Уларнинг аҳволи худди фиръавн хонадони ва издошларининг ҳамда улардан аввалги ўтганларнинг ҳолатига ўхшайди. Улар оятларимизни ёлғонга чиқаришгандан кейин Аллоҳ уларни гуноҳлари сабабли тутиб азоблади. Аллоҳнинг азоби қақшатгичдир.
Сиз қидирган ذ ن ب масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 39 та оят мавжуд.
gunohlari bilan, gunohlarimizni, gunohlaringizni, gunohlarining, gunohlari, gunohlaringiz sababli, gunohlari sababli, gunohlaridan sababli, gunohlari bilan, gunohlarini
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Уларнинг аҳволи худди фиръавн хонадони ва издошларининг ҳамда улардан аввалги ўтганларнинг ҳолатига ўхшайди. Улар оятларимизни ёлғонга чиқаришгандан кейин Аллоҳ уларни гуноҳлари сабабли тутиб азоблади. Аллоҳнинг азоби қақшатгичдир.
У иймонли кимсалар “Эй Роббимиз, албатта, биз иймон келтирдик, гуноҳларимизни кечиргин ва бизларни жаҳаннам азобидан асра”, – дейдилар.
Эй Расулим, уларга: “Агар сизлар чиндан ҳам Аллоҳни севсангизлар, у ҳолда менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади”, – деб айтинг. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Улар бирор бир бузуқ иш қилиб ёки нафсларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишини сўрайдилар. Ахир Аллоҳдан ўзга гуноҳларни ким ҳам мағфират қиларди? Шунингдек, улар билиб туриб қилаётган ёмон ишларида давом этмайдиган кимсалардир.
Улар бирор бир бузуқ иш қилиб ёки нафсларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишини сўрайдилар. Ахир Аллоҳдан ўзга гуноҳларни ким ҳам мағфират қиларди? Шунингдек, улар билиб туриб қилаётган ёмон ишларида давом этмайдиган кимсалардир.
Уларнинг айтган сўзлари фақат: “Эй Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни ва ишимиздаги қилган исрофгарчилигимизни кечиргин, жанг майдонларида бизларни собитқадам қилгин ҳамда кофир кимсалар устига бизларга нусрат бергин”, – демоқдан иборат эди.
Эй Роббимиз, ҳақиқатан, ҳам биз “Роббингизга иймон келтиринг!” деб иймонга чорлаётган даъватчи пайғамбарнинг нидосини эшитдик ва дарҳол иймон келтирдик. Эй Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни кечиргин, ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда солиҳ ва яхши бандаларинг қаторида жонимизни олгин.
Яҳудийлар ва насронийлар: “Биз Аллоҳнинг болалари ва суюкли бандаларимиз”, – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Ундай бўлса, нега сизларни гуноҳларингиз туфайли азоблайди?” – деб айтинг. Йўқ, асло, сизлар ҳам У яратган башарият кабисизлар. Аллоҳ истаган кишисини мағфират қилади ва истаганини азоблайди. Осмонлару Ер ва улар орасидаги барча борлиқнинг ҳукмронлиги, шубҳасиз, Аллоҳга оиддир. Охир-оқибат қайтиб бориладиган жой ёлғиз Унинг Ўзигадир.
Эй Расулим, улар орасида Аллоҳ нозил қилганига кўра ҳукм қилинг. Ҳамда уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни чалғитиб, фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг. Агар чақириғингиздан юз ўгирсалар, билингки, Аллоҳ уларга баъзи гуноҳлари сабабидан мусибатга мубтало қилишни истамоқда.
Улардан аввал қанча-қанча наслларни ҳалок қилганимизни кўрмайдиларми? Ер юзида уларга ҳали сизларга бермаган имкониятларни берган эдик. Уларнинг устидан шовиллаб ёққан ёмғирларни ёғдириб ва тагларидан эса анҳорларни оқизиб қўйдик. Сўнгра уларни қилган гуноҳлари туфайли ҳалок қилдик, кейин уларнинг ўрнига бошқа насллар яратдик.
Олдинги аҳолисидан кейин Ерни мерос қилиб олган насллар тўғри йўлни топишлари керак эмасми? Агар хоҳласак уларни ҳам гуноҳлари туфайли азобга дучор қилар эдик. Ҳамда уларнинг қалбларига муҳр босардик ва улар ҳақиқатни эшитмай қолардилар.
Уларнинг аҳволи худди фиръавн хонадони ва издошларининг ҳамда улардан аввалги ўтганларнинг ҳолатига ўхшайди. Улар Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлар, кейин эса, Аллоҳ уларни гуноҳлари сабабли тутиб азоблади. Албатта, Аллоҳ кучлидир ва азоби қақшатгичдир.
Уларнинг аҳволи худди фиръавн хонадони ва издошларининг ҳамда улардан аввалги ўтганларнинг ҳолатига ўхшайди. Улар Роббиларининг оятларини ёлғонга чиқаришгандан кейин гуноҳлари сабабли уларни ҳалок этдик ва фиръавн хонадонини денгизга ғарқ қилдик. Чунки уларнинг барчаси золим кимсалар эди.
Яна бошқалари эса, гуноҳларини эътироф қилдилар. Улар солиҳ амални бошқа ёмонига аралаштириб юборган эдилар. Шояд, Аллоҳ уларнинг тавбаларини қабул қилар. Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Зулайҳонинг эри: “Эй Юсуф, бу ишни қўйгин ва ҳеч кимга айтма, сен эса эй Зулайҳо гуноҳинг учун истиғфор айт. Чунки албатта, сен хато қилганлардан бўлдинг”, – деди.
Ўғиллари Яъқубга: “Эй отамиз, биз учун Аллоҳдан гуноҳларимизни мағфират қилишини сўрагин. Албатта, бизлар хато қилувчилардан бўлдик”, – дедилар.
Уларга пайғамбарлари: “Осмонлар ва Ернинг яратувчиси бўлган Аллоҳнинг борлиги ва бирлиги хусусида шак борми?! У гуноҳларингизни мағфират қилиш ва сизларни маълум муддатгача ҳалок қилмай кечиктириш учун иймонга чақирмоқда-ку?!” – деди. Қавмлари бунга жавобан: “Сизлар ҳам биз каби одамсиз, фақат бизни ота-боболаримиз ибодат қилиб ўтган нарсадан тўсмоқчисиз, холос. Бас, агар ростдан ҳам пайғамбар бўлсангиз, унда бизга аниқ бир ҳужжат келтиринглар-чи?!” – дедилар.
Нуҳ пайғамбардан кейин ҳам қанчадан-қанча наслларни итоатсизликлари туфайли ҳалок қилдик. Роббингиз ўз бандаларининг қилаётган гуноҳларидан етарли хабардор ва кўриб турувчидир.
Ўлмайдиган ҳамиша тирик Зотга таваккул қилинг ҳамда Унга ҳамду сано билан тасбеҳ айтинг. Бандаларининг гуноҳларидан хабардор бўлишда Унинг Ўзи етарлидир.
Яна уларнинг наздида менинг бир гуноҳим бор. Кейин мени ўлдириб қўйишларидан қўрқаман.