ث و ب
С-в-б
ثَوْب нинг асли — бирор нарсанинг илгари бўлган ҳолига ёки белгиланган, кўзланган, ўйланган ҳолига қайтишидир. أول الفكرة آخر العمل Фикрнинг боши амалнинг охиридир, деган сўзда ишора қилинган ҳол ҳам шудир. Дастлабки ҳолга қайтишга мисол ثَابَ فُلاَنٌ إِلَى دَارِهِ Фалончи уйига етиб борди ثاَبَتْ إِلَيَّ نَفْسِي : Нафсим ўзимга қайтди деган сўзлар кабидир.
Шунингдек, қудуқнинг оғзи устидаги сув ичиш жойига مَثَابَة деб ном берилган. Фикрда белгиланган ва кўзланган ҳолга қайтадиган нарсага мисол эса ثَوْب сўзидир. Унинг бундай номланишига сабаб — тўқиманинг илгари белгиланган ҳолга қайтишидир. ثَوَابُ الْعَمَل ҳам шунга ўхшашдир. ثَوْب нинг кўплиги أَثْوَاب ва ثِيَاب дир. Аллоҳ таолонинг وَثِيَابَكَ فَطَهِّرْ Либосларингизни покланг (74/Муддассир 4) ояти либоснинг покланиши маъносини англатади. Бу ердаги ثِيَاب нафсдан киноядир, деганлар ҳам бор. Шоир ҳам шу маънода шундай дейди:
85- ثِيَابُ بَنِي عَوْفٍ طَهَارَى نَقِيَّةٌ
85- Бани Авфнинг либослари пок ва доғсиздир.
Бу эса Аллоҳ таолонинг: إِنَّماَ يُرِيدُ اللَّهُ لِيُذْهِبَ عَنْكُمُ الرِّجْسَ أَهْلَ الْبَيْتِ وَيُطَهِّرَكُمْ تَطْهِيراً Эй Пайғамбарнинг хонадон аҳли, албатта, Аллоҳ сизлардан нопокликни кетказишни ва сизларни бутунлай поклашни истайди (33/Аҳзоб 33) оятида зикр қилган нарсанинг амр қилинишидир.
ثَوَاب эса, инсонга қилган ишларининг эвазига қайтадиган нарсадир. Шу сабабли жазо ҳам савобнинг айни ўзи деб қаралгани учун ثَوَاب деб номланади. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ҳам жазони амалнинг айни ўзи қилиб кўрсатган. فَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْراً يَرَهُ Бас, кимки зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, уни кўради (99/Залзала 7). оятда “яхшиликнинг эвази” дейилмаган.
ثَوَاب сўзи ҳам яхшилик, ҳам ёмонлик ҳақида ишлатилади, лекин кўпинча яхшилик ҳақида ишлатилиши кенг тарқалган. Аллоҳ таолонинг: وَ َلأُدْخِلَنَّهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا اْلأَنْهَارُ ثَوَاباً مِنْ عِنْدِ اللّهِ وَاللّهُ عِنْدَهُ حُسْنُ الثَّوَابِ Уларни Аллоҳ тарафидан берилган мукофот сифатида тагидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатларга киритаман; Аллоҳнинг ҳузурида савобнинг энг гўзали бордир (3/Оли Имрон 195); فَآتَاهُمُ اللّهُ ثَوَابَ الدُّنْيَا وَحُسْنَ ثَوَابِ اْلآخِرَةِ Аллоҳ уларга ҳам дунё савобини, ҳам охират мукофотининг энг гўзалини берди (3/Оли Имрон 148) деган сўзларида ҳам ثَوَاب шу маънода ишлатилган.
