Яна улар учун ўша ҳайвонларда бошқа турли фойдалар ва сут-қаймоқ каби ичимликлар ҳам бор. Ахир, шукр қилмайдиларми?!
Сиз қидирган ش ك ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 75 та оят мавжуд.
shukr qilasiz (deb), va shukr qiling, jazosini beradi, shukr qilasiz, shukr qilmaydilar, shukr qiluvchilarni, siz shukr qilar, shukrning jazosini beruvchidir, shukr qiluvchilar, shukr qilmoqdasiz
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Яна улар учун ўша ҳайвонларда бошқа турли фойдалар ва сут-қаймоқ каби ичимликлар ҳам бор. Ахир, шукр қилмайдиларми?!
Агар сизлар куфр келтирсангизлар, бас, албатта, Аллоҳ сизлардан беҳожатдир. У бандаларининг кофир бўлишига рози бўлмайди. Агар иймон келтириб шукр қилсангизлар У сизлардан рози бўлади. Ҳеч бир гуноҳ юкини кўтарувчи бошқа гуноҳ юкини кўтарувчининг юкини кўтармайди. Сўнгра қайтишларингиз Роббингиз ҳузуригадир. Бас, У сизларга дунёда қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини беради. Шубҳасиз, У кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.
Йўқ, фақат Аллоҳга ибодат қилинг ва шукр қилувчилардан бўлинг.
Аллоҳ сизларга унда ором олишингиз учун кечани ва касб-кор қилишингиз учун ёруғ кундузни яратган Зотдир. Албатта, Аллоҳ одамларга нисбатан фазлу карам соҳибидир. Лекин одамларнинг кўплари шукр қилмайдилар.
Аллоҳнинг иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган бандаларига берадиган хушхабари мана шудир. Эй Муҳаммад, уларга: “Мен сизлардан бу даъватим учун ҳақ сўрамайман, фақат қариндошчиликдаги меҳринигина сўрайман”, – деб айтинг. Кимки, бирор яхши амал қилса, унинг учун ўша амалида яхшиликни зиёда қиламиз. Албатта, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва кўп савоб берувчи – Шакур Зотдир.
Агар Аллоҳ хоҳласа, шамолни тўхтатиб қўяди, бас, кемалар у денгизнинг устида туриб қоладилар. Албатта, бунда ҳар бир мусибатга сабр қилувчи ва Аллоҳнинг неъматларига шукр қилувчилар учун ибратлар бордир.
Аллоҳ сизларга денгизни унда Ўз амри билан кемалар юриши учун ва Унинг фазлидан истакда бўлишингиз учун беминнат хизматкор қилиб қўйди. Шоядки, бу неъматлар учун шукр қилсангизлар.
Биз инсонга ота-онасига яхшилик қилишни буюрдик. Онаси уни қорнида қийналиб кўтариб юрган ва уни қийналиб туққандир. Унга ҳомиладорлиги ва уни сутдан ажратиш муддати ўттиз ойдир. Бас, қачонки, у вояга етиб, қирқ ёшга тўлганида: “Эй Роббим, менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган солиҳ амални қилишга мени муваффақ қилгин ва мен учун зурриётимни ислоҳ қил! Албатта, мен Сенга гуноҳларимдан тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман”, – дейди.
Бу Бизнинг ҳузуримиздан бўлган неъматдир. Шукр қилганларни мана шундай мукофотлаймиз.
Агар Биз хоҳласак, уни ичилмайдиган шўр қилиб қўйган бўлар эдик. Бас, шукр қилмайсизларми?!
Агар сизлар Аллоҳ йўлига муҳтожларга “қарзи ҳасана” берсангиз, У сизларга уни бир неча баробар қилиб қайтаради ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ кўплаб савоб берувчи – Шакур ва бандаларига меҳрибон – Ҳалим Зотдир.
Эй Муҳаммад, кофирларга: “У Аллоҳ сизларни йўқдан бор қилган ва сизлар учун қулоқ, кўзлар ва дилларни ато қилган Зотдир. Сизлар эса жуда оз шукр қиласизлар”, – деб айтинг.
Дарҳақиқат, Биз у инсонни хоҳ у шукр қилувчи мусулмон бўлсин ва хоҳ ношукр кофир бўлсин, йўлга йўлладик.
Улар: “Бизлар сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун таомлантирамиз. Сизлардан бу иш учун бирор мукофот ва миннатдорчилик кутмаймиз”, – дедилар.
Албатта, бу сизлар учун мукофотдир. Ҳамда сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз Аллоҳ наздида мақбулдир.