Сеҳргарлар белгиланган жойга келганларида фиръавнга: “Агар албатта, биз ғолиб чиқсак, бизлар учун бир мукофот борми?” – дедилар.
Сиз қидирган س ح ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 63 та оят мавжуд.
sehrini, saharlarda, bir sehrdan, bir sehrdir, bir sehrgardir, sehrgarlarni, sehrgarlar, sehr qildilar, bir sehr, bizni sehr qilish uchun
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Сеҳргарлар белгиланган жойга келганларида фиръавнга: “Агар албатта, биз ғолиб чиқсак, бизлар учун бир мукофот борми?” – дедилар.
Бас, бирдан сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида ерга йиқилдилар.
Фиръавн ғазабланиб: “Ҳали мен сизларга рухсат бермасимдан олдин унга иймон келтирдингларми?! Албатта, у Мусо сизларга сеҳр ўргатган каттангиздир. Бас, яқинда биласизлар. Онт ичаманки, қўл-оёқларингизни чаппасига кесиб ташлайман, кейин барчангизни оломон олдида осиб қўяман”, – деди.
Улар пайғамбарларига: “Сен аниқ сеҳрланган кимсалардансан”, – дедилар.
Улар Шуъайбга: “Чиндан ҳам, сен сеҳрланган кимсалардансан”, – дедилар.
Бас, қачонки, мўъжизаларимиз уларга очиқчасига кўринувчи ҳолда етиб келганда, улар: “Бу аниқ сеҳрдир”, – дедилар.
Бас, қачонки, Мусо уларга аниқ мўъжизаларимиз билан келгач, улар: “Бу тўқима сеҳрдан бошқа нарса эмас. Бу нарсани аввалги ота-боболаримиз замонида рўй берганини эшитган эмасмиз”, – дедилар.
Бас, қачонки, уларга ҳузуримиздан ҳақ пайғамбар келгач эса, улар: “Муҳаммадга ҳам Мусога берилган мўъжизавий нарсалар берилганида эди бизлар унга эргашган бўлардик”, – дедилар. Ахир, улар илгари Мусога берилган нарсани ҳам инкор қилмаганмидилар?! Улар: “Таврот ва Қуръон бир-бирини қўллаб-қувватлайдиган икки сеҳрдир, биз уларнинг ҳаммасини инкор қилувчилармиз”, – дедилар.
Қачонки, уларга оятларимиз равшан ҳолда тиловат қилинса, улар: “Бу Муҳаммад фақат сизларни ота-боболарингиз ибодат қилиб ўтган нарсалардан тўсишни хоҳлайдиган кимсадир”, – дейдилар. Бунинг устига яна: “Бу Қуръон фақат тўқилган бир уйдирмадир”, – дейдилар. Куфр келтирган кимсалар ўзларига ҳақ бўлган Қуръон келган пайтда: “Бу китоб аниқ бир сеҳрдан иборатдир”, – дейдилар.
Бу оятлар фақат аниқ бир сеҳрдир, дейдилар.
Макка мушриклари уларга ўзларидан огоҳлантирувчи бир пайғамбар келганидан ажабландилар. Кофирлар: “Бу бир ёлғончи сеҳргардир”, – дедилар.
Мусо пайғамбарни фиръавн, Ҳомон ва Қорун олдига юбордик. Улар: “Мусо ёлғончи ва сеҳргардир”, – дедилар.
Лекин уларга ҳақ Қуръон келган пайтда: “Бу сеҳрдир, бизлар уни инкор қилувчилармиз кофирдирмиз”, – дедилар.
Улар мўъжизаларни кўрганларида: “Эй сеҳргар, дуойингни қабул қилиши хусусидаги сенга берган аҳдига биноан Роббингга бизлар учун дуо қил бизларни азобдан халос қилсин, шунда биз албатта, ҳидоят топувчилардан бўламиз”, – дедилар.
Қачон уларга оятларимиз баён этувчи ҳолида тиловат қилинса, куфр келтирган кимсалар ҳақ Қуръон тўғрисида у ўзларига келган пайтда: “Бу аниқ сеҳрдир”, – дедилар.
Саҳарларда улар қилган хатолари учун Аллоҳдан мағфират сўрар эдилар.
У ўз аркони давлатига суяниб, Аллоҳга иймон келтиришдан юз ўгирди ва ёнидагиларга: “Мусо сеҳргар ёки бир мажнундир”, – деди.
Худди шунингдек, Макка мушрикларидан аввалги кофирларга бирор пайғамбар келса, улар ҳам, албатта, уни сеҳргар ёки мажнун, дер эдилар.
Қани, бу ҳам сеҳрми ёки сизлар кўрмаяпсизларми?!
Агар Қурайш кофирлари яна бирор мўъжиза кўрсалар, юз ўгирадилар ва: “Бу давом этаётган сеҳр-ку!” дейдилар.