ث ب ط
С-б-т
Аллоҳ буюради: فَثَبَّطَهُمْ وَقِيلَ اقْعُدُوا مَعَ الْقَاعِدِينَ Уларни дангаса қилиб қўйди ва (уларга): Ўтириб қолганлар билан ўтираверинглар, дейилди (9/Тавба 46); яъни уларни тутиб қолди ва машғул қилиб қўйди. ثَبَّطَهُ الْمَرَض ва أَثْبَطَهُ иборалари касалликнинг кишини тутиб қолиши, уни ҳар қандай ишдан тўсиши ва гўё ундан сира ажралмаслиги ҳолатини англатади.

