Уни уларга яқин қилиб: “Қани, таомдан емайсизларми?” – деди.
Сиз қидирган ق ر ب масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 96 та оят мавжуд.
yaqinlash-, yaqinlarga, va yaqinlarga, (ularga) yaqinman, bularga yaqinlashmang, yaqindir, va yaqinlar, ularga yaqinlashmang, yanada yaqinroqdir, va (Allohga) yaqin bo'lganlardandir
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Уни уларга яқин қилиб: “Қани, таомдан емайсизларми?” – деди.
Қиёмат соати яқинлашиб қолди. Мана ой ҳам бўлинди.
Айнан ўшалар неъмат боғларида Аллоҳга яқин бўлган зотлардир.
Биз эса унга сизлардан кўра яқинроқмиз, лекин сизлар буни кўрмайсизлар.
Бас, аммо ўша вафот этган кимса Аллоҳга яқинлардан бўлса,
Аллоҳ қишлоқ ва шаҳарларнинг кофир аҳолисидан пайғамбарига ўлжа қилиб берган нарсалар – токи сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина қўлма-қўл бўлиб юраверадиган нарса бўлиб қолмаслиги учун – Аллоҳга, Пайғамбарга ва у зотнинг қариндошлари, етимлар, мискинлар ва мусофирларга тегишлидир. Пайғамбар сизларга нимани келтирган бўлса олинглар, сизларни нимадан қайтарган бўлса ундан қайтинглар ва Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ жазоси қаттиқ Зотдир.
Улар худди ўзларидан озгина олдин, ўз қилмишларининг уқубатини татиган, Бадр жангида енгилган мушриклар кабидир. Уларга охиратда ҳам аламли азоб бор.
Аллоҳ сизларга яна бошқа сизлар уни яхши кўрадиган бир неъматни ҳам беради. У Аллоҳ томонидан бўладиган ғалаба ва яқинда рўй берувчи фатҳдир. Эй Расулим, мўминларга мана шу хушхабарни етказинг.
Сизлардан бирингизга ўлим они келганда: “Эй Роббим, мени озгина ҳаётда қолдирсанг, мен садақа қилиб, солиҳ бандалардан бўлсам”, – деб айтиб қолишидан олдин, Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қилинглар!
Биз эса уни яқин деб биламиз.
Эй Муҳаммад, кофирларга: “Сизларга ваъда қилинаётган азоб яқинми ёки Роббим унга узоқ муҳлат қилганми, билмайман”, – деб айтинг.
Дарҳақиқат, Биз сизларни яқин келажакда бўладиган азобдан огоҳлантирдик. У кунда ҳар бир киши ўзи қилиб ўтган нарсани кўради. Кофир кимса эса: “Эҳ, кошки эди, тупроқ бўлиб кетсам”, – дейди.
Унга Аллоҳга яқин фаришталар гувоҳ бўладилар.
Тасним – Аллоҳга яқин бандалар ичадиган бир чашмадир.
Хоҳ у қариндош етим бўлсин.
Йўқ! Эй Муҳаммад, сиз унга итоат қилманг ва ёлғиз Аллоҳга сажда қилиб, Унга яқин бўлинг!