Кунчиқар томон бўлган шарқ ҳам, кунботар томон бўлган ғарб ҳам Аллоҳникидир. Демак, қайси тарафга юзингизни бурсангиз, Аллоҳнинг юзи ўша ердадир. Албатта, Аллоҳ фазли карами кенг – Восиъ ва ҳамма нарсани билувчи – Аълим Зотдир.
Сиз қидирган أَيْنَ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 19 та оят мавжуд.
qayerga, qayerda, qani qayerda?, qayerda?, qayersidir?, u holda qayerga?
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Кунчиқар томон бўлган шарқ ҳам, кунботар томон бўлган ғарб ҳам Аллоҳникидир. Демак, қайси тарафга юзингизни бурсангиз, Аллоҳнинг юзи ўша ердадир. Албатта, Аллоҳ фазли карами кенг – Восиъ ва ҳамма нарсани билувчи – Аълим Зотдир.
Ҳар кимнинг унга қараб юзланадиган ўз жиҳати бордир. Эй мўминлар, сизлар хайрли ишларни қилишда шошилинглар. Дунёнинг қаерида бўлсангизлар ҳам, бир кун Аллоҳ ҳаммангизни ҳисоб-китоб учун маҳшарда тўплаб келтиради. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган Зотдир.
Улар Аллоҳнинг ва мусулмон инсонларнинг ҳимоя тизгинида бўлмаган тақдирларида, қаерда бўлсалар ҳам, хорликка маҳкумдирлар. Улар Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлдилар. Ҳамда уларга хорлик тамғаси уриб қўйилгандир. Бунинг сабаби эса, Аллоҳнинг оятларини инкор қилишлари ва пайғамбарларни ноҳақ ўлдиришларидир. Шунингдек, уларнинг қилган исёнлари ва ҳаддан ошганлари сабабидандир.
Қаерда бўлсангиз ҳам ўлим сизларни топади, ҳатто мустаҳкам қалъалар ичида бўлсангиз ҳам ўласизлар. Агар мунофиқларга бирор бир яхшилик етиб қолса: “Бу Аллоҳнинг ҳузуридандир”, – деб айтадилар. Борди-ю уларга бир ёмонлик етиб келса: “Бу сизнинг юзингиздандир”, – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Ҳаммаси Аллоҳ таоло томонидандир”, – деб айтинг. Анави қавмларга нима бўлдики, гап уқишни билмайдилар?!
Биз у кунда уларнинг барчасини йиғиб кейин ширк келтирган кимсаларга қарата: “Илоҳ деб ҳисоблаб юрган шерикларингиз қани?” – деймиз.
Аллоҳнинг шаънига ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарган одамдан ҳам золимроқ кимса борми? Уларга ўзлари учун ёзиб қўйилган китобдаги насибалари етиб келади. Оқибатда фаришталаримиз уларга келиб жонларини олаётганда: “Аллоҳни қўйиб, илтижо қилаётган нарсаларингиз қаерда?” – дейдилар. Улар: “Биздан йўқолиб қолдилар”, – дейдилар. Шундай қилиб, кофир бўлганликлари тўғрисида ўзларига қарши гувоҳлик берадилар.
Сўнгра қиёмат кунида Аллоҳ уларни янада шарманда қилади ва уларга: “У бут-санамлар ҳақида мўминлар билан сиз тортишиб юрган “шерик”ларим қаерда қолишди?!” – дейди. Шунда илм берилган пайғамбар ва уламолар: “Дарҳақиқат, бугун шармандалик ва ёмон оқибат кофирларгадир”, – дейдилар.
Аллоҳ яна бошқа икки киши ҳақида мисол келтиради: “Улардан бири ҳеч нарсага кучи етмайдиган соқов бир қулдир. Шунингдек, у хўжайинига ортиқча юк бўлиб эгаси уни қаерга юборса, бирор яхши наф келтирмайди. Шундай одам билан ўзи тўғри йўлда бўлиб ва бошқаларни ҳам адолатга буюрадиган киши тенг бўладими?!”
Ҳамда мени қаерда бўлсам ҳам баракатли қилди ва модомики, ҳаёт эканман, менга намоз ва закотни адо қилишимни буюрди.
Уларга: “Ибодат қилиб юрган нарсаларингиз қани?” – дейилади.
Аллоҳ қиёмат куни уларга: “Сизлар худо деб ўйлаб юрган шерикларим қани?!” – деб нидо қилади.
Аллоҳ қиёмат куни уларга: “Сизлар худо деб ўйлаб юрган шерикларим қани?!” – деб нидо қилади.
Ёнма-ён турсалар ҳам лаънатга дучор бўлган ҳолларида турадилар. Улар қаерда учратилсалар ҳам, ушланадилар ва ўлдириб ташланадилар.
Сўнгра уларга: “Сизлар ширк келтириб ўтган нарсаларингиз қаерда қолди?!” – дейилади.
Қиёмат соатининг қачон бўлиши ҳақидаги илм Аллоҳнинг Ўзига қайтарилади. Барча меваларнинг гулкосаларидан чиқиши ҳам, бир аёлнинг нимага ҳомила бўлиши ҳам, нимани туғиши ҳам, фақат Унинг илми билан бўлади. Қиёмат кунида У зот мушрикларга: “Ўзингиз тўқиб олган Менинг шерикларим қани?! – деб нидо қилади. Мушриклар: “Сенга билдирамизки, орамизда шерикларинг борлигига бирорта ҳам гувоҳ йўқ”, – дейдилар.
У осмонлар ва Ерни олти кунда яратиб, сўнгра Ўз илми ва қудрати билан Аршни эгаллаган Зотдир. У ерга кирадиган нарсаларни ҳам, ундан чиқадиган нарсаларни ҳам, осмондан тушадиган нарсаларни ҳам, унга кўтариладиган яхши амал ва дуоларни ҳам билади. Сизлар қаерда бўлсангизлар, У сизлар билан биргадир. Аллоҳ барча қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир.
Аллоҳ осмонлардаги ва Ердаги барча нарсани албатта, билишини кўрмадингизми?! Уч кишининг ўзаро шивирлашлари бўлса, албатта, уларнинг тўртинчиси У Зотдир, беш кишининг ҳам махфий суҳбати бўлса, албатта, олтинчиси яна У Зотдир. Бундан оз бўладими ё кўп бўладими, қаерда бўлсалар ҳам, албатта, У улар билан биргадир. Сўнгра қиёмат куни уларга қилган амалларининг хабарини беради. Албатта, Аллоҳ барча нарсани билувчидир.
Ана ўша кунда инсон: “Жазодан қочадиган жой қаерда?” – деб қолади.
Бас, сизлар уни инкор қилиб қаёққа кетмоқдасизлар?!