У кунда тақводорларни Раҳмон ҳузурига ҳайъат ҳолида тўплаб борамиз.
Сиз қидирган ح ش ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 43 та оят мавжуд.
to'planasizlar, va haydab olib borilasiz, olib borilasiz, bilsinki U to'playdi, to'plaganimiz, to'planadilar, borib to'planadigan joyingiz, va to'plab keltirganimizda, birlashtiradigan, to'plovchilar (sifatida)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
У кунда тақводорларни Раҳмон ҳузурига ҳайъат ҳолида тўплаб борамиз.
Мусо унга: “Ваъда қилинган вақтингиз одамлар чошгоҳда тўпланадилар зийнат байрами кунидир”, – деди.
Сур чалиниб, барча одамлар тирилтириладиган ўша кунда жиноятчиларни кўзлари қўрқувдан кўкариб кетган ҳолларида жамлаймиз.
Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта, унинг учун дунёда тор ҳаёт бўлади. Ҳамда уни қиёмат кунида кўзлари кўр ҳолда тирилтирамиз.
У одам: “Эй Роббим, нима учун мени кўзим кўр ҳолда тирилтирдинг, ахир мен дунёда кўрадиган эдим-ку?!” – дейди.
У сизларни ер юзида яратиб, сўнгра таратган Зотдир. Қиёмат куни, албатта, Унинг ҳузурига йиғиласизлар.
У кунда Роббингиз мушрикларни ҳам, Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларини ҳам жамлаб уларга: “Менинг анави бандаларимни сизлар йўлдан оздирдингизми ёки ўзлари йўлдан оздиларми?” дейди.
Улар жаҳаннам томон юзтубан ҳолларида тўпланадилар. Ана ўшалар маконлари энг ёмон ва бутунлай йўлларидан адашган кимсалардир.
Фиръавннинг аъёнлари: “Ҳозирчалик уни ва акаси Ҳорунни ўз ҳолига ташлаб қўй. Шаҳарларга сеҳргарларни йиғиб келувчиларни жўнатгин”, – дедилар.
Мусо ва унинг қавми йўлга тушганларидан хабар топган фиръавн барча шаҳарларга аскар йиғувчиларни жўнатди.
Сулаймон учун жин, инс ва қушлардан иборат лашкарлари тўпланиб, унинг қаршисида тизилган ҳолларида турдилар.
Ўша кунда ҳар бир умматдан оятларимизни ёлғонга чиқарган гуруҳларни тўплаймиз кейин улар саф-саф бўлиб тизилиб турадилар.
У кунда Аллоҳ мушрикларнинг барчасини йиғиб, кейин фаришталарга: “Ана улар сизларга ибодат қилармидилар?” – дейди.
Эй фаришталар, зулм қилган кимсалар ва уларнинг жуфтларини ҳамда Аллоҳдан бошқага ибодат қилиб ўтган нарсаларини тўпланглар.
Шунингдек, ҳар тарафдан тўпланувчи қушларни ҳам Довудга бўйсундириб қўйдик. Тоғлар ва қушларнинг барчалари унга итоат қилиш учун қайтувчидир.
Аллоҳнинг душманлари дўзахга ҳайдалиш учун тўпланиб, кейин улар тизилиб қўйиладиган кунни эсланг.
Қиёмат куни барча инсонлар ҳисобот учун Унинг ҳузурига жам қилинганда, ўша бутлар уларга душман ва уларнинг ибодат қилганларини ҳам инкор қилувчи бўладилар.
У кунда уларнинг устидаги ер ёрилиб, шошган ҳолларида қабрларидан чиқиб келадилар. Бу Бизга осон бўлган тўплашдир.
Эй мўминлар, сизлар ўзаро махфий суҳбат қилганингизда гуноҳ, адоват ва пайғамбарга итоатсизлик қилиш тўғрисида шивирлашманглар, балки яхшилик ва тақво ҳақида шивирлашинглар ҳамда сизлар Унинг ҳузурига тўпланадиган Зот бўлган Аллоҳдан қўрқинглар!
У аҳли китоб бўлган яҳудийлардан куфр келтирган кимсаларни ўз диёрларидан биринчи ҳайдаш учун чиқариб юборган Зотдир. Эй мўминлар, сизлар уларни чиқиб кетишларини ўйламаган эдингиз. Улар ҳам ўзларининг қалъаларини Аллоҳнинг азобидан сақловчи деб ўйлаган эдилар. Бас, Аллоҳнинг азоби улар ҳисобга олмаган томондан келди ва дилларига қўрқинч солди. Улар уйларини ўз қўллари ва мўминларнинг қўллари билан бузар эдилар. Бас, эй ақл эгалари, бу ҳодисалардан ибрат олинглар!