لَنَا | لَهَا | لَهُ | لَهُم | لَهُمَا | لَهُنَّ | لَهُوَ | ل۪ي
Лано | Лаҳо | Лаҳу | Лаҳум | Лаҳумо | Лаҳунна | Лаҳува | Лий
Эдот (юклама) бўлган лом ҳарфлари кўп хил шаклда ишлатилади. Уларни кўриб чиқайлик:
Биринчиси: Жар қилувчи лом ҳарфи. Бу ҳам бир неча турдадир: Бири, феълни ўтимли қилиш учун ишлатилади. Уни ташлаб қолдириш (ҳазф) жоиз эмас. Мисол: فَلَمَّا أَسْلَمَا وَتَلَّهُ لِلْجَبِينِ Иккиси ҳам шу тарзда Аллоҳга таслим бўлганларида, Иброҳим ўғлини пешонаси устига ётқизди (37/Соффат 103).
Бошқаси ҳам феълни ўтимли қилиш учун ишлатилади, лекин баъзан ташлаб қолдирилиши мумкин. Ҳар бирига биттадан мисол келтирайлик: يُرِيدُ اللَّهُ لِيُبَيِّنَ لَكُمْ Аллоҳ сизларга билмаган нарсаларингизни баён қилишни хоҳлайди (4/Нисо 26); فَمَنْ يُرِدِ اللَّهُ أَنْ يَهدِيَهُ يَشْرَحْ صَدْرَهُ لِلْإِسْلَامِ وَمَنْ يُرِدْ أَنْ يُضِلَّهُ يَجْعَلْ صَدْرَهُ ضَيِّقًا حَرَجًا كَأَنَّمَا يَصَّعَّدُ فِي السَّمَاءِ Аллоҳ кимни ҳидоятга эриштиришни хоҳласа, унинг кўнглини Исломга очиб қўяди. Кимни адаштиришни хоҳласа, худди осмонга кўтарилиб кетаётгандек, унинг кўксини тор ва сиқилган қилиб қўяди (6/Анъом 125), кўриниб турганидек, бирида бу лом ҳарфи очиқ кўрсатилган, бошқасида эса ташлаб қолдирилган.
Иккинчиси: Эгалик, куч, ҳақ қилиш, ҳақига эга бўлиш каби маъноларни ифода қилувчи лом ҳарфи. Бу ерда биз ишлатган ҳокимлик, эга бўлиш — айнан эгаликнинг ўзи эмас. Балки бир қатор манфаатларга ёки баъзи тасарруфларга эга бўлиш ҳам шунинг ичига киради.
Айнан эгалик учун мисол қуйидаги оятлардир: وَلِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَ اْلأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا …. Осмонлару Ер ва улар орасидаги барча борлиқнинг ҳукмронлиги Аллоҳникидир (5/Моида 18); وَلِلَّهِ جُنُودُ السَّمَاوَاتِ وَ اْلأَرْضِ Осмонлар ва Ернинг қўшинлари Аллоҳникидир (48/Фатҳ 7).
Тасарруф ҳаққи маъносидаги эгалик эса, сен билан бирга бир тахтани ушлаб турган кишига: خُذْ طَرَفَكَ ِلآخُذَ طَرَفِي Сен ўз томонингни ушла, токи мен ҳам ўз томонимни ушлайин, деб айтишинг каби сўзларда учрайди. Шунингдек, ِللهِ كَذَا сўзи ҳамда ِللهِ دَرُّكَ каби сўзларда ўрин олган ломлар кабидир. Бунинг маъноси эса: бу нарса жуда қимматли бўлгани учун, унга эга бўлиш Аллоҳдан бошқанинг ҳаққи эмас. Баъзилар эса: бундан мақсад, уни борлиққа келтирган Аллоҳ эканлигига ишора қилишдир, яъни: уни ибтидодан тенгсиз тарзда яратган Удир. Чунки борлиқлар икки турдадир:
Бир тури — табиий бир сабаб билан ёки инсонларнинг ҳунарлари ила ихтиро қилинганлардир.
Бошқа бир тури эса — фазо, осмон ва шу кабилар сингари тенгсиз тарзда ихтиро қилинганлардир. Айтилишича, бу иккинчи тур янада қимматлироқ ва янада устунроқдир.
Истиҳқоқ/ҳақ қилиш билан боғлиқ ломнинг мисоллари эса қуйидагилардир: أُولَئِكَ لَهُمُ اللَّعْنَةُ وَلَهُمْ سُوءُ الدَّارِ мана, лаънат уларнинг ҳаққидир! Ва диёрнинг ёмони ҳам уларнинг ҳақ қилганларидир (13/Раъд 25); وَيْلٌ لِلْمُطَفِّفِينَ Ўлчов ва тарозидан уриб қолувчиларнинг ҳолига вой! (83/Мутоффифун 1).
Бу лом ҳам биринчисига ўхшайди. Фақат биринчиси, энди инсоннинг ихтиёрида бўлган ва қатъий барқарорлик касб этган нарсалар учун ишлатилса, бу ердаги эса, ҳали воқеъ бўлмаган, фақат ҳақ қилинганлиги жиҳатидан қўлга киритилган ҳукмидаги нарсалар учун ишлатилади.
Баъзи грамматикачилар эса шундай дейди: لَهُمُ اللَّعْنَةُ лаънат уларнинг ҳаққидир (13/Раъд 25); لِكُلِّ امْرِئٍ مِنْهُمْ مَا اكْتَسَبَ مِنَ الْإِثْمِ Улардан ҳар бир кишига, гуноҳ ўлароқ нима иш қилган бўлса (унинг жазоси) бордир. (24/Нур 11) каби оятларда учрайдиган лом ҳарфи, عَلَى маъносидадир, яъни: Лаънат уларнинг устига бўлсин. Лекин, бу фикр унчалик пухта эмас.
Лом ҳарфи بِأَنَّ رَبَّكَ أَوْحَى لَهَا Роббинг Унга ваҳий қилгани сабабли (Залзала 5) оятида إِلَى маъносида дейилган бўлса-да, бу ундай эмас; чунки асаларига келган ваҳий, унга бу ишнинг осонлаштирилгани ва илҳом маъносини англатади. Бу ваҳий, пайғамбарларга келган ваҳий каби эмас. Шунинг учун лом ҳарфи билан, бу ваҳийнинг осонлаштириш маъносида эканлигига эътибор қаратилган.
وَلاَ تَكُنْ لِلْخَائِنِينَ خَصِيمًا Зинҳор хоинларнинг ҳимоячиси бўлма! (4/Нисо 105), яъни, хоинлар учун одамлар билан душман бўлма. Бунинг маъноси, худди қуйидаги оятнинг маъноси кабидир: وَلاَ تُجَادِلْ عَنِ الَّذِينَ يَخْتَانُونَ أَنْفُسَهُمْ Ўзларига хиёнат қилганларни ҳимоя қилма. (4/Нисо 107). Бу ердаги лом ҳарфи, لاَ تَكُنْ ِللهِ خَصِيمًا сўзидаги лом каби эмас. Чунки бу ердаги лом, мафъулнинг бошида келган. Маъноси эса: Аллоҳнинг душмани бўлма, деганидир.
Учинчиси: Ибтидо ломи. Бунинг ҳам мисоллари қуйидагилардир: لاَ تَقُمْ فِيهِ أَبَدًا لَمَسْجِدٌ أُسِّسَ عَلَى التَّقْوَى مِنْ أَوَّلِ يَوْمٍ أَحَقُّ أَنْ تَقُومَ فِيهِ Албатта, илк кунида пойдевори тақво устига қурилган масжид, албатта, ичида намоз ўқишингга лойиқроқдир. (9/Тавба 108); لَيُوسُفُ وَأَخُوهُ أَحَبُّ إِلَى أَبِينَا مِنَّا Шубҳасиз, Юсуф ва укаси, отамиз томонидан биздан кўра севимлироқдир (12/Юсуф 8); لَأَنْتُمْ أَشَدُّ رَهْبَةً فِي صُدُورِهِمْ مِنَ اللَّهِ Сизлар албатта, уларнинг қалбларига, Аллоҳнинг қўрқувидан кўра кўпроқ қўрқув соласизлар. (59/Ҳашр 13).
Тўртинчиси: إِنَّ мавзусида келадиган лом. Бу ё, исм жумланинг охирида келганда исмнинг бошида ўрин олади.
إِنَّ فِي ذَلِكَ لَعِبْرَةً لِأُولِي اْلأَبْصَارِ Кўрувчи кўзлари бор кишилар учун, албатта, бунда очиқ-ойдин бир ибрат бордир (3/Оли Имрон 13).
Ё бўлмаса жумладаги хабарнинг бошида ўрин олади. Мисоллар: إِنَّ رَبَّكَ لَبِالْمِرْصَادِ Шубҳасиз, Роббинг ҳар лаҳза кузатиб турувчидир (89/Фажр 14); إِنَّ إِبْرَاهِيمَ لَحَلِيمٌ أَوَّاهٌ مُنِيبٌ Чунки Иброҳим, жуда юмшоқкўнгил ва жуда мулойим қалбли (қалби куйгувчи) эди (11/Ҳуд 75). Ё бўлмаса хабарнинг бошида келиб, у билан боғлиқ бир эргаш гапда бўлади. Мисол: لَعَمْرُكَ إِنَّهُمْ لَفِي سَكْرَتِهِمْ يَعْمَهُونَ Ҳаётингга қасам бўлсинки, улар ўзларининг мастликларида гангиб юрмоқдалар (15/Ҳижр 72), бу жумланинг асл тузилиши шундай: لَيَعْمَهُونَ فِي سَكْرَتِهِمْ Улар албатта ўз мастликларида гангиб юрмоқдалар.
Бешинчиси: шаддаси олинган إِنَّ билан инкор маъносини ташувчи إِنْ юкламасини бир-биридан ажратиш учун келадиган лом ҳарфи. Мисол: وَزُخْرُفًا وَإِنْ كُلُّ ذَلِكَ لَمَّا مَتَاعُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا Яна қанчадан-қанча олтин зеб-зийнатлар берардик. Буларнинг барчаси дунё ҳаётининг ўткинчи матоҳидан бошқа нарса эмас. (43/Зухруф 35).
Олтинчиси: Қасам ломи. Бу, исмнинг бошида келиши мумкин. Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи каби: يَدْعُو لَمَنْ ضَرُّهُ أَقْرَبُ مِنْ نَفْعِهِ Зарари фойдасидан кўра яқинроқ бўлганга илтижо қиладилар (22/Ҳаж 13).
Бу лом, ўтган замон феълнинг бошида ҳам келади. Мисол: لَقَدْ كَانَ فِي قَصَصِهِمْ عِبْرَةٌ لِأُولِي اْلأَلْبَابِ Дарҳақиқат, уларнинг қиссаларида ақл эгалари учун ибрат бордир (12/Юсуф 111).
Келажакни билдирувчи феълнинг бошида келганига эса, икки нундан бири зарур бўлади. Мисол: ثُمَّ جَاءَكُمْ رَسُولٌ مُصَدِّقٌ لِمَا مَعَكُمْ لَتُؤْمِنُنَّ بِهِ وَلَتَنْصُرُنَّهُ сўнг ёнингиздаги (китоблар)ни тасдиқловчи бир пайғамбар келганида, унга албатта иймон келтирасиз ва унга ёрдам берасиз! (3/Оли Имрон 81); وَإِنْ كُلاًّ لَمَّا لَيُوَفِّيَنَّهُمْ رَبُّكَ أَعْمَالَهُمْ Уларнинг ҳар бирига, қилганларининг жазосини Роббинг тўла-тўкис адо этади (11/Ҳуд 111). Бу ерда учрайдиган لَمَّا юкламасидаги лом, إِنْ юкламасининг жавобидир. لَيُوَفِّيَنَّهُمْ феълидаги лом эса, қасам учун келган ломдир.
Еттинчиси: لَوْ ҳарфининг хабарида келадиган лом. Мисол: وَلَوْ أَنَّهُمْ آَمَنُوا وَاتَّقَوْا لَمَثُوبَةٌ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ خَيْرٌ Агар улар иймон келтириб, сақланганларида эди, албатта, Аллоҳ тарафидан бериладиган мукофот жуда хайрли бўларди; (2/Бақара 103); لَوْ تَزَيَّلُوا لَعَذَّبْنَا الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْهُمْ عَذَابًا أَلِيمًا Агар улар бир-биридан ажралган бўлганларида, албатта улардан куфр келтирганларни аламли азоб билан азоблаган бўлардик (48/Фатҳ 25); وَلَوْ أَنَّهُمْ قَالُوا سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا وَاسْمَعْ وَانْظُرْنَا لَكَانَ خَيْرًا لَهُمْ وَأَقْوَمَ Ҳолбуки, улар: "Эшитдик ва итоат қилдик; эшит ва бизга ҳам назар қил", – деганларида эди, бу ўзлари учун яхшироқ ва тўғрироқ бўларди (4/Нисо 46).
Бу лом ҳарфининг баъзан ташлаб қолдирилганига ҳам дуч келинади. Мисол: لَوْ جِئْتَنِي أَكْرَمْتُكَ яъни, َلأَكْرَمْتُكَ Агар менга келганингда эди, сенга икром қилардим.
Саккизинчиси: чақирилаётган кишининг бошида келадиган лом. Бунинг ҳаракати фатҳа бўлади. يَا لَزَيْدٍ Эй Зайд, каби. ўзи учун чақирилаётганнинг бошида келадиган лом. Бунинг ҳаракати эса, касра бўлади. يَا لِزَيْدٍ Зайдга афсус, каби.
Тўққизинчиси: Амр ломи. бошда келганда ҳаракати касра бўлади. Мисол: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لِيَسْتَأْذِنْكُمُ الَّذِينَ مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ Эй иймон келтирганлар! Қўлингиз остида бўлганлар рухсат сўрасинлар (24/Нур 58); وَنَادَوْا يَا مَالِكُ لِيَقْضِ عَلَيْنَا رَبُّكَ قَالَ إِنَّكُمْ مَاكِثُونَ Улар дўзах қўриқчисига: "Эй Молик! Роббинг энди бизни ўлдирсин", – деб нидо қиладилар. Молик эса: "Сизлар шундай қолурсизлар", – дейди (43/Зухруф 77).
Бу ломнинг бошида вов ёки фо ҳарфи бўлганда эса, ҳаракатсиз ўқилади. Мисол: لِيَكْفُرُوا بِمَا آَتَيْنَاهُمْ وَلْيَتَمَتَّعُوا Ўзларига берган нарсаларимизга ношукурлик қилаверсинлар ва сафо сурсинлар-чи! (29/Анкабут 66); فَمَنْ شَاءَ فَلْيُؤْمِنْ وَمَنْ شَاءَ فَلْيَكْفُرْ …. Бас, хоҳлаган иймон келтирсин, хоҳлаган кофир бўлсин (18/Каҳф 29); قُلْ بِفَضْلِ اللَّهِ وَبِرَحْمَتِهِ فَبِذَلِكَ فَلْيَفْرَحُوا Айт: "Аллоҳнинг фазли ва раҳмати ила, фақат мана шулар билан шод бўлсинлар" (10/Юнус 58). Бу оят فَلْتَفْرَحُوا шаклида ҳам ўқилган.
Бу ломнинг бошида ثُمَّ бўлганда эса, баъзан ҳаракатсиз, баъзан ҳаракатли ўқилади. Мисол: ثُمَّ لْيَقْضُوا تَفَثَهُمْ وَلْيُوفُوا نُذُورَهُمْ وَلْيَطَّوَّفُوا بِالْبَيْتِ الْعَتِيقِ Сўнг кирларини кетказиб поклансинлар. Назрларини адо қилсинлар ва Каъбани тавоф қилсинлар (22/Ҳаж 29).