Эй Расулим, уларга: “Агар Аллоҳ ҳузурида охират диёри бўлган жаннат бошқа одамларга эмас, холис сиз учун хос бўлса, ҳамда сўзингизда ростгўйлардан бўлсангиз, қани, унда ўзингизга ўлимни бир орзу қилиб кўринглар-чи!” – деб айтинг.
Сиз қидирган خ ل ص масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 31 та оят мавжуд.
haqiqatan, chin dildan bog'langanmiz, va qiluvchilar, faqat, xos qilib, faqat ularnikidur, ixlosga erishtirilgan, uni (o'ziga) xos (do'st) qilay, (bir chetga) chekildilar, ixlosli
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Расулим, уларга: “Агар Аллоҳ ҳузурида охират диёри бўлган жаннат бошқа одамларга эмас, холис сиз учун хос бўлса, ҳамда сўзингизда ростгўйлардан бўлсангиз, қани, унда ўзингизга ўлимни бир орзу қилиб кўринглар-чи!” – деб айтинг.
Эй Расулим, уларга: “У сизу бизнинг Роббимиз бўлгани ҳолда, Аллоҳ ҳақида биз билан тортишасизларми? Дарҳақиқат, бизнинг қилган амалимиз ўзимизга, шунингдек, сизнинг ҳам қилган амалингиз ўзингизга. Биз Унга чин дилдан ихлос қилувчилармиз”, – деб айтинг.
Лекин ёмонликлардан тавба қилган, ўзларини ўнглаб тузатган, Аллоҳга маҳкам боғланиб, динларида холис бўлган ана шундай кимсалар мўминлар билан биргадирлар.
Мушриклар яна: “Бу ҳайвонларнинг қорнидагилар тирик туғилса, фақат эркакларимизга хос бўлиб, хотинларимизга эса ҳаромдир. Агар ўлик бўлиб туғилса, у ҳолда улар унга шерикдирлар”, – дейдилар. Аллоҳ уларнинг бундай хулосалари учун яқинда жазо беради. Албатта, У ҳикмат эгаси – Ҳаким ва ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Эй Расулим, уларга: “Роббим адолатга буюрган. Ҳар сажда қилинадиган жойда юзингизни қиблага тўғирланглар. У Зотнинг динига ибодатингизда холислардан бўлиб дуо қилинглар. Сизларни аввал қандай яратган бўлса, яна ўша ҳолга қайтасизлар.
Эй Муҳаммад, уларга: “Аллоҳнинг бандалари учун чиқарган зийнатни ва покиза ризқларни ким ҳаромга чиқарди?” – деб айтинг. Яна уларга: “Улар бу дунё ҳаётида иймон келтирган кимсалар ва бошқалар учундир, қиёмат кунида эса мўминларга хосдир”, – деб айтинг. Шундай қилиб, биладиган қавмлар учун оятларни батафсил баён қилиб бермоқдамиз.
У сизларни қуруқлик ва денгизда сайр қилдирадиган Зотдир. Сизлар кемада бўлган чоғингизда ва майин шамоллар билан у йўловчиларни олиб кетарди. Ҳамда улар бу сайр билан хурсанд бўлиб турганларида бирдан қаттиқ шамол эсиб, уларга ҳар тарафдан тўлқин уриб келиб, ўзларини у тўлқин билан қуршовда қолганларини сезиб, Аллоҳга динни холис қилган ҳолларида: “Агар бизни мана шундан халос қилсанг, албатта, шукр қилувчи бандалардан бўламиз”, – дея илтижо қиладилар.
Ҳақиқатан, Зулайҳо унга мойил бўлди, Агар Роббисининг огоҳлантириши ва хиёнатнинг гуноҳлиги тўғрисидаги аломатини эътиборсиз қолдириб, кўрмаганида, Юсуфнинг кўнгли ҳам бунга мойил бўлар эди. Шундай қилиб, ундан ёмонлик ва фаҳшни буриб юбордик ва бундан сақладик. Албатта, у холис бандаларимиздандир.
Буларни эшитган подшоҳ: “Уни дарҳол ёнимга олиб келинг, мен уни ўзимга хос кишилардан қилиб оламан”, – деди. Юсуф келтирилиб подшоҳ у билан гаплашгач: “Сен, албатта, бугундан бошлаб бизнинг ҳузуримизда мартабали ва ишончли кишилардансан”, – деди.
Охири ундан ноумид бўлишгач, бир четга чиқиб, ўзаро шивирлашиб маслаҳатлашдилар. Уларнинг катталари: “Отангиз устингизда Аллоҳдан васиқа олиб қолганини ва бундан олдин Юсуф ҳақида ҳам нуқсон қилганингизни билмай қолдингизми?! Бас, то отам менга рухсат бермагунча ёки Аллоҳ мен учун бирор ҳукм қилмагунча мана шу ердан асло қимирламайман. У Зот ҳукм қилувчиларнинг энг яхшисидир”, – деди.
Уларнинг орасидан ихлосли бандаларинг бундан мустаснодир.
Албатта, сизлар учун чорва ҳайвонларида ҳам ибрат бордир. Сизларга уларнинг қоринларидаги нажосат ва қон орасидан сизиб чиқувчи, шундай бўлса ҳам, ичувчиларга осон ютумли ва тоза бўлган сутни ичирамиз.
Эй Муҳаммад, ушбу китобда Мусо пайғамбар қиссасини ҳам ёдга олинг. Ҳақиқатан, у танлаб олинган расул ва пайғамбар эди.
Қачонки, улар кемага минсалар чўкиб кетишдан қўрқиб, Унинг динига ихлос қилган ҳолларида Аллоҳга дуо қиладилар. Бас, агар Аллоҳ уларни эсон-омон қуруқликка чиқариб, нажот бергач, қарабсизки, яна улар Аллоҳга ширк келтира бошлайдилар.
Қачонки, одамларни денгизда кетаётганларида тоғлардек тўлқинлар ўраб олса, Аллоҳнинг динига ихлос этган ҳолларида дуо қила бошлайдилар. Бас, қачонки, Аллоҳ уларга нажот бериб, эсон-омон қуруқликка чиқарса, у ҳолда улардан айримларигина тўғри йўл тутувчидир. Бизнинг оятларимизни фақат барча хоин ва ношукр кимсаларгина инкор қиладилар.
Эй Пайғамбар, албатта, Биз сизга маҳрларини берган жуфтларингизни, Аллоҳ сизга жангларда ўлжа қилиб берган қўл остингиздаги чўриларингизни, сиз билан бирга ҳижрат қилган амакингизнинг қизларини ва аммаларингизнинг қизларини, тоғангизнинг қизларини ва холаларингизнинг қизларини яна ҳар қандай мўмина аёлни – агар у ўзини пайғамбарга тортиқ қилса ва пайғамбар уни маҳрсиз ўз ниқоҳига олишни истаса, бу аёлларни сиз учун ҳалол қилдик. Маҳрсиз уйланиш барча мўминлар учун эмас, холис сиз учундир. Биз мўминларга жуфтлари ва қўл остиларидаги чўрилари ҳақида нимани фарз қилганимизни аниқ билганмиз. Бу сизга танглик бўлмаслиги учундир. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Фақат Аллоҳнинг ихлосли бандалари бундан мустаснодир.
Фақат Аллоҳнинг ихлосли бандаларигина ҳалокатга дучор бўлмадилар.
Фақат Аллоҳнинг ихлосли бандаларигина бундан мустаснодир.
Фақат Аллоҳнинг ихлосли бандалари Аллоҳни тўғри сифатлайдилар.