Ана шундай золим кимсалар абадий охиратни унутиб, унинг ўрнига ўткинчи дунё ҳаётини сотиб олгандирлар. Модомики шундай экан, улардан азоб енгиллатилмайди ҳамда уларга охиратда жазодан қутулиш учун ёрдам берилмайди.
Сиз қидирган خ ف ف масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 17 та оят мавжуд.
hech yengillatilmaydi, yengillatilmaydi, bir yengillatish, yengillatilmaydi, yengillatmoq, yengil kelsa, yengil, yengillashdi, (kerak) yengil ravishda, oson foydalanasiz yengil
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ана шундай золим кимсалар абадий охиратни унутиб, унинг ўрнига ўткинчи дунё ҳаётини сотиб олгандирлар. Модомики шундай экан, улардан азоб енгиллатилмайди ҳамда уларга охиратда жазодан қутулиш учун ёрдам берилмайди.
Кофирлар лаънат ва дўзах ичида мангу қоладилар. Улардан азоб енгиллатилмайди ва уларнинг юзларига назар ҳам қилинмайди.
Эй мўминлар, сизларга ноҳақ ва қасддан ўлдирилган кишилар хусусида озод киши муқобилига озод кишидан, қул учун қулдан, аёл киши учун аёлдан қасос олиш фарз қилинди. Борди-ю ўлдирилганнинг туғишган биродари томонидан товон тўлаш эвазига рози бўлиниб у афв қилинса, унда маъқул томонга эргашиш ва унга хунини чиройлик тарзда тўлаб бериши керак. Бу ҳукм Роббингиз томонидан сизларга енгиллик ва раҳматдир. Агар кимда-ким шундай енгиллик ва раҳматдан кейин ҳам ҳаддидан ошадиган бўлса, унга аламли азоб бордир.
Улар у ерда мангу қолувчилардир. Улардан азоб енгиллатилмайди ва уларга муҳлат ҳам берилмайди.
Аллоҳ сизларга енгиллик бўлишини хоҳлайди. Чунки инсон заиф қилиб яратилгандир.
Агарда кимнинг тарозилари енгил келса, ана улар оятларимизга иймон келтирмай зулм қилганлари учун ўзларига зиён қилган кимсалардир.
У сизларни бир жондан яратган ҳамда унга уйланиб ором топиши учун ундан жуфти Ҳаввони вужудга келтирган Зотдир. Вақтики, Одам унга қўшилгач, жуфти Ҳавво енгил ҳомиладор бўлди ва шу ҳолда у билан бир муддат юрди. Сўнгра ҳомила оғирлашиб туғиш вақти келганда иккови Роббиларига дуо қилиб: “Агарда бизларга солиҳ бир фарзанд ато этсанг, албатта, шукр қилувчилардан бўламиз”, – дедилар.
Энди эса Аллоҳ сизлардан юкни енгиллаштирди ва сизларда ожизлик борлигини билди. Бас, агар сизлардан юзта сабрли мўмин бўлса, энди икки юзта кофирни енгади. Борди-ю сизлардан минг нафар бўлса, Аллоҳнинг изни билан икки минг нафарни енгади. Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир.
Эй иймон келтирганлар, сизларга оғир келса ҳам, енгил келса ҳам, жангга чиқинглар. Аллоҳ йўлида молларингиз ва жонларингиз билан жиҳод қилинглар. Агар билсангиз эди, мана шу ишингиз сиз учун яхшироқдир.
Аллоҳ сизлар учун уйларингизни оромгоҳ қилди ва сизлар учун чорва ҳайвонларининг териларидан сафар қилиб кўчиб ўтадиган кунингизда ва етиб келиб жойлашадиган кунингизда уни енгил кўтариб кета оладиган чодир уйлар қилди. Ҳамда қўйларнинг жунларидан, туяларнинг юнгларидан ва эчкиларнинг қилларидан маълум бир вақтга қадар фойдаланиладиган жиҳоз ва ашёлар қилди.
Зулм қилганлар қиёматда азобни кўрганларида улардан бу азоб енгиллатилмайди ва уларга муҳлат ҳам берилмайди.
Кимнинг тарозилари енгил бўлса, бас, ана ўшалар нафсларига зарар қилдилар. Улар жаҳаннамда мангу қолувчилардир.
Бас, эй Муҳаммад, уларнинг озорларига сабр қилинг. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Охиратга ишонмайдиган кимсалар сизни суст деб ҳисобламасинлар.
Куфр келтирган кимсаларга эса жаҳаннам оташи бордир. Уларга яна бир бор ўлишлари учун ҳукм қилинмайдики ўлсалар. Шу билан бирга, улардан дўзах азоби ҳам енгиллатилмайди. Биз ҳар бир кофирни мана шундай жазолаймиз.
Шунда дўзахдаги кимсалар жаҳаннам қўриқчиларига: “Роббингизга дуо қилинглар, бизлардан бирор кун азобни енгиллатсин”, – дейдилар.
Бас, фиръавн қавмини ерга урди ва улар унга итоат қилдилар. Дарҳақиқат, улар фосиқлар қавми эдилар.
Аммо кимнинг тортилган яхши амаллари енгил келса,