Ҳақ бўлган қиёмат ваъдаси яқинлашганда бирдан у куфр келтирган кимсаларнинг кўзлари даҳшатдан қотиб: “Эҳ ҳолимизга вой бўлсин, бизлар ростдан ҳам бундан ғафлатда эдик, аксинча, бизлар золим эканмиз”, – дейдилар.
Сиз қидирган ق ر ب масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 96 та оят мавжуд.
yaqinlash-, yaqinlarga, va yaqinlarga, (ularga) yaqinman, bularga yaqinlashmang, yaqindir, va yaqinlar, ularga yaqinlashmang, yanada yaqinroqdir, va (Allohga) yaqin bo'lganlardandir
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ҳақ бўлган қиёмат ваъдаси яқинлашганда бирдан у куфр келтирган кимсаларнинг кўзлари даҳшатдан қотиб: “Эҳ ҳолимизга вой бўлсин, бизлар ростдан ҳам бундан ғафлатда эдик, аксинча, бизлар золим эканмиз”, – дейдилар.
Бас, агар юз ўгирсалар, уларга: “Мен сизларга ваҳийни ҳаммага баробар қилиб эшиттирдим. Сизларга ваъда қилинаётган қиёмат яқинми ё узоқми билмайман”, – денг.
Ана улар фойдасидан кўра зарари яқинроқ бўлганга илтижо қиладилар. Улар қандай ҳам ёмон ёрдамчи ва қандай ҳам ёмон ҳамроҳ!
Сизлардан фазилат ва бойлик эгалари қариндошларга, мискинларга, ва муҳожирларга Аллоҳ йўлида эҳсон қилмасликка қасам ичмасин, балки уларни афв қилиб, кечириб юборсинлар. Аллоҳ сизларни мағфират қилишини истамайсизларми?! Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Фиръавн уларга: “Ҳа, агар шундай бўлса, албатта, сизлар менинг яқинларимдан бўласизлар”, – деди.
Яқин қариндошларингизни Аллоҳ азобидан огоҳлантиринг.
Бас, қариндош, мискинлар ва мусофир ҳақини хайру-эҳсон қилиш билан адо қилинг. Ана шу Аллоҳнинг розилигини истайдиганлар учун яхши амалдир. Айнан мана шундай одамлар охиратда нажот топувчидирлар.
Одамлар сиздан қиёмат қачон қоим бўлиши ҳақида сўрайдилар. Уларга: “Унинг илми фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир”, – деб айтинг. Қаердан биласиз, балки, қиёмат яқинда бўлар.
На мол-дунёларингиз ва на фарзандларингиз сизларни Бизнинг даргоҳимизга яқин қила олмайди. Лекин ким иймон келтирган ва солиҳ амал қилган бўлса, ана ўшаларгагина қилган амаллари туфайли кўпайтирилган мукофот бордир. Улар жаннатдаги кўшкларда омонликда бўладилар.
Эй Расулим, уларга: “Агар мен йўлдан озсам, бас, фақат ўз зараримга йўлдан озаман ва агар ҳидоят топсам ҳам Роббим менга ваҳий қилаётган нарса туфайли топаман”, – деб айтинг. Албатта, У ҳамма нарсани эшитувчи – Самиъ ва бандаларига яқин – Қориб Зотдир.
Эй Расулим, агар сиз мушрик ва кофирларни даҳшатга тушиб, қочгани жой бўлмаган ва яқин бир макондан дўзах томон тутиб кетилган пайтларида кўрсангиз эди!
Қиёмат кунида ҳеч бир гуноҳ юкини кўтарувчи ўзга кишининг юкини кўтармайди. Агар гуноҳ юки оғир эгаси ўз юкини кўтаришга бировни чақирса ҳам, гарчи чақирилувчи унинг қариндоши бўлса-да, у гуноҳдан бирор нарса юклатилмайди. Эй Муҳаммад, сиз фақат Роббиларидан ғойибона қўрқадиган ва намозни тўлиқ адо этган зотларнигина огоҳлантира оласиз. Кимки покланса, у фақат ўзи учун покланган бўлади. Охир оқибат қайтиш фақат Аллоҳнинг ҳузуригадир.
Огоҳ бўлингиз, эй инсонлар, холис дин ёлғиз Аллоҳникидир. Ундан ўзгани дўстлар қилиб олган кимсалар: “Биз фақат уларга бизни Аллоҳга жуда яқин қилишлари учунгина ибодат қиламиз”, – дейдилар. Шубҳасиз, Аллоҳ қиёмат кунида ихтилоф қилаётган нарсалари хусусида уларнинг ўртасида ҳақ билан ҳукм қилади. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва ношукр кимсаларни тўғри йўлга бошламайди.
Аллоҳ ҳақ билан китобни ва адолат тарозисини туширган Зотдир. Қаердан биласиз, эҳтимол, қиёмат соати яқиндир.
Аллоҳнинг иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган бандаларига берадиган хушхабари мана шудир. Эй Муҳаммад, уларга: “Мен сизлардан бу даъватим учун ҳақ сўрамайман, фақат қариндошчиликдаги меҳринигина сўрайман”, – деб айтинг. Кимки, бирор яхши амал қилса, унинг учун ўша амалида яхшиликни зиёда қиламиз. Албатта, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва кўп савоб берувчи – Шакур Зотдир.
Қани энди, Аллоҳни қўйиб, У Зотга яқинлаштирувчи деб тутган сохта илоҳлари ҳалокатдан қутулишлари учун уларга ёрдам берсалар бўлмайди-ми!? Йўқ, улар кўздан ғойиб бўлиб қолдилар. Ана бу уларнинг уйдирма ҳамда тўқиб олган нарсаларидир.
Эй Муҳаммад, дарҳақиқат, Аллоҳ мўминлардан дарахт остида сизга байъат қилаётган вақтларида рози бўлди. Бас, Аллоҳ уларнинг дилларидаги садоқатни билиб, уларга хотиржамлик туширди ва уларни Хайбар жангидаги яқин ғалаба билан мукофотлади.
Қасам бўлсинки, Аллоҳ Расулининг кўрган тушини ҳақ билан тасдиқлади. Эй мўминлар, иншоаллоҳ, албатта, сизлар Масжид ул-Ҳаромга омонликда, сочларингизни қирдирган ёки қисқартирган ҳолларингизда қўрқмасдан кирасизлар. Бас, Аллоҳ сизлар билмаган нарсани билиб, Макка фатҳидан олдин яқин Хайбар ғалабасини насиб қилди.
Инсонни Биз яратганмиз, демак, унинг нафси васваса қиладиган, нарсаларни ҳам биламиз. Биз унга жон томиридан ҳам яқинроқмиз.
Жарчи Исрофил фаришта яқин бир макондан туриб нидо қиладиган кунда унга қулоқ тутинг.