Ана ўша иймонли кимсалар Роббилари тарафидан берилган ҳидоят йўлидалар ва айнан уларгина охиратда нажот топувчилардир.
Сиз қидирган ف ل ح масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 40 та оят мавжуд.
umidlariga yetganlar, najotga erishasiz, najotga erishganlardir, muvaffaqiyatga erishingiz, najotga erishingiz, najot yuzi ko'rmasliklari, qutulishmaydi, qutulganlardir, muvaffaqiyatga erishasiz, falohga erishganlardir
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ана ўша иймонли кимсалар Роббилари тарафидан берилган ҳидоят йўлидалар ва айнан уларгина охиратда нажот топувчилардир.
Сиздан янги чиққан ойлар ҳақида сўрашади. Уларга: “У ой одамлар учун йил ҳисоблари ва ҳаж вақтини белгилашга ўлчовдир”, – деб айтинг. Каъба зиёратидан қайтишда уйларингизнинг орқа томонидан кириб келишингиз яхши иш эмас, ким Аллоҳдан қўрқса ўша яхши ишдир. Демак, уйларга эшикларидан кириб боринглар ва Аллоҳдан қўрқинглар. Шояд, шунда нажот топсангизлар.
Эй мўминлар, орангиздан хайрга чақирадиган, яхшиликка буюрадиган ва ёмонликдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўша кимсалар нажот топувчилардир.
Эй иймон келтирганлар, берган қарзларингизни бир неча баробар қилиб олиш ниятида судхўрлик иллати бўлган рибони еманглар. Аллоҳдан қўрқинглар, шояд, шунда нажот топсангизлар.
Эй иймон келтирганлар, мусибатларга сабр қилинглар, сабрда бардавом бўлинглар ва Аллоҳ йўлида бел боғлаб туринглар. Ҳамда Аллоҳдан қўрқинглар, шояд, шунда нажот топсангиз.
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва Унга яқинлашиш учун йўл ахтаринглар. Ҳамда Унинг йўлида жиҳод қилинглар. Шояд, шунда нажот топсангизлар.
Эй иймон келтирганлар, ароқ ва шароб каби маст қилувчи ичимликлар, қимор ўйнаш, бут-санамлар, фол очадиган чўплар шайтоннинг амалидан бўлган ифлос ишдир. Бас, ундан узоқлашинг шояд, шундай қилиб нажот топсангиз.
Эй Расулим, уларга: “Агар нопок нарсаларнинг кўплиги сени ҳайрон қолдирса ҳам, ифлос ва покиза нарсалар баробар бўлмайди”, – деб айтинг. Эй ақл эгалари, Аллоҳдан қўрқинглар, шояд, шунда нажот топсангизлар.
Аллоҳнинг шаънига нисбатан ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарган кимсадан ҳам золимроқ киши борми?! Шубҳасиз, золимлар нажот топмайдилар.
Эй Расулим, уларга: “Эй қавмим, қўлингиздан келган имкониятга қараб, бузуқ ақидангизга кўра амал қилаверинглар. Мен ҳам ўзимга буюрилгандек амал қилувчиман. Охират диёрининг чиройли оқибати кимга насиб қилишини яқинда билиб оласизлар. Чунки золимлар, албатта, нажот топмайди”, – деб айтинг.
Ўша қиёмат куни амалларингизни тортадиган ўлчов тарозиси ҳақдир. Кимнинг тарозилари оғир босса, ана ўшалар нажот топувчилардир.
Сизларни огоҳлантириш учун Роббингиз тарафидан келган эслатма ўз орангиздан бўлган кишига берилганидан ҳайрон қолдингизми? Аллоҳ сизларни Нуҳ пайғамбар қавмидан кейин Ер юзида ўринбосар қилиб қўйганини ва яратилиш бобида сизларнинг куч-қувватингизни зиёда қилганини ҳам эсланглар. Шундай экан, Аллоҳнинг сизга берган неъматларини ёдга олинглар шояд, шунда нажот топасизлар.
У кимсалар эса ҳузурларидаги Таврот ва Инжилда номи ёзилган, деб топган ва ўқиш ёзишни билмайдиган уммий – Расул ва Набийга эргашадиганлардир. Бу пайғамбар эса уларни яхши ишларни қилишга буюради ва ёмон ишлардан қайтаради. Уларга покиза ризқларни ҳалол қилади ва нопок нарсаларни ҳаром қилади. Ҳамда гарданларидаги оғир юкларни ва бўйинларидаги зиллат занжирларини улардан олиб ташлайди. Шунингдек, у кимсалар унга иймон келтирган, пайғамбарга ҳурмат бажо қилган ва унга ёрдам кўрсатганлардир. Ҳамда Расулга нозил қилинган нур бўлмиш Қуръон ҳукмларига эргашган зотлардир. Айнан ўшалар нажот топганлардир.
Эй иймон келтирганлар! Бирор бир душман тўдасига дуч келиб қолсангиз, матонат ва сабот билан туринглар. Шунингдек, Аллоҳни кўп эсга олинглар. Шояд, шунда зафар қучсангизлар.
Лекин Расул ва у билан бирга ҳақиқий иймон келтирганлар жонлари ва моллари билан жиҳод қилдилар. Яхшиликлар ана шулар учундир ҳамда улар зафар қучувчилардир.
Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки оятларини ёлғонга чиқарган кимсадан ҳам золимроқ киши борми?! Шубҳасиз, у жиноятчилар нажот топмайдилар.
Эй Муҳаммад, уларга: “Шубҳасиз, Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар асло нажот топмайдилар”, – деб айтинг.
Мусо уларга: “Сизларга ҳақиқат келган пайтда бу сеҳрми, дейсизлар? Ахир сеҳргарлар асло муваффақият қозонмайдилар”, – деди.
Юсуф яшайдиган уйида бўлган аёл ундан жинсий яқинлик қилишни нафси хоҳлаб қолди ва эшикларни беркитиб: “Қани, келақол”, – деди. Юсуф Зулайҳога: “Аллоҳ сақласин, ахир, у эринг менга турар жойимни яхшилаб берган хожам-ку?! Зинокор бўлган золимлар, ҳеч қачон нажот топмайдилар”, – деди.
Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш учун тилларингизга келган ёлғонни гапириб: “Бу ҳалол ва бу ҳаром”, – деб айтманглар. Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқувчи кимсалар нажот топмайдилар.