Кунчиқар томон бўлган шарқ ҳам, кунботар томон бўлган ғарб ҳам Аллоҳникидир. Демак, қайси тарафга юзингизни бурсангиз, Аллоҳнинг юзи ўша ердадир. Албатта, Аллоҳ фазли карами кенг – Восиъ ва ҳамма нарсани билувчи – Аълим Зотдир.
Сиз қидирган ش ر ق масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 17 та оят мавжуд.
sharq ham, sharq, sharq-, sharqlariga, quyosh chiqayotganda, sharq tomonida, sharqdan, sharqning, quyosh chiqayotganda, sharqlarning
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Кунчиқар томон бўлган шарқ ҳам, кунботар томон бўлган ғарб ҳам Аллоҳникидир. Демак, қайси тарафга юзингизни бурсангиз, Аллоҳнинг юзи ўша ердадир. Албатта, Аллоҳ фазли карами кенг – Восиъ ва ҳамма нарсани билувчи – Аълим Зотдир.
Одамлар орасидан баъзи нодонлари мусулмонларга қарата: “Уларни олдин, унга юзланиб ибодат қилган қиблаларидан воз кечишларига нима сабаб бўлди экан?” – дейдилар. Эй Расулим, сиз уларга: “Ер юзининг шарқи ҳам ғарби ҳам Аллоҳ таолоникидир. У Ўзи хоҳлаган кимсаларни тўғри йўлга етаклайди”, – деб айтинг.
Яхшилик ибодатларда тараф тортишиб юзингизни шарқ ёки ғарб томонга буришингиздан иборат эмас. Балки яхшиликнинг белгиси, Аллоҳга, охират кунига, малоикаларга, китобларга, пайғамбарларга иймон келтирган ҳамда ўзи у молни яхши кўришига қарамай, мол-дунёсидан қариндошларига, етим-есирларга, мискинларга, мусофирларга, тиланчиларга ва қул озод қилиш учун берадиган, намозни тўлиқ адо этиб, закотни бериб юрадиган кимсаларда намоёндир. Шунингдек, яна яхшиликнинг намунаси аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, машаққатли ва дардли кунларда ҳамда жангу жадалдаги қийинчилик онларида сабр-тоқат қилувчи кимсаларда билинади. Ана шундай кимсалар иймонда содиқ бўлганлар ва айнан ўшалар Аллоҳдан қўрқувчи тақводорлардир.
Аллоҳ унга салтанат берганидан мағрурланиб, Иброҳим пайғамбар билан унинг Роббиси ҳақида талашиб, тортишган кимсанинг аҳволини кўрмадингизми?! Золим кимса билан баҳслашган Иброҳим пайғамбар: “Роббим истаганига ҳаёт беради ва истаганини ўлдиради”, – деган эди. У подшоҳ эса: “Мен ҳам ҳаёт бериб, ўлдира оламан”, – деб айтди. Кейин Иброҳим эса: “Аллоҳ қуёшни шарқдан чиқаради, сен уни ғарбдан чиқариб кўрчи?!” – деб айтган. Ана ўшанда у куфр келтирган одам эсанкираб қолган. Аллоҳ золим қавмларни ҳидоятга бошламайди.
Бечораҳол бўлиб юрган Мусо қавмини Биз баракатли қилган ернинг ғарбу шарқини мерос қилиб бердик. Шундай қилиб, сабр қилганлари туфайли бани Исроил авлодларига Роббингни берган чиройли сўзи қарор топди. Фиръавн ва унинг қавми ясаган биноларни ва баланд қилиб кўтарган қасрларини ер билан яксон қилдик.
Саҳар чоғида бирдан уларни даҳшатли қичқириқ тутди.
Эй Муҳаммад, бу китобда Марямни ёдга олинг. У ўз оиласидан четга, шарқ томонга чекилди.
Аллоҳ осмонлар ва Ернинг нуридир. Унинг борлиқда акс этган нурининг мисоли худди бир токча ичидаги чироқ, бу чироқ эса бир шиша ичида, у шиша гўё бир дурдан бўлган юлдузга ўхшайди. У чироқ шарқий ҳам ғарбий ҳам бўлмаган коинотнинг қоқ марказидаги муборак зайтун дарахтининг ёғидан ёқилади. Унинг ёғи мусаффо бўлганидан, гарчи унга олов тегмаса ҳам атрофни ёритиб юборгудек бўлади. Агар олов тегиб кетса нур устига аъло нур бўлади. Аллоҳ хоҳлаган одамни Ўз нурига ҳидоят қилади. Аллоҳ одамлар ибрат олиши учун мана шундай мисолларни келтиради. Аллоҳ барча нарсани билиб турувчидир.
Мусо уларга: “Агар ақл ишлата олсангиз, У машриқ ва мағриб ҳамда уларнинг ўртасидаги нарсаларнинг ҳам Роббисидир”, – деди.
Бас, фиръавн ва аскарлари тонг пайтида уларнинг ортига тушдилар.
У осмонлар ва Ер ҳамда уларнинг ўртасидаги нарсаларнинг Роббисидир. У яна кунчиқар томонларнинг Роббисидир.
Биз Довудга тоғларни кечаси-ю кундузи доимо у билан бирга тасбеҳ айтадиган қилиб, бўйсундириб қўйдик.
Маҳшардаги ер Роббисининг нури билан ёришади. Номаи аъмол китоби ҳисоб учун ҳозирлаб қўйилади. Пайғамбарлар ва гувоҳлар келтирилади ва уларнинг ўрталарида зулм қилинмаган ҳолда ҳақ билан ҳукм қилинади.
Улар ҳузуримизга келганда: “Қани энди мен билан сенинг оранг ғарб билан шарқ ўртасидаги узоқлик каби бўлса эди. Бас сен, нақадар ёмон ҳамроҳсан”, – дейди.
У Зот кун ва ой чиқадиган икки машриқнинг ҳам, кун ва ой ботадиган икки мағрибнинг ҳам Роббисидир.
Бас, машриқлар ва мағрибларнинг Роббисига қасам бўлсинки, албатта, Биз барча ишга қодирмиз.
У машриқ ва мағрибнинг Роббисидир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Бас, фақат Уни вакил қилиб олинг!