Шунингдек, مَثُوبَة сўзи ҳам هَلْ أُنَبِّئُكُمْ بِشَرٍّ مِنْ ذَلِكَ مَثُوبَةً عِنْدَ اللّهِ Айтинг: Сизларга Аллоҳнинг наздида мукофот жиҳатидан бундан ҳам ёмонроқ мақомда бўлганларнинг хабарини берайми? (5/Моида 60) ояти ҳам шу маънодадир. Бу مَثُوبَةٍ (савоб) сўзининг ёмонлик ҳақида истиора йўли билан ишлатилишидир. Худди بَشَارَة (хушхабар) сўзининг истиора йўли билан ишлатилиши каби. Аллоҳ буюради: وَلَوْ أَنَّهُمْ آمَنُوا وَاتَّقَََوْا لَمَثُوبَةٌ مِنْ عِنْدِ اللَّه خَيْرٌ Агар улар иймон келтириб, Аллоҳдан қўрққанларида, Аллоҳ тарафидан келадиган савоб яхшироқ бўларди (2/Бақара 103).
إِثاَبَة эса, севиладиган нарса ҳақида ҳам ишлатилади. Аллоҳ буюради: فَأَثَابَهُمُ اللّهُ بِمَا قَالُوا جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا اْلأَنْهَارُ Аллоҳ уларни шу айтган гаплари учун тагидан анҳорлар оқиб турувчи, ичида абадий қоладиган жаннатлар билан мукофотлади (5/Моида 85).
Баъзан севилмайдиган нарса ҳақида ҳам ишлатилади: فَأَثَابَكُمْ غَمَّاً بِغَمٍّ Уларга ғам устига ғамни мукофот қилиб берди (5/Моида 153). Бу ҳам илгари ўтганлар каби истиора йўли билан ишлатилишидир.
تَثْوِيب сўзи Қуръонда фақат ёқимсиз нарсалар учун ишлатилган: هَلْ ثُوِّبَ الْكُفَّارُ مَا كَانُوا يَفْعَلُونَُ Кофирлар қилмишларининг жазосини олдиларми? деб (83/Мутоффифун 36). Аллоҳ таолонинг: وَإِذْ جَعَلْنَا الْبَيْتَ مَثَابَةً لِلنَّاسِ وَأَمْناً Эсланг, Каъбани одамлар учун савоб қозонадиган жой ва омонлик макони қилган эдик (2/Бақара 125) деган сўзига келсак, бу ердаги مَثَابَة сўзининг маъноси — замонлар бўйлаб одамлар ундан савоб қозонадиган жой демакдир; айтилганидек, ичида савоб қозониладиган жой демакдир, деганлар ҳам бўлган.
ثَيِّب : Жуфтини йўқотган кишидир. Аллоҳ буюради: ثَيِّبَاتٍ وَأَبْكَاراً жувон ва қиз жуфтларни/аёлларни беради (66/Таҳрим 5).
Пайғамбар (сав) ҳам الثَّيِّبُ أَحَقُّ بِنَفْسِهَا Жувон аёл ўз никоҳи ҳақида қарор қилишга ҳақлироқдир деб буюрганлар.
تَثْوِيب сўзи чақириқнинг такрорланишидир. Азондаги تَثْوِيب ҳам шундан олинган. ثُوبَاء эса, инсон дуч келадиган нарсадир. Такрорланиб тургани учун шу номни олган. ثُبَة сўзи ташқи кўринишда бир-бирига қайтадиган, бир-бирига таянадиган жамоадир. Аллоҳ буюради: فَانْفِرُوا ثُبَاتٍ أَوِ انْفِرُوا جَمِيعاً Сўнг ё бўлинмаларга бўлинган ҳолда, ё ҳаммангиз баравар жангга чиқинглар (4/Нисо 71). Шоир эса шундай дейди:
وَقَدْ أَغْدو عَلَى ثُبَةٍ كِرَامٍ
86- Тонг саҳарда тарқоқ ҳолда турган қадрли бир жамоага ҳужум қилдилар.
ثُبَةُ الْحَوْضِ ҳовузнинг сув тўпланадиган қисмидир. Бу мавзу илгари [ ثبة моддасида] ўтган эди.