Кейин адолатли ҳукм чиқариш учун уни Сулаймонга ўргатдик. Ҳар иккисига ҳикмат ва илм бердик. Довуд билан бирга тасбеҳ айтсин деб тоғларни ва қушларни бўйсундириб қўйдик. Буларни Биз қилган эдик.
Сиз қидирган س خ ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 42 та оят мавжуд.
buyruqqa tayyor turuvchi, va masxara qiladilar, masxara qilganlarni, bo'yinsungan holatda, masxara qiluvchilar, masxara qilgandir, masxara qilardilar, masxara qilsangiz, masxara qilamiz, sizning masxara qilganingiz
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Кейин адолатли ҳукм чиқариш учун уни Сулаймонга ўргатдик. Ҳар иккисига ҳикмат ва илм бердик. Довуд билан бирга тасбеҳ айтсин деб тоғларни ва қушларни бўйсундириб қўйдик. Буларни Биз қилган эдик.
Қурбон қилинадиган катта бош ҳайвонларни сизлар учун Аллоҳнинг нишоналаридан қилдик. Уларни қурбон қилишда сизлар учун яхшилик бордир. Бас, тизиб қўйилган ҳолларида уларнинг устида Аллоҳнинг номини зикр қилинглар. Қачон ёнбошлари билан тушиб жонлари чиққанда улардан ўзларингиз ҳам еяверинглар. Ундан қаноатли кишига ҳам ва муҳтож тиланчига ҳам едираверинглар. Шукр қилишингиз учун сизларга бу чорва ҳайвонларни бўйсундириб қўйдик.
Аллоҳга қилган қурбонликларингизнинг гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормайди. Лекин Унга сизлардан тақво етиб боради. Сизларни ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлашингиз учун уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Гўзал иш қилувчиларга хушхабар беринг.
Аллоҳ сизларга ердаги нарсаларни ва денгизда Унинг амри билан сузиб кетаётган кемаларни бўйсундириб қўйганини ҳамда осмонни Унинг изнисиз ерга қулаб тушишдан тутиб туришини кўрмадингизми?! Шубҳасиз, Аллоҳ одамларга шафқатли – Раъуф ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Бас, сизлар у мўминларни масхара қилдингиз. Ҳатто бу ишингиз сизларга Мени эслашни унуттирди. Ҳа, сизлар уларнинг устидан кулар эдингиз.
Эй Расулим, қасам бўлсинки, агар сиз улардан: “Осмонлар ва Ерни яратган, қуёш ва ойни амрига бўйсундириб қўйган Зот ким?” – деб сўрасангиз, улар: “Албатта, Аллоҳ”, – дейдилар. Бас, шундай экан, ҳақдан бошқа қаёққа бурилиб кетмоқдалар?!
Эй инсонлар, Аллоҳ осмонлар ва Ердаги барча нарсаларни сизнинг хизматингизга бўйсундириб қўйганини ва сизларга барча кўринган ва кўринмаган неъматларини мукаммал қилиб берганини кўрмадингизми?! Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар илмсиз бўла туриб, ҳидоят топмаган ва аниқ китобга эга бўлмаган ҳолларида Аллоҳ ҳақида тортишадилар.
Аллоҳ кечани кундузга киритишини, кундузни эса кечага киритишини ҳамда қуёш ва ойнинг ҳар бирини белгиланган муддатгача юрадиган қилиб бўйсундириб қўйганини кўрмадингизми?! Албатта, Аллоҳ қилаётган барча ишларингиздан хабардор Зотдир.
Аллоҳ кечани кундузга киритади ва кундузни кечага киритади. У қуёшни ва ойни сизларнинг манфаатингиз учун хизматкор қилиб қўйган. Ҳар бири муайян муддатгача юриб боради. Ана шу сизларнинг Роббингиз – Аллоҳдир, подшоҳлик фақат Уникидир. Эй мушриклар, сизлар У Зотни қўйиб илтижо қилаётган нарсаларингиз эса, данак пўстлоғича ҳам нарсага эга эмаслар.
Балки сиз уларнинг қайта тирилишини инкор қилаётганларидан ажаблангандурсиз, аммо улар охират ҳақидаги сўзларингизни масхара қиладилар.
Сизнинг ҳақ пайғамбар эканлигингизга далолат қиладиган бирор белги кўрсалар, иймон келтириш ўрнига янада қаттиқроқ масхара қиладилар.
Биз Довудга тоғларни кечаси-ю кундузи доимо у билан бирга тасбеҳ айтадиган қилиб, бўйсундириб қўйдик.
Бас, унга унинг буйруғи билан у истаган томонга майин эсаверадиган шамолни бўйсундириб қўйдик.
Бизлар уларни масхара қилиб олган эдикми?! Ёки улар ҳам бизлар билан жаҳаннамда-ю, аммо кўзларимиз улардан оғиб, илғамай қолдими?!
У осмонлар ва Ерни ҳақ ҳикмат билан яратди. У кечани кундузнинг устига ўрайди, кундузни эса кечанинг устидан ўрайди. У қуёшни ҳам, ойни ҳам амрига бўйсундириб қўйган. Уларнинг ҳар бири маълум муддатгача юриб боради. Огоҳ бўлинглар, У ҳамма нарсага кучи етувчи – Азиз ва бандаларига ўта кечиримли Ғаффор Зотдир!
Ҳар қандай бир нафс: “Аллоҳ ҳақида Унга ибодат қилишда йўл қўйган камчиликларим учун надомат бўлсин! Чиндан ҳам, мен масхара қилувчилардан бўлган эдим”, – деб қолишидан олдин тавба қилсин.
Токи сизлар уларнинг устига ўрнашиб олиб минасизлар. Кейин унга ўрнашиб олгач, Роббингиз неъматини эслаб: “Бизларга бу уловни бўйсундириб қўйган Зот айб ва нуқсонлардан покдир. Ваҳоланки, бизлар бунга қодир эмас эдик”, – дейсизлар.
Эй Муҳаммад, Роббингизнинг раҳмати бўлган пайғамбарликни улар тақсим қиладиларми?! Дунё ҳаётида уларнинг ораларида маишатларини Биз тақсимладик ва баъзилари баъзиларини хизматкор қилиб олишлари учун айримларининг даражаларини айримларидан устун қилиб қўйдик. Роббингизнинг раҳмати эса улар йиғиб борадиган бойликларидан яхшироқдир.
Аллоҳ сизларга денгизни унда Ўз амри билан кемалар юриши учун ва Унинг фазлидан истакда бўлишингиз учун беминнат хизматкор қилиб қўйди. Шоядки, бу неъматлар учун шукр қилсангизлар.
У Ўз томонидан сизларга осмонлардаги ва Ердаги барча нарсаларни бўйсундириб қўйди. Албатта, буларда тафаккур қиладиган қавмлар учун ибратли аломатлар бордир.