Унинг ортидан жаҳаннам келади. Улар дўзах аҳлининг яраларидан оқиб чиқадиган йирингли сувдан ичириладилар.
Сиз қидирган ص د د масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 42 та оят мавжуд.
va to'sib qo'yish, qaytarmoqchi bo'lyapsizlar, yuz o'girdi, uzoqlashganlarini, butunlay uzoqlashish bilan, va qaytarishlaridan, va to'suvchilar, sizni qaytarganlaridan, va sizni to'sib qo'yish, to'sib
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Унинг ортидан жаҳаннам келади. Улар дўзах аҳлининг яраларидан оқиб чиқадиган йирингли сувдан ичириладилар.
Куфр келтирган ва одамларни Аллоҳнинг йўлидан тўсган кимсаларга бузғунчилик қилганлари учун азоб устига азобни кўпайтирамиз.
Қасамларингизни орангизда алдов воситаси қилиб олманглар. Ундай бўлса, Ислом йўлида собит бўлган оёқларингиз тойиб кетади. Ҳамда одамларни диндан совутиб, Аллоҳ йўлидан тўсганингиз учун ёмон бало ва мусибатларни тотиб қоласизлар ва охиратда сизлар учун улкан азоб берилади.
Бас, қиёматга ишонмайдиган ва ҳавойи нафсига эргашган кимсалар асло сени ундан тўсмасинларки, у ҳолда ҳалок бўласан.
Албатта, куфр келтирган кимсаларга, Аллоҳнинг йўлидан ҳамда Биз Макка аҳли учун ҳам, ташқаридан келувчилар учун ҳам зиёрат қилишни баробар қилиб қўйган Масжид ул-Ҳаромдан тўсадиган кимсаларга ва у жойда зулм билан йўлдан чиқмоқчи бўлган кимсаларга аламли азобдан тоттириб қўямиз.
Мен унинг ва қавмининг Аллоҳни қўйиб, қуёшга сажда қилаётганларини ҳам кўрдим. Шайтон уларга қилаётган амалларини чиройли кўрсатиб, уларни ҳақ йўлдан тўсиб қўйган. Шунинг учун улар ҳидоят топа олмаяптилар.
Уни эса Аллоҳдан бошқага ибодат қилган нарсаси мусулмон бўлишдан тўсиб қўйган эди. Чунки у кофирлар қавмидан эди.
Сизга Аллоҳнинг оятлари нозил қилинганидан кейин асло сизни унга амал қилишдан тўсмасинлар. Сиз одамларни Роббингизга ибодат қилишга чақиринг ва ҳаргиз мушриклардан бўлманг.
Од ва Самуд қабилаларини ҳам шундай ҳалок қилдик. Бу сизларга ҳозирда ҳам уларнинг масканларидаги харобалардан кўриниб турибди. Шайтон уларга қилаётган хунук амалларини чиройли кўрсатиб, уларни ҳақ йўлдан тўсиб қўйди. Ҳолбуки, улар ҳақиқатни кўриб турувчи эдилар.
Мутакаббир кимсалар заиф саналганларга: “Сизларга ҳидоят келганидан кейин сизларни ундан биз тўсдикми? Аксинча, ўзингиз гуноҳ қилувчилардан бўлган эдингиз”, – дейдилар.
Қачонки, уларга оятларимиз равшан ҳолда тиловат қилинса, улар: “Бу Муҳаммад фақат сизларни ота-боболарингиз ибодат қилиб ўтган нарсалардан тўсишни хоҳлайдиган кимсадир”, – дейдилар. Бунинг устига яна: “Бу Қуръон фақат тўқилган бир уйдирмадир”, – дейдилар. Куфр келтирган кимсалар ўзларига ҳақ бўлган Қуръон келган пайтда: “Бу китоб аниқ бир сеҳрдан иборатдир”, – дейдилар.
Осмонларнинг йўлларига етиб борайки, зора Мусонинг илоҳини кўрсам, чунки мен уни ёлғончи деб гумон қиляпман. Фиръавнга ўзининг ёмон амали мана шундай чиройли қилиб кўрсатилди ва тўғри йўлдан тўсилди. Фиръавннинг барча ҳийласи, фақатгина ҳалокатдадир.
Албатта, бу шайтонлар уларни йўлдан тўсадилар, бунинг устига ўзларини аниқ ҳидоят топувчилар, деб ҳисоблайдилар.
Эй Муҳаммад, агар Марям ўғли Исо мисол келтирилса, бирданига қавмингиз бундан хурсанд бўлиб қичқира бошлайдилар.
Шайтон сизларни Аллоҳнинг динидан асло тўсмасин! Албатта, у сизларга очиқ душмандир.
Куфр келтирган ва бошқаларни ҳам Аллоҳ йўлидан тўсган кимсаларнинг амалларини Аллоҳ бекор қилади.
Албатта, куфр келтирган ва бошқаларни ҳам Аллоҳнинг йўлидан тўсган ҳамда ўзларига ҳидоят йўли аниқ бўлганидан кейин яна Пайғамбарга қаршилик қилган кимсалар, Аллоҳга бирор зарар етказа олмайдилар. Аллоҳ уларнинг пайғамбарга қаршилик қилиш йўлидаги барча ишларини беҳуда кетказади.
Албатта, куфр келтирган ва бошқаларни ҳам Аллоҳ йўлидан тўсган, кейин кофир ҳолларида ўлган кимсаларни Аллоҳ асло мағфират қилмайди.
Улар, куфр келтирган ва сизларни Масжид ул-Ҳаромдан қурбонлиқ қилиш учун олган ҳадяни ушланиб, ўз жойига етишидан тўсган кимсалардир. Агар Маккада сиз билмаган мўмин эркаклар ва мўмина аёллар бўлмаса эди, уларни билмай мушриклардан деб ўйлаб бостириб ҳалок қилганингиз туфайли зиён етиши бўлмаганида, Аллоҳ сизларни Маккага юриш қилишдан тўсмаган бўлар эди. Аллоҳ хоҳлаганини Ўз раҳматига киритиши учун уларни мушриклар қаторида ҳалок бўлиб кетишларидан асраб сизларни жанг қилишдан тўсди. Агар мўминлар ажралиб олганларида, албатта улардан куфр келтирган кимсаларни аламли азоб билан азоблаган бўлар эдик.
Улар ўзларининг ёлғон қасамларини қалқон қилиб олиб, одамларни Аллоҳнинг йўлидан тўсдилар. Бас, улар учун хор қилувчи азоб бордир.