Илоҳ эканлиги ҳақида далил туширмагани ҳолда Аллоҳга шерик қилганлари сабабли кофирларнинг қалбларига қўрқув соламиз. Оқибатда уларнинг борар жойлари жаҳаннамдир, золимларнинг борар жойлари нақадар ёмон жойдир!
Сиз қидирган س ل ط масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 39 та оят мавжуд.
hech bir kuch, ularni yuborardi, bir hokimiyat, bir dalil, hech bir dalil, dalil, dalilingiz, va bir hujjat bilan, bir kuch(im), bir kuchning
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Илоҳ эканлиги ҳақида далил туширмагани ҳолда Аллоҳга шерик қилганлари сабабли кофирларнинг қалбларига қўрқув соламиз. Оқибатда уларнинг борар жойлари жаҳаннамдир, золимларнинг борар жойлари нақадар ёмон жойдир!
Бироқ у мунофиқлар сизлар билан орангизда тинчлик битими бўлган бошқа қавмга бориб қўшилсалар ёки сиз билан ҳам ўз қабилалари билан ҳам жанг қилавериб юраклари сиқилган кимсалар сулҳ истаб яна сизнинг ёнингизга қайтиб келсалар, уларга тегманглар. Агар Аллоҳ хоҳлаганида эди уларни устингиздан босқинчи ҳукмрон қилиб қўярди шунда улар сизлар билан жанг қилган бўлар эдилар. Агарда сизларга уруш қилишдан тийилиб, сизлар билан жанг қилмасалар ҳамда тинчлик музокарасини ўртага ташласалар у ҳолда Аллоҳ уларга қарши жанг қилиш учун сизларга йўл бермайди.
Шунингдек, яқинда сизлардан ҳам ўз қавмларидан ҳам ҳавфдан омонда қолишни хоҳлайдиган бошқа мунофиқларни кўрасизлар. Қачонки улар фитна-фасод йўлига бурилсалар, дарҳол унга ўзларини отадилар. Агарда сизлардан узоқлашмасалар ва тинчлик битимини ўртага ташламай сизлар билан уруш қилишдан қўлларини тиймасалар у ҳолда уларни ушлаб олинглар ва қаерда учратсангиз ҳам тутиб ўлдираверинглар. Бу ҳукмларни мана шундай кимсаларга қарши жанг қилишингиз учун сизларга очиқ ойдин далил қилиб қўйдик.
Эй иймон келтирганлар, мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутманглар. Бу ишни қилиб, қиёмат кунида Аллоҳ учун ўзингизга қарши аниқ ҳужжат ҳосил қилмоқчимисиз?
Эй Расулим, сиздан аҳли китоб бўлган яҳудий ва насронийлар самодан бир китоб тушириб беришингизни талаб қилмоқдалар. Дарҳақиқат, Мусо пайғамбардан ҳам бундан каттароғини сўраб: “Бизларга Аллоҳни очиқ-ойдин кўрсат”, – деб айтишган эди. Шунда бу золимликлари туфайли уларни чақмоқ урган эди. Сўнгра уларга аниқ ҳужжатлар келганидан кейин ҳам бир бузоқни илоҳ қилиб олишди. Буларга қарамай, уларни яна кечирдик ва Мусога очиқ далиллар бердик.
Сизларга у ҳақда ҳеч қандай далил туширилмаган ҳолда Аллоҳга ширк келтиришдан қўрқмайсизлар-да, қандай қилиб мен сизлар ширк келтирган нарсалардан қўрқай? Агар билсангиз, айтинглар-чи, бу икки тоифанинг қайси бири хотиржам бўлишга ҳақлироқдир?
Эй Расулим, уларга: “Роббим менга фақат бузуқ ишларнинг очиқчаси ва яширинчасини, гуноҳ ишларни, ноҳақ равишда ҳаддан ошишни, шерик эканлигига доир унда ҳеч қандай ҳужжат туширмаган нарсаларни Аллоҳга шерик қилишингизни ва Аллоҳнинг шаънига нисбатан ўзингиз билмаган нарсаларни айтишларингизни ҳаром қилди”, – деб айтинг.
Ҳуд уларга: “Шубҳасиз, устингизга Роббингиз томонидан азоб ва ғазаб тушиши аниқ бўлгандир. Сизлар ва ота-боболарингиз уларни номлаб олиб сиғиниб юрган исмлар ҳақида мен билан тортишяпсизларми? Аллоҳ у бут-санамлар ҳақида бирор-бир ҳужжат туширмаган. Унда азоб келишини кутиб туринглар мен ҳам сизлар билан бирга кутиб турувчиларданман”, – деб айтди.
Ғофил кимсалар, “Аллоҳнинг боласи бор”, – дедилар. У Зот бундай туҳматдан мутлақо муназзаҳ ва покдир. Осмонлар ва Ердаги барча нарсалар Унга хосдир. Сизларнинг ҳузурингизда бу ҳақда ҳеч қандай далил йўқ. Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсаларингизни гапирасизларми?!
Дарҳақиқат, Мусони оятларимиз ва аниқ далил билан элчи қилиб юбордик.
Сизлар Ундан бошқа, ўзингиз ва ота-боболарингиз уни номлаб олган, Аллоҳ улар ҳақида ҳеч қандай далил туширмаган бут исмларига ибодат қиляпсизлар. Ҳукм фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир, У фақат Ўзигагина ибодат қилишингизни буюрган. Энг тўғри дин мана шудир. Лекин одамларнинг кўплари буни билмайдилар.
Уларга пайғамбарлари: “Осмонлар ва Ернинг яратувчиси бўлган Аллоҳнинг борлиги ва бирлиги хусусида шак борми?! У гуноҳларингизни мағфират қилиш ва сизларни маълум муддатгача ҳалок қилмай кечиктириш учун иймонга чақирмоқда-ку?!” – деди. Қавмлари бунга жавобан: “Сизлар ҳам биз каби одамсиз, фақат бизни ота-боболаримиз ибодат қилиб ўтган нарсадан тўсмоқчисиз, холос. Бас, агар ростдан ҳам пайғамбар бўлсангиз, унда бизга аниқ бир ҳужжат келтиринглар-чи?!” – дедилар.
Уларга жавобан пайғамбарлари: “Ҳа шундай, биз худди сизларга ўхшаган одамлармиз, лекин Аллоҳ бандаларидан ўзи хоҳлаганига пайғамбарликни беради. Биз сизларга Аллоҳнинг изнисиз бирор ҳужжатни келтира олмаймиз. Мўминлар, фақат Аллоҳга таваккул қилсинлар”, – деди.
Қачонки, жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга ҳукм қилиниб иш битгач, шайтон уларга: “Шубҳасиз, Аллоҳ сизларга ҳақ ваъда қилган эди. Мен эса васваса қилиб сизга ваъда бердим-у, лекин ваъдамга хилоф қилдим. Менда устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлик йўқ эди. Лекин сизларни ботил йўлга чақирсам, ўзингиз менга жавоб қилдингиз. Энди мени эмас, ўзингизни маломат қилинг. Бугун мен сизнинг қутқарувчингиз эмасман, сиз ҳам мени азобдан қутқарувчи эмассиз. Шундоқ ҳам мен сизлар илгари мени Аллоҳга шерик қилганингизни инкор қилганман. Албатта, у золимлар учун аламли азоб бор”, – деди.
Менинг бандаларим устидан сен учун аниқ ҳеч қандай ҳукмронлик йўқ. Фақат сен ўзингга эргашган гумроҳларни йўлдан оздира оласан.
Албатта, у шайтон учун иймон келтирган ва Роббиларига таваккул қиладиганларнинг устидан ҳеч қандай ҳукмронлик йўқ.
Албатта, унинг ҳукмронлиги фақат у шайтонни дўст тутиб ва Аллоҳга ширк келтирувчилар устидандир.
Аллоҳ ўлдиришни ҳаром қилган жонни ўлдирманг, бу фақат ҳақ шаръий сабаб туфайли мумкин. Кимки зулм қилиниб ноҳақ ўлдирилса, Биз унинг эгаси учун қасос олишга ҳақ бердик. Лекин у қотилни ўлдиришда ҳаддан ошмасин. Зеро, у ёрдам берилувчи шахсдир.
Менинг солиҳ бандаларим устидан эса сен учун ҳеч қандай ҳукмронлик йўқдир. Роббинг Ўзи вакилликка кифоядир.
Яна дуо қилиб: “Эй Роббим, мени қабрдаги кирадиган жойимга гуноҳларим кечирилган ҳолда содиқлик билан киритгин ва қайта чиқадиган жойимдан ҳам содиқлик билан чиқаргин. Менга Ўз ҳузурингдан ёрдам берувчи қувват ато қил”, – деб айт.