ت و ب
Т-в-б
تَوْب гуноҳни энг гўзал тарзда тарк этишдир. Бу узр сўрашнинг энг таъсирли йўлидир. Чунки узр сўрашнинг уч кўриниши бор. Биринчиси, узр сўровчининг: “Мен қилмадим”, дейишидир. Иккинчиси, “Фалон сабабдан қилдим”, дейишидир. Учинчиси, “Қилдим, ёмон иш қилибман, энди ундан қайтдим/воз кечдим”, дейишидир. Бунинг тўртинчиси йўқ. Ана шу охиргиси тавба деб номланади. Шариатга кўра тавба — гуноҳни ёмонлиги сабабли тарк этиш, қилган ишидан пушаймон бўлиш, бошқа унга қайтмасликка қатъий қарор қилиш ва тузатиш мумкин бўлган хатти-ҳаракатларини/амалларини қайтиб келиб тузатишдир. Мана шу тўрт шарт бир жойга жамланганда тавбанинг шартлари мукаммал бўлади.
تَابَ إلَى اللهِ Аллоҳга тавба қилди. “ إلى الله ” иборасининг зикр қилиниши қайтишни тақозо этади. Масалан; فَتُوبُوا إِلَى بَارِئِكُمْ Яратганингизга тавба қилинглар (2/Бақара 54); وَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعاً Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар (24/Нур 31); أَفَلاَ يَتُوبُونَ إِلَى اللّهِ وَيَسْتَغْفِرُونَهُ Ахир, Аллоҳга тавба қилиб, Ундан мағфират сўрамайдиларми? (5/Моида 74).
تَابَ اللهُ عَلَيْهِ Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилди, деганидир. Қуйидаги оятлар шу маънодадир. لَقَدْ تابَ الله عَلَى النَّبِيِّ وَالْمُهَاجِرِينَ وَاْلأَنْصَارِ الَّذِينَ اتَّبَعُوهُ فِي سَاعَةِ الْعُسْرَةِ Аллоҳ пайғамбарнинг ҳамда қийинчилик соатида унга эргашган муҳожирлар ва ансорларнинг тавбаларини қабул қилди (9/Тавба 117), ثُمَّ تَابَ عَلَيْهِمْ لِيَتُوبُوا Шундан сўнг Аллоҳ уларнинг тавбаларини қабул қилди, токи (9/Тавба 118); (2/Бақара 187). (2/Бақара 54).