Ниҳоят ўша пайғамбарлар умидсиз бўлиб: “Бизлар аниқ ёлғончи қилиндик”, – деб ўйлай бошлаганларида, уларга ёрдамимиз етиб келди. Бас, Биз хоҳлаган кишиларга нажот берилди. Лекин Бизнинг азобимиз жиноятчи қавмлардан орқага қайтарилмайди.
Сиз қидирган ظ ن ن масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 69 та оят мавжуд.
biladilar, o'ylashyapti, ishonsalar, qanoat qilgan, bir gumon qilmoqdalar, gumon (kabi), gumondan, gumon qilmoqdamizki siz, va gumon qilgan edilar, va anglagan edilar
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ниҳоят ўша пайғамбарлар умидсиз бўлиб: “Бизлар аниқ ёлғончи қилиндик”, – деб ўйлай бошлаганларида, уларга ёрдамимиз етиб келди. Бас, Биз хоҳлаган кишиларга нажот берилди. Лекин Бизнинг азобимиз жиноятчи қавмлардан орқага қайтарилмайди.
Аллоҳ сизларни маҳшарга чақирадиган кунда Унга ҳамд айтиш билан жавоб берасизлар ва дунёда жуда оз муддат қолганингизни ўйлаб қоласизлар.
Биз Мусо пайғамбарга тўққиз хил аниқ мўъжизаларни бердик. Кейин Мусо фиръавн олдига келган пайтида, унга: “Бани Исроил авлодларини ўз юртлари бўлган Шом диёрига қўйиб юборишини ундан сўрагин”, – деб амр қилдик. Шунда фиръавн унга: “Эй Мусо, ҳақиқатан, мен сени сеҳрланган, деб ўйламоқдаман”, – деди.
Мусо унга: “Эй фиръавн, сен мана бу мўъжизаларни фақат осмонлар ва Ернинг Роббиси далиллар қилиб туширганини аниқ биласан. Эй фиръавн, албатта, мен сени ҳалок қилинувчи, деб ўйлайман”, – деди.
У ўз нафсига зулм қилган ҳолда, боғига кириб: “Бу бойлигим ҳеч қачон йўқ бўлиб кетади деб ўйламайман”, – деди.
“Ҳамда қиёмат ҳам қоим бўлади – деб ўйламайман. Борди-ю агар қиёмат бўлиб Роббимга қайтарилсам ҳам, албатта, бундан-да яхшироқ оқибатни топаман”, – деди.
Гуноҳкорлар дўзахни кўриб, ўзларининг унга тушувчи эканликларини биладилар ва ундан қочишга жой топмайдилар.
Зуннун, яъни Юнус пайғамбарнинг ўз қавмидан ғазабланган ҳолда Бизнинг изнимиз бўлмасдан қишлоғидан чиқиб кетган пайтида унга қарши ҳеч нарса қилолмаймиз деб ўйлади. Биз уни денгизда балиқ қорнига ташлаганимиздан кейин қоронғи зулматлар ичида: “Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен барча нуқсонлардан поксан. Дарҳақиқат, мен ўзимга зулм қилувчилардан бўлдим”, – деб нидо қилди.
Кимки дунё ва охиратда Аллоҳ ўз пайғамбарига асло ёрдам қилмайди, деб гумон қилса, бир арқон билан баландликка осилиб, сўнгра оёғини узсин. Кейин назар солиб кўрсинчи, унинг бу найрангги ғазабини кетказа оладими?!
Эй мўминлар, сизлар бу бўҳтонни эшитган пайтингизда мўмин ва мўминалар бир-бирлари ҳақида яхшиликни ўйлаб: “Бу аниқ бўҳтон-ку!” – десалар бўлмасмиди?!
Сен ҳам худди бизларга ўхшаган одамсан. Биз сени ёлғончилардан деб ўйлаймиз.
Фиръавн: “Эй одамлар, мен сизлар учун ўзимдан бошқа бирор илоҳ борлигини билмайман. Бас, Эй Ҳомон, мен учун лойни пишириб, ғишт қуй ва бир баланд қаср бино қил, шоядки, мен қаср устига чиқиб Мусонинг илоҳини кўрсам. Мен уни аниқ ёлғончилардан деб ўйлайман”, – деди.
У ва унинг лашкарлари ер юзида иймон келтирмай ноҳақ такаббурлик қилдилар ва ўзларини охиратда Бизга қайтарилмайдилар, деб ўйладилар.
Ўшанда улар сизларнинг устингиздан ҳам, сизлардан қуйи томондан ҳам бостириб келган эдилар. Ўша пайт кўзлар тиниб, юраклар ҳалқумга тиқилиб қолган ва сизлар Аллоҳ ҳақида турли хил гумонлар қила бошлаган эдингизлар.
Ўшанда улар сизларнинг устингиздан ҳам, сизлардан қуйи томондан ҳам бостириб келган эдилар. Ўша пайт кўзлар тиниб, юраклар ҳалқумга тиқилиб қолган ва сизлар Аллоҳ ҳақида турли хил гумонлар қила бошлаган эдингизлар.
Дарҳақиқат, иблис уларнинг устидаги “Мен уларни йўлдан оздираман”, – деган гумонини тасдиқлади. Бас, Сабаъ қабиласи иблисга эргашдилар. Фақат бир гуруҳ мўминларгина унга бўйсунмадилар.
У ҳолда бутун оламлар Роббисининг жазоси ҳақида нима гумонингиз бор?!”
Довуд иккинчи даъвогарни тингламай туриб: “Дарҳақиқат, у сенинг қўйингни ўз қўйларига қўшиб олишни сўраб сенга зулм қилибди. Дарвоқе, кўп дўстлар бир-бирларига зулм қиладилар. Фақат иймон келтирган ва яхши амалларни қилган кишиларгина зулм қилмайдилар. Улар эса жуда оздирлар”, – деди. Довуд уни имтиҳон қилганимизни билиб қолди ва дарҳол Роббисидан шошиб ҳукм чиқаргани учун мағфират сўради ва саждага эгилган ҳолида ерга йиқилиб, тавба қилди.
Биз осмон ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги барча нарсаларни бекорга яратган эмасмиз. Буларни беҳуда деганлар куфр келтирган кимсаларнинг гумонидир. Бас, куфр келтирган кимсалар учун дўзахдан иборат ҳалокат бўлгай!
Осмонларнинг йўлларига етиб борайки, зора Мусонинг илоҳини кўрсам, чунки мен уни ёлғончи деб гумон қиляпман. Фиръавнга ўзининг ёмон амали мана шундай чиройли қилиб кўрсатилди ва тўғри йўлдан тўсилди. Фиръавннинг барча ҳийласи, фақатгина ҳалокатдадир.