Ана у қавмимиз эса Ундан бошқаларни илоҳ қилиб олдилар. Қани, у бутларга илоҳ экани ҳақида бирор аниқ ҳужжат келтира олармикинлар?! Бас, Аллоҳ шаънига ёлғон уйдирган одамдан ҳам золимроқ ким бор?!
Сиз қидирган س ل ط масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 39 та оят мавжуд.
hech bir kuch, ularni yuborardi, bir hokimiyat, bir dalil, hech bir dalil, dalil, dalilingiz, va bir hujjat bilan, bir kuch(im), bir kuchning
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ана у қавмимиз эса Ундан бошқаларни илоҳ қилиб олдилар. Қани, у бутларга илоҳ экани ҳақида бирор аниқ ҳужжат келтира олармикинлар?! Бас, Аллоҳ шаънига ёлғон уйдирган одамдан ҳам золимроқ ким бор?!
Улар Аллоҳни қўйиб, унга бирор ҳужжат туширмаган ва ўзларида у ҳақида маълумот бўлмаган нарсаларга ибодат қиладилар. Золимлар учун ҳеч бир ёрдамчи йўқдир.
Кейин Биз Мусо ва унинг биродари Ҳорунни мўъжизаларимиз ва аниқ далил билан пайғамбар қилиб юбордик.
Албатта, уни қаттиқ азоб билан азоблайман ё сўйиб юбораман ёки менга узрини баён қилиб аниқ ҳужжат келтирсин.
Аллоҳ Мусога: “Биз биродаринг билан билагингни қувватлаймиз ва иккингизга салтанат ато қиламиз. Бас, улар мўъжизаларимиз сабабли сизларга бирор зиён етказа олмайдилар. Сизлар ҳам, сизларга эргашганлар ҳам, албатта, ғолиб бўлувчидирлар”, – деди.
Ёки Биз осмондан уларнинг Аллоҳга ширк келтиришларини тўғри деб сўзлайдиган бирор далил нозил қилдикми?!
Ҳолбуки, иблиснинг улар устидан ҳеч қандай бир ҳукмронлиги йўқ эди. Фақат охиратга иймон келтирадиган кишиларни ундан шубҳада бўлган кимсалардан ажратиб, билиб олишимиз учун шундай қилдик. Роббингиз барча нарсани кузатиб турувчидир.
Ахир бизлар учун сизларнинг устингиздан дунёда ҳукмронлик йўқ эди-ку! Йўқ, сизлар ўзларингиз туғёнга кетган қавм эдингиз.
Ёки сизлар учун Аллоҳнинг фарзанди бор экани ҳақида бирор аниқ ҳужжат борми?!
Биз Мусони, мўъжизаларимиз ва очиқ-ойдин ҳужжат билан юбордик.
Аллоҳнинг оятлари ҳақида ўзларига келган бирор далилсиз тортишадиган кимсалар Аллоҳ наздида ҳам, иймон келтирган зотлар наздида ҳам қаттиқ нафратга қоладилар. Аллоҳ ҳар бир мутакаббир ва зўравоннинг қалбини мана шундай муҳрлаб қўяди.
Албатта, Аллоҳнинг оятлари ҳақида ўзларига келган бирор ҳужжатсиз тортишадиган кимсаларнинг кўнгилларида кибр бор. Улар ўзлари орзу қилган бу кибрларига етишувчи эмаслар. Бас, сиз Аллоҳдан паноҳ сўранг. Албатта, У ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва бўлаётган ишларни кўриб турувчи – Басир Зотдир.
Аллоҳга кибр қилманглар. Мен сизларга пайғамбар эканлигимга доир аниқ ҳужжат келтираман.
Мусо қиссасида ҳам ибрат бор. Ўшанда, Биз уни аниқ ҳужжат билан фиръавннинг ёнига юборган эдик.
Балки, уларда устига чиқиб, фаришталарнинг сўзларини эшитиб оладиган нарвон бордир?! У ҳолда уларнинг эшитиб олувчиси Аллоҳнинг амридан аниқ ҳужжат келтирсин!
У номлар фақат сизлар ўзингиз ва ота-боболарингиз қўйиб олган номлардир. Аллоҳ уларнинг маъбудалиги ҳақида бирор ҳужжат туширмаган. У мушрикларга Роббилари томонидан ҳидоят бўлган Қуръон келиб турган ҳолда улар фақат гумонга ва ҳавойи нафсларигагина эргашмоқдалар.
Эй жин ва инс жамоаси! Агар сизлар Аллоҳнинг жазосидан қочиб осмонлар ва Ер чегараларидан ўтиб кетишга қодир бўлсангизлар, ўтиб кетаверингизлар! Сизлар куч-қудратсиз асло ўтиб кета олмайсизлар!
Аллоҳ Ўз Пайғамбарига улардан ўлжа қилиб берган нарсалар устига сизлар қийналиб от ва туяларни чоптириб борганингиз йўқ. Лекин Аллоҳ Ўз пайғамбарларини Ўзи хоҳлаган кимсалар устидан ҳукмрон қилиб қўйди. Аллоҳ ҳар нарсага қодир Зотдир.
Салтанатим ҳам ҳалок бўлиб кетди.