Қачонки, уларга Аллоҳнинг ҳузуридан ўзларидаги Тавротни тасдиқловчи Расул келса, китоб берилган кимсалардан бир гуруҳи Аллоҳнинг китоби Қуръонни гўё ҳеч нарса билмагандек қабул қилмасдан орқаларига улоқтирдилар.
Сиз қидирган كَأَنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 29 та оят мавжуд.
go'yo kabi, go'yo kabidir, kabi bo'ladi, kabi, go'yo sen, kabidir, go'yo (kabidir), xuddi (shunday), go'yo, ular kabi (juftdir)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Қачонки, уларга Аллоҳнинг ҳузуридан ўзларидаги Тавротни тасдиқловчи Расул келса, китоб берилган кимсалардан бир гуруҳи Аллоҳнинг китоби Қуръонни гўё ҳеч нарса билмагандек қабул қилмасдан орқаларига улоқтирдилар.
Мана шу ҳодиса туфайли бани Исроил авлодларига шу ҳукмни ёзиб қўйдик. Унга кўра, агар кимда-ким бирор одамни ноҳақ ўлдирмаган, Ер юзида бузғинчилик қилмаган бегуноҳ кимсани ўлдирса, гўё у ҳамма инсонларни ўлдиргандек бўлади. Шунингдек, кимки бегуноҳларни ўлдирмай ҳаётини қутқарса, худди у барча инсонларнинг ҳаётини қутқаргандек бўлади. Дарҳақиқат, уларга Расулларимиз очиқ-ойдин далилларни келтирганлар. Сўнгра шундан кейин ҳам, улардан аксарияти Ер юзида ҳаддидан ошиб, исроф қилувчилардир.
Мана шу ҳодиса туфайли бани Исроил авлодларига шу ҳукмни ёзиб қўйдик. Унга кўра, агар кимда-ким бирор одамни ноҳақ ўлдирмаган, Ер юзида бузғинчилик қилмаган бегуноҳ кимсани ўлдирса, гўё у ҳамма инсонларни ўлдиргандек бўлади. Шунингдек, кимки бегуноҳларни ўлдирмай ҳаётини қутқарса, худди у барча инсонларнинг ҳаётини қутқаргандек бўлади. Дарҳақиқат, уларга Расулларимиз очиқ-ойдин далилларни келтирганлар. Сўнгра шундан кейин ҳам, улардан аксарияти Ер юзида ҳаддидан ошиб, исроф қилувчилардир.
Аллоҳ кимни ҳидоят қилишни хоҳласа унинг кўнглини Ислом учун кенг қилиб очиб қўяди. Агарда кимни тўғри йўлдан адаштиришни хоҳласа, унинг кўнглини худди осмонга кўтарилиб кетаётган одамдек тор ва сиқилган қилиб қўяди. Шундай қилиб, Аллоҳ иймон келтирмайдиганларга ёмонликни раво қилиб қўяди.
Бир пайтлар биз қудратимизни кўрсатиш учун Тур тоғини жойидан суғуриб, яҳудийлар узра худди соябондек кўтариб қўйганимизни ёдга олинг. Шунда улар гўё у тоғ устиларига тушиб кетади деб ўйлаган эдилар. Кейин уларга: “Биз сизларга келтирган Таврот ҳукмларини маҳкам ушланглар ва ундаги оятларни ёдда тутинглар. Шояд, шунда Аллоҳдан қўрқсангизлар”, – деган эдик.
Эй Муҳаммад, сиздан қиёматнинг қачон қоим бўлиши ҳақида сўрайдилар. Уларга: “Унинг илми, фақат Роббимнинг ҳузуридадир. Қиёмат вақти келганда фақат Унинг Ўзи ошкор қилади. Қиёматнинг даҳшати осмонлару Ерга оғир келади. Сизларга у тўсатдан келиб қолади”, – деб айтинг. Сиздан у ҳақида гўё хабардордек сўрашади. Уларга қарата: “Шубҳасиз, қиёматнинг илми ёлғиз Аллоҳ ҳузуридадир. Лекин одамларнинг кўпчилиги буни билмайдилар”, – деб жавоб беринг.
Уруш қилиш ҳукми тўғрисидаги ҳақиқат баён бўлгандан кейин ҳам сиз билан тортишмоқдалар. Гўёки улар кўриб билиб турган ҳолларида ўлимга етаклаб кетилаётгандеклар.
Аллоҳ қайтарган ёмон ишларни қилганларга эса, ҳар бир гуноҳга унинг баробарича жазо берилади ва уларни хорлик қоплайди. Улар учун Аллоҳ тарафидан сақловчи ҳам йўқ. Уларнинг юзлари худди зулматли туннинг бир бўлаги билан қоплангандек тимқаро бўлади. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар у ерда мангу қолувчидирлар.
Бу амалларни Аллоҳга чин ихлос қилиб, Унга ширк келтирмаган ҳолингизда бажаринг. Кимки Аллоҳга ширк келтирса, бас, у худди осмондан қулаган ва уни йиртқич қуш ўлжа қилиб тортиб кетган ёки уни кучли шамол олис жойларга учириб кетгандек бўлади.
Аллоҳ осмонлар ва Ернинг нуридир. Унинг борлиқда акс этган нурининг мисоли худди бир токча ичидаги чироқ, бу чироқ эса бир шиша ичида, у шиша гўё бир дурдан бўлган юлдузга ўхшайди. У чироқ шарқий ҳам ғарбий ҳам бўлмаган коинотнинг қоқ марказидаги муборак зайтун дарахтининг ёғидан ёқилади. Унинг ёғи мусаффо бўлганидан, гарчи унга олов тегмаса ҳам атрофни ёритиб юборгудек бўлади. Агар олов тегиб кетса нур устига аъло нур бўлади. Аллоҳ хоҳлаган одамни Ўз нурига ҳидоят қилади. Аллоҳ одамлар ибрат олиши учун мана шундай мисолларни келтиради. Аллоҳ барча нарсани билиб турувчидир.
Эй Мусо, асонгни ташла. Бас, қачонки, Мусо асосининг худди у илондек ҳаракат қилаётганини кўргач, ортига қарамай қочди. Шунда Биз унга: “Эй Мусо, қўрқмагин! Зеро, Менинг ҳузуримда пайғамбарлар қўрқмайди”, – дедик.
Бас, малика келгач унга: “Сенинг тахтинг шундаймиди?” – дейилди. Билқис ҳайратланиб: “Худди ўшанинг ўзи”, – деди. Сулаймон: “Аллоҳга ҳамд бўлсинки, бизларга ундан илгари илм берилган ва мусулмонлардан бўлганмиз”, – деди.
Асонгни ерга ташла! Бас, қачонки, Мусо уни илондек қимирлаётганини кўргач, орқасига қарамай қочди. Унга: “Эй Мусо, орқангга қайт ва қўрқма, албатта, сен хавфдан омонда бўлган кишилардансан!” – дейилди.
Қачонки, унга оятларимиз тиловат қилинса, уни эшитмагандек бўлади, гўё қулоқларида оғирлик бордек, кибрланиб, ҳақдан юз ўгириб кетади. Бас, унга аламли азоб ҳақида “хушхабар” бериб қўйинг.
Улар худди пардага ўралган оппоқ тухумдекдирлар.
Унинг бутоқларидаги мевалари худди шайтонларнинг бошларига ўхшаб хунукдир.
Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмайди. Сиз ҳар қандай ёмонликка энг чиройли муомала билан жавоб қайтаринг. Шунда бирдан сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қадрдон дўстдек бўлиб қолади.
Бас, эй Муҳаммад, матонат эгаси бўлган пайғамбарлар сабр қилганларидек сиз ҳам озорларга сабр қилинг ва уларга тушадиган азобга ошиқманг. Улар ўзларига ваъда қилинаётган азобни кўрадиган кунда бу дунёда гўё фақат кундуздан бир соатгина тургандек бўлиб қоладилар. Бу Аллоҳ томонидан бир етказишдир. Бас, фақат фосиқ қавмларгина ҳалок қилинади.
Уларнинг атрофларида гўё садаф ичида яширинган дурдек пок ва хушсурат ғуломлар айланиб хизмат қилиб юради.
Улар кўзлари қўрқинчга тўлган ҳолларида, гўё тўзиган чигирткалар каби қабрларидан чиқиб келадилар.