ва Менинг огоҳлантиришимдан хавфсирайдиган кишилар учун”, – деб ваҳий юборди.
Аллоҳ: “Уларнинг ҳалокатидан кейин шу ерга сизларни жойлаштирамиз. Бу ваъда Менинг ҳузуримда охират кунида ҳисобот учун туришдан қўрқадиган ва Менинг огоҳлантиришимдан хавфсирайдиган кишилар учун”, – деб ваҳий юборди.