Лекин ёмонликлардан тавба қилган, ўзларини ўнглаб тузатган, Аллоҳга маҳкам боғланиб, динларида холис бўлган ана шундай кимсалар мўминлар билан биргадирлар.
Сиз қидирган أ ج ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 108 та оят мавжуд.
mukofotlari, mukofoti, sovrinlari, sovrini, mukofotlarini, haqi, ajrini, bir ajr, bir mukofot, ajrlaringiz
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Лекин ёмонликлардан тавба қилган, ўзларини ўнглаб тузатган, Аллоҳга маҳкам боғланиб, динларида холис бўлган ана шундай кимсалар мўминлар билан биргадирлар.
Аллоҳга ва пайғамбарларига иймон келтирган, улардан бирортасининг орасини ажратмай ишонадиган ана шундай кимсаларнинг мукофотларини яқинда, албатта, сўнгра бекам-кўст қилиб беради. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Бироқ уларнинг орасидан илмда пухта бўлганлар, сизга нозил қилинган Қуръонга ва сиздан олдинги нозил қилинган китобларга иймон келтирадиган мўминлар ҳамда намозни тўла адо этадиганлар, закотни берадиганлар, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирувчилар ҳам бордир. Ана ўша зотларга улкан мукофотни берамиз.
Аллоҳ иймон келтирган ва эзгу амалларни қилган кимсаларга мукофотларини тўлиқ қилиб беради ҳамда Ўз лутфидан неъматларни янада зиёда қилади. Аммо қул бўлишдан ор қилиб, такаббурлик қилганларни эса қаттиқ азоб билан жазолайди. Ўзлари учун Аллоҳдан бошқа дўст ҳам ва азобдан қутқарувчи ёрдамчи ҳам топа олмайдилар.
Мана бугун сизларга покиза нарсалар ҳалол қилинди. Шунингдек, китоб берилган яҳудий ва насроний динидагиларнинг таоми сизлар учун ҳалол ҳамда сизларнинг таомингиз ҳам улар учун ҳалолдир. Зино ва яширинча ўйнаш қилиб олиш мақсадида бўлмай, аксинча, маҳрларини бериб, ор-номусли мўмина аёллардан ва сизлардан олдин китоб берилганлардан иффатли аёлларни топиб никоҳингизга олишингиз ҳалол қилинди.
Аллоҳ иймон келтирган ва эзгу амалларни қилган кимсалар учун мағфират ва улкан ажр-мукофотлар ваъда қилди.
Ана у пайғамбарларнинг барчалари Аллоҳ ҳидоятга бошлаган зотлардир, сиз ҳам уларнинг йўлларига эргашинг. Эй Муҳаммад, уларга: “Мен сизлардан бу даъватим учун бирон бир ҳақ талаб қилмайман. Бу Қуръон бутун оламлар учун фақат бир эслатмадир холос”, – деб айтинг.
Шундай қилиб, сеҳргарлар фиръавнга етиб келдилар ва унга: “Борди-ю бизлар Мусога қарши ғалаба қилувчилардан бўлсак у ҳолда бизга бирор бир мукофот борми?” – дедилар.
Китобни маҳкам ушлаган ва намозларини қоим қилган кимсалар бўлса, албатта, Биз ислоҳ қилувчиларнинг ажрини беҳуда кетказмаймиз.
Ҳамда билиб қўйинглар: мол-дунёнгиз ва фарзандларингиз фақатгина бир синовдир. Аллоҳнинг ҳузурида эса улкан ажру мукофот бордир.
Улар у ерда абадий қоладилар. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида улкан ажр бордир.
Мадина аҳолиси ва уларнинг атрофидаги аъробийлар учун Расулуллоҳдан ортда қолишлари ва ундан кечиб ўзларини ундан устун қўйишлари тўғри иш эмас эди. Шундай бўлиш кераклигининг боиси уларга Аллоҳ йўлида бирор бир ташналик, машаққат ёки очлик етса-да ҳамда кофирларни аччиқлантирадиган қадам боссалар ва душманга қарши бирор мусибат етказиб зафар қучсалар, албатта, уларга шу сабабли солиҳ амал ёзилади. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларнинг мукофотини зое қилмайди.
Бас, агар менинг ўгитларимдан юз ўгирсангиз, сизлардан мен хизматим учун бирор ҳақ сўраганим йўқ. Менинг ажрим фақат Аллоҳнинг зиммасида. Мен Аллоҳга таслим бўлган мусулмонлардан бўлишга амр қилинганман.
Бас, агар менинг ўгитларимдан юз ўгирсангиз, сизлардан мен хизматим учун бирор ҳақ сўраганим йўқ. Менинг ажрим фақат Аллоҳнинг зиммасида. Мен Аллоҳга таслим бўлган мусулмонлардан бўлишга амр қилинганман.
Лекин оғир кунларда сабр қилган ва яхши амалларни, қиладиган зотлар борки, ана улар учун мағфират ва улкан мукофот бордир.
Эй қавмим, сизлардан бу пайғамбарлик даъвати учун мол-дунё сўрамайман. Менинг мукофотим фақат Аллоҳнинг зиммасидадир. Мен сизнинг талабингиз билан Аллоҳга иймон келтирганларни ёнимдан қувиб ҳайдовчи эмасман. Шубҳасиз, улар Роббилари билан юзма-юз бўлувчилардир. Лекин сизларни жоҳиллик қилаётган қавм эканингизни кўриб турибман.
Эй қавмим, пайғамбарлик вазифам учун унга сизлардан бирор-бир ҳақ сўрамайман. Менинг ажру мукофотим фақат мени йўқдан бор қилиб яратган Зот зиммасидадир. Ахир ақл ишлатмайсизми?!
Эй қавмим, пайғамбарлик вазифам учун унга сизлардан бирор-бир ҳақ сўрамайман. Менинг ажру мукофотим фақат мени йўқдан бор қилиб яратган Зот зиммасидадир. Ахир ақл ишлатмайсизми?!
Сабр қилинг, бас, албатта, Аллоҳ гўзал иш қилувчиларнинг мукофотини зое қилмайди.
Шундай қилиб, Юсуфни Миср ерида ўзи хоҳлаган жойида яшайдиган имконни бердик. Биз раҳматимизни хоҳлаган кишиларга етказамиз ва яхши иш қилувчиларнинг мукофотини йўққа чиқармаймиз